Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Давлат стандартлари. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва халқ хўжалиги объектларини табиий ҳамда техноген хусусиятли турли ҳалокатлардан муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар орасида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Мана шундай муҳим ҳужжатлардан бири Давлат стандартлари ҳисобланади,
Давлат стандартлари ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва илмий даргоҳларда иш юритиш, амалда қўллаш бўйича фавқулодда вазиятларнинг ягона тизимига асос яратади. Фуқаро муҳофазаси институти ходимлари томонидан бир нечта стандартлар тайёрланган: «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Асосий тушунчаларнинг атамалари ва таърифлари» (О'г Dst981:2000). «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавқулодда вазиятлар. Атамалар ва таърифлар» (О'z Dst 982:2000). 3 «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавқулодда вазиятлар. Атамалар ва таърифлар» (О'z Dst 1014:2002). «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш. Атамалар ватаърифлар» (О'z Dst 1015:2002). «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогаозлаш. Асосий қоидалар» (О'z Dst 1016:2002). «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Техноген фавқулодда вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар ва улар кўрсаткичларининг таснифи ва номенклатураси» (О'z Dst1017:2002). «Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. Табиий фавқулодаа вазиятлар манбалари. Шикастловчи омиллар. Шикастловчи таъсир кўрсаткичларининг номенклатураси» (О'z Dst 1018:2002). Барча давлат ва нодавлат ташкилотлари жорий ҳужжатларини ишлаб чиқилган стандарт талаблари асосида мувофиқлаштиришлари ва уларга таяниб иш юритишлари талаб қилинади. Шундай қилиб, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазасининг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи ҳужжатлар билан танишиб чиқдик. Бу ҳужжатлар талабларини чуқур билмасдан туриб фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини самарали амалга ошириб бўлмайди. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш – ф.в.нинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй- ҳаракатлари мажмуи. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг тадбирлар мажмуи: ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, ахборот, мухандислик-техник, махсус муҳофаза тадбирларидан иборат. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш усуллари: ФВ майдонидан эвакуация, шахсий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш, жамоа муҳофаза воситаларидан фойдаланиш, авария-қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар, тиббий муҳофаза тадбирлари, аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлашдан иборат. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling