Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Мехнат муҳофазасига оид ишларни ташкил қилиш
Жиноий жавобгарлик. Мехнат муҳофазаси қонунлари, қоидалари, кўрсатмаларини бузган шахслар. айникса агар бу нарса бахтсиз ходисага ёки касбий касалликларга олиб келса, айбдор шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортиладилар. Жавобгар шахсларга Халқ судининг хукмига муволиқ маълум бир миқдорда жарима солинади. ишлаб турган вазифасидан озод қилинади ёки улар ма лум бир муддатда озодликдан махрум қилинадилар.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида ходим вафот этган такдирда корхона тегишли хукукга ега бўлган шахсларга моддий зиённи Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартиб ва миқдорда қоплайди, шунингдcк, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгилаб қўйган миқдорда бир марта бериладиган нафақа тўланади. 3. Мехнат муҳофазасига оид ишларни ташкил қилишРеспубликамизда сўнгги йилларда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисида кўпгина ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан 1993 йил 6 май № 839-Сон Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Шу қонунга асосланган ҳолда вазирликлар ва идоралар Ўзбекистан касаба уюшмаси федерацияси кенгаши билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилишни илмий асосланган стандартлари, қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш йўли билан ишлаб чиқаришда мехнат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини белгилайди. шунингдек касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда мехнат шароитларини яхшилаш ишлаб чиқаришдаги жарохатланишлилар, касб касалликларини олдини олишга оид республиканинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва молиявий таъминлайди, ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади. Вазирликлар ва идоралар тегишли касаба уюшмаси идоралари билан келишилган ҳолда мехнат шароитларини яхшилашга оид таълим дастурларини ишлаб чиқадилар ва молиявий таъминлайдилар. Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналарида. консерн. жумхурият агросаноат давлат қумитасида мехнат муҳофазасини ташкил этиш ишлари бўйича масъулият вазирликнинг биринчи ўринбосарларидан бирига юклатилади. Вазирликларда махсус мехнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўлимлари мавжуд. Бу бўлимнинг бошқарувчиси масъул киши ҳисобланади. Бошқармаларда мехнат муҳофазасини ташкил олиш ишлари бўйича масъулият бошқарув ёрдамчисига юклатилади: яъни корхоналарда корхона раҳбари. бош мухандис, сехлар ва бўлимларда. тажриба хоналарида шу сех ва бўлимларнинг бошлиқлари ҳамда тажрибахона мудирларига. Жавобгар шахсларга қуйидагиларни бошқариш топширилган: 1.Касаба уюшмаси ташкилоти билан хамкорликда мехнат муҳофазаси шароитини яхшилаш тадбирлари, режаларини ишлаб чиқиш; 2.Касаба уюшмаси ташкилоти билан мехнат муҳофазасига доир келишувни тузиш; 3.Ишлаб чиқариш биноларининг санитария ҳолатини назорат қилиш; 4.Узлари раҳбарлик қилаётган корхонанинг техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси ҳолатини доимий равишда назорат қилиш; Мавжуд қоидага асосан жомакор кийимлар. махсус оёқ кийимлари махсус совун ва ҳимоя мосламалари билан лаъминлаш; Ишчилар. мухандис техник ходимлар ва маъмурий хўжалик ишидаги ходимларга хавфсизлик таълими бериш, уларнинг хавфсизлик техникаси сохасидаги билимларини текшириш; Иш жойларини огохлантирувчи ёзувлар, шиорлар ва бошқа техника хавфсизлиги қўлланмалари ва керакли адабиётлар билан таъминлаш; Ишга қабул қилинаётган шахслар билан йўл-йўриқ ўтказишни назорат қилиш. Ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш ҳамда; Мавжуд қоида ва кўрсатмаларга мувофиқ қозонли қурилмаларни, босим остида ишловчи қурилмаларни, назорат ҳисоблаш асбобларини ва юклаш транспорт воситаларини ўз вақтида текшириш ва рўйхатга олишни ташкил этиш; Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисалар сабабларини ўрганиш, тахлил қилиш ва олдини олиш тадбирларини белгилаш; Белгиланган муддатда жарохатланишлар хақидаги ҳисоболларни, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига ажратилган маблағларни ўзлашлирилиши ҳақидаги маълумотларни бериб туриш. Ишловчи ходимлар 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади. (лавозимлар жорий этилади). Корхонадаги мехнат муҳофазаси бўйича мухандис корхона раҳбар- ларига бўйсунган ҳолда иш олиб боради. Мехнат муҳофазаси мухандиси корхонада мехнат муҳофазасининг бош ташкилолчиси ҳисобланади. У корхонада мехнат муҳофазасига доир қонунчиликнинг амал қилишини назорат қилади ва оддий ишчилардан тортиб бош мутахассисларгача бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бcради. Хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганларга нисбатан чора кўриш масаласини кўриб чиқади. носоз техникадан фойдаланишни тақиқлайди. Шунингдек инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ўринларда ишлашни тақиқлаш хуқуқига эга. У касаба уюшма ташкилоти билан биргаликда мехнат муҳофазасига бағишланган хоналар ва бурчаклар ҳамда, хавфсизлик техникаси тадбирлари бўиича ўқишлар ташкил этади. Мехнат муҳофазаси мухандиси ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг хосил бўлиш сабабларини текширишда фаол қатнашади ва уларни ҳисобга олади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling