Тошкент давлат техника университети
Ҳаёт фаолият хавфсизлигини таминлаш асослари
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хавфсизликни таминлаш усуллари, таърифлари
Ҳаёт фаолият хавфсизлигини таминлаш асослариХавфсизлик умумий назариясининг тузилишида асослар ва усуллар кўрилаётган соҳадаги алоқалар тўғрисида тўлиқ тасаввур қилишда методологик аҳамиятга эга. Асос, бу - фикр, ғоя, мақсад (асосий ҳолат)дир. Усул, бу – энг умумий қонуниятларни билиш орқали мақсадга эришиш йўлидир. Хавфсизликни таминлаш асослари, усуллари мантиқ ҳамда диалектикага хос умумий усулларга тегишли бўлмай, махсус ва айрим усуллардан ҳисобланади. Усуллар ва асослар ўзаро боғлиқдир. Хавфсизликни таминлаш чоралари, бу – усулларни ва асосларни амалий, ташкилий, моддий гавдалантириб амалга оширишдир. Асослар, усуллар, чоралар хавфсизликни таъмин этишдаги мантиқий поғонадир. Уларни танлаб олиш фаолиятнинг аниқ шароитларига, хавфнинг даражасига ва бошқа мезонларга боғлиқ. Хавфсизликни таминлаш йўллари кўп. Уларни белгиларига қараб бир неча синфга ажратиш мумкин. Масалан, йўналтирувчи, техник, ташкилий, бошқарув. Йўналтирувчи белгилари: операторнинг фаоллиги, иқтидори; тизимнинг тартибсизланиши (деструкция), операторни алмаштириш, таснифлаш, хавфларни йўқотиш, тартиблаш, хавфни камайтириш. Техник белгилари: блокировкалаш, вакуумлаш, герметиклаш, масофадан бошқариш, маҳкамлаш, тўсиқлар орқали ҳимоялаш, ожиз звено қўллаш, сиқилган ҳаво қўллаш, ҳаракатларни секинлаштириш. Ташкилий белгилари: вақт билан ҳимоялаш, ахборот (маълумотлар), заҳиралаш, мос келмаслик, меъёрлаш, ходимлар танлаш, эргономиклик. Бошқарув: мослик, назорат, қарши алоқа, жавобгарлик, режалилик, рағбатлантиришлар, самарадорлик, бошқариш. Хавфсизликни таминлаш усуллари, таърифлариИнсон меҳнат фаолияти жараёнида бўладиган фазо – иш жойи (гомосфера), доим мавжуд ёки вақти-вақти билан хавф пайдо бўладиган фазони ноксосфера дейилади. Хавфсизликни таминлашга қуйидаги усуллар орқали эришилади: а) гомосфера ва нососферани фазовий ва вақт бўйича ажратиб куйиш, буни ҳал қилиш учун масофадан бошқариш, автоматлаштириш, работлаштириш воситалари ёрдамидан фойдаланилади; б) хавфларни йўқотиш йўли билан ноксосферани меъёрлаштириш. Бу усулга ишчиларнинг шовқин, газ, чангдан жароҳатланишидан сақловчи шахсий ва биргаликдаги ҳимоя воситаларини қўллаши киради; д) бу усул ишчиларни тегишли муҳитга мослаштиришга, уларни ҳимоялаш даражасини кўтаришга йўналтирилган ҳар хил воситалар ва усуллар: касбига қараб танлаш, руҳий таъсир ва (шахсий) ҳимоя воситалари қўллашни ўз ичига олади. Амалда эса юқорида айтилган усуллар биргаликда қўлланилади. Хавфсизликни таъминловчи воситаларга, жамоа (ЖҲВ) ва шахсий (ШҲВ) ҳимоя воситалари киради. Улар ўз навбатида хавфсизликнинг тури, тузилиши, ишлатиш соҳасига кўра гуруҳларга бўлинади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling