Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сабаб
- Таваккал
- Таваккалнинг
Хавфлар квантификациясиҳаёт фаолият хавфсизлигини таминлашга қаратилган тадбирлар учун етарли даражадакерак бўлган миқдорий, вақтинча, фазовий ва бошқа хусусиятларни аниқлаб амалга ошириш жараёнидир. Тенглаштириш жараёнида аниқ бир масалани ҳал қилишда хавфлар рўйхати, зарар ва бошқа омиллар аниқланади.
Сабаб ва оқибатлар. Яширин хавфларни амалга ошишига олиб келадиган шароит-сабаб деб аталади. Сабаблар, жароҳатлар, юқумли касалликларни кенг тарқалиши (эпидемия), атроф-муҳитга зарар ва бошқа хил оқибатларни келтириб чиқаради. Хавф, сабаб, оқибат учлиги-бу яширин хавфларни ва зарарларни амалга оширувчи мантиқий жараёндир. Масалан: Заҳар (хавф)- дори тайёрлашнинг хатоси (сабаб)- заҳарланиш ( кунги лсиз оқибатлар). Мутлоқа хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. Демак, фаолият қандай бўлмасин, унда яширин хавф бўлади. Бу аксиома ҳаёт фаолият хавфсизлигида методологик аҳамиятга эга. Таваккал назарияси. 1950-йил сенябрь ойида Германиянинг Кёлн шаҳрида бўлиб ўтган биринчи жаҳон конгресида ҳаёт фаолият хавфсизлиги фан деб қабул қилинди. Олимлар ўз маърузаларида «таваккал» тушунчасини қўлладилар ва бу тушунчани ҳар бир олим ўзича талкин килди. Масалан, В.Маршаль «таваккал, бу хавфнинг миқдорий баҳосидир» деди. Миқдорий баҳо кунги лсиз ҳодисаларни аниқ бир давр ичида бўлиб ўтган сонининг бўлиши мумкин бўлган сонига нисбатидир. «Таваккал»ни аниқлашда нимани «таваккали» дейиш мумкин саволига жавоб бериш керак. Таваккалнинг турлари. Таваккал икки хил бўлади: шахсий«таваккал»- айрим шахс учун аниқ хавф тури; ижтимоий ёки кўпчилик «таваккали»- такрорий ҳодисалар натижасида жароҳатланган инсонлар орасидаги боғлиқлик. Бизда ҳозирча ижтимой «таваккал» бўйича ҳеч қандай маълумот йўқ. Хорижда эса алоҳида ишлаб чиқариш корхоналари, саноат тармоқлари, хавф турлари бўйича тўлиқ маълумотлар мавжуд. Жамоат «таваккали» хавфни субъектив (бошқача) равишда қабул этади. Одатда кўпчилик кам учрайдиган ва кўп қурбон бўлган воқеаларга кескин равишда аҳамият беради. Масалан, ишлаб чиқаришда ҳар йили ўрта ҳисобда 200-250 киши ҳалок бўлади. Аммо бир ҳалокатда 5-10 киши қурбон бўлгани олдинги маълумотлардан кўра одамларга кўпроқ таъсир қилади. Кишиларнинг бу руҳий ҳолатини қабул қилиши мумкин бўлган «таваккал» масаласи қурилганда ҳисобга олиш лозим. Хавфларни баҳолашда таваккал («Т») усулини қўллаш бошқа усулларга қараганда кўпроқ тўғри келади, деб ҳисобланади. Масалан, ҳар хил сабаблар натижасида ҳалокатли (ўлим билан) тугаган айрим шахсий «таваккал» (АКШ нинг умумий аҳолисига нисбатан) қийматлари қуйидагичадир: Йўл транспорти ҳодисасидан-3 10-4 . Заҳарланишдан - 2 10-5. Ёнғиндан куйиш - 4 10-5. Электр токидан - 6 10-5. 5. Яшиндан - 5 10-7. 6. Ишлаб чиқариш воситаларининг носозлигидан - 1 10-5. 7. Умумий «Т» - 6 10-4. Бошқалар - 4 10-5. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling