Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet9/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Хавфларни ўрганиш тартиби уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич-хавфларни олдиндан таҳлил этиш. Бу босқич уч қадам билан бажарилади: 1-қадам-хавф манбаларини аниқлаш; 2-қадам- хавфларни вужудга келтирадиган қисмларни аниқлаш; 3-қадам-таҳлилни чегаралаш, яъни, текширилмайдиган хавфларни чиқариб ташлаш.
Иккинчи босқич-хавфли ҳолатларни кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар дарахтини тузиш. Хавфлар дарахти юқоридан пастга қараб қурилади ҳамда сабаблари ҳисобга олинган ҳолда тамом бўлади (2.2.-расм).
Учинчи босқич-оқибатларни таҳлил қилиш. Хавфсизлик тизими, бу-хавфсизликнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиш йўлларини тайёрлаш ва асослашда фойдаланиладиган методологик чоралар йиғиндисидир. Ўзаро таъсири билан аниқ бир мақсадга етиштирадиган алоқадор қисмлар йиғиндиси тизим деб аталади.
Тизим деганда биргина моддий объектдан ташқари алоқалар ва боғланишлар ҳам тушунилади. Ҳар қандай созланган машина техник тизимга мисол бўлиши мумкин.
Таркибига одам ҳам кирадиган элемент тизими эргономик тизим деб аталади. Масалан, «Одам-машина», «одам-машина-атроф-муҳит».





1-расм. «Хавфлар дарахти»нинг схемаси.


Тизимлаш тамойили ҳодисаларни ўзаро боғлиқ равишда бир тўплам тариқасида ўрганади. Тизим берадиган мақсад ёки натижа тизим яратувчи элемент деб айтилади. Масалан, ёнғин-ёнувчи модда, оксидловчи кислород, ёндирувчи. Бу ерда ёнғин-тизим, ёнувчи модда-оксидловчи, ёндирувчи-унинг элементлари. Агар бирорта элементни шулардан чиқариб ташласак, тизим бузилади. Тизимда бор сифат унинг элементларида бўлмайди. Бу тизимнинг муҳим хусусияти бўлиб, хавфсизлик масалалари таҳлили асосида жойлашган. кўнгилсиз воқеаларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, уларни камайтиришга қаратилган тадбирлар хавфсизлик тизими таҳлилининг асосий мақсадидир.


Ҳар қандай сабаблар натижасида вужудга келган хавфлар зарар келтиради. Сабабсиз ҳақиқий хавф ҳам, зарар ҳам йўқ. Демак, хавфдан сақланиш унинг келиб чиқиш сабабларини билишга асосланган.
Содир бўлган хавфлар билан сабаблар ўртасида сабаб-оқибат алоқаси бор. Ўз навбатида бир сабаб иккинчи сабабий оқибатни келтириб чиқаради ва ҳ.к. Шундай қилиб, сабаблар ва хавфлар занжирсимон тизимни яратади. Бундай графикнинг тасвири шохли дарахтга ўхшайди. Қуриладиган дарахтларда сабаб ва хавф шохлари бор. Уларни ўзаро ажратиб ташлаш мумкин эмас. Шунинг учун хавфсизликни таҳлил этишда тузилган тасвирни сабаблар ва хавфлар дарахти деб аташ лозим.
Таҳлил усули. Хавфсизликни кўнгилсиз воқеа рўй беришдан олдин (априор) ёки кейин (апостериор) таҳлил этиш мумкин. Ҳар икки ҳолда қўлланиладиган усул бевосита ёки аксинча бўлади.
Априор таҳлилда шу тизимга хос бўлиши мумкин бўлган (яширин) кунги лсиз воқеалар танлаб олинади ва уларни яратувчи бир қанча ҳолатлар тўплами тузилади. Апостериор таҳлил эса кўнгилсиз воқеа юз бергандан сўнг келажакда тадбирлар ишлаб чиқишдир. Бу икки учул бир- бирини тўлдиради.
Тўғри усулда тахрир қилишда оқибатни олдиндан кўриш учун сабаблар ўрганилади. Тескари усулда эса оқибат таҳлил қилиниб, сабаблари аниқланади. Бу усулларнинг асосий мақсади кўнгилсиз воқеаларни олдини олишдир. Воқеаларни келиб чиқиш эҳтимоли ва тезлиги маълум бўлса, воқеанинг тахминан қандай натижа билан тамом бўлишини аниқлаш мумкин.
Хавфсизликнинг таҳлилида тизимнинг параметрларини ёки чегарасини аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Агар тизим жуда чегараланган бўлса, бирор хавфли ҳоллар ёки омиллар этибордан ташқарида қолиши, агар тизимга ўта кенг қаралса, таҳлил натижалари ноаниқ бўлиши мумкин.
Таҳлил ўтказиш даражаси аниқ мақсадларга боғлиқ. Аниқ бир ҳолатда огоҳлантириш йўли билан таъсир қилиш мумкин бўлган ҳодисаларни аниқлаш умумий иш услуби ҳисобланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling