Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet16/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

1992 йил 8 декабр Ўзбекистан Республикаси Олий кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида Ўзбcкистон Республикасининг Конститусияси қабул қилинди. Унда фуқаролар мехнат қилиш, дам олиш, таълим олиш хуқуқига, кексайганда шунингдек касалланиб қолганда ёки ишлаш қобилиятини йўқолганда давлат маблағлари ҳисобига суғурта қилиш йўли билан моддий таъминланиб туриш хуқуқларига егалиги кафолатланган.
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 37- моддасига мувофиқ ҳар бир шахс мехнал қилиш, эркин касб танлаш, адолатли қулай мехнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ҳимояланиш хуқуқига егадир.
Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш хуқуқига егадирлар. Иш вақти ва хақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади. (38-модда).
Ҳар ким қариганда. меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек. боқувчисидан махрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминланиш хуқуқига ега. (9- модда).
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқдга эга
(40-модда) ва хоказолар. шунингдек Ўзбекисион Конститусиясида
таъкидланишича, Республиканиизда миллати ва ирқидан қатъий назар, барча фуқаролар мехнат борасида тенг хуқуқлидир. Бу борада, еркаклар билан хотин-қизларнинг хуқуқлари тенг.
Ўзбекистон Республикасининг мехнат хақидаги қонунчилиги, мехнат шароитларининг юқори даражасини ишчи ва хизматчиларнинг мехнат хуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза қилишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши 6-май 1993 йил 839-сонли фармони билан «Меҳнатни муҳофаза қилиш» тўғрисида Ўзбекислон Республикаси қонуни қабул қилинди. Бу қонун ишлаб чиқариш усу.ллати, мулк шаклидан қатъий назар мехнатни муҳофаза қилишни ташкил етишнинг ягона тартибини белгилайди, ҳамда фуқароларнинг соғлиги ва мехнатини мухафаза қилишни таъминлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 21 декабр 1995 йил . 161-қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қабул қилинди. Янги қабул қилинган мехнат кодексида фуқароларнинг мехнат хуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади деб таъкидланган. Мехнат хуқуқлари давлат ташкилоллари. шунингдек касаба уюшмалари ва бошқа жамоа ташкилотлари томонидан муҳофаза қилиб борилади ва шу билан биргаликда мехнат интизомига риоя қилиш, халқ мулкига эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кўрсалилган.
Қонунда кўрсатилишича, Ўзбекистон фуқаролари дам олиш хуқуқига ега. Бу хуқуқ ишчи ва хизматчиларга 40 соатдан ошмайдиган иш хаққисини белгилаш билан таъминланади. Аммо зарарли мехнат шароитларида ишлайдиган ишчи ва хизматчиларга ҳамда16ёшдан 18 ёшгача бўлганлар учун 36 соатлик, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар учун эса 24 соатлик иш хафтаси белгиланган.
Зарарли ва хавфли мехнат шароитларида ишлаётган ишчилар, соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган муддатларда дастлабки ва даврий равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак.
Мехнат муҳофазаси бўйича мехнат қонунчилиги моддаларида мужас- самлаштирилган хуқуқ меъёрлари. ўз ичига мехнат мухолазаси сохаларини назорат қилишни олади. Ўзбекистон Республикасининг мехнат кодексининг айрим боблари шу мавзуга бағишланган.
Соғлом ва хавфсиз мехнат шароилларини яратиш, корхона ҳамда ташкилотларнинг маъмуриятига юклатилади. Маъмурият ҳаво мухитининг чангланиш ва газ ажралиб чиқиш, шовқин. титраш, нурланиш ва мехнатниинг бошқа зарарли шароитларини камайтириш, ҳамда бартараф этиш учун ишлаб чиқариш жараёнларини механизасиялаштириш ва автоматлаштиришни амалга оширишга мажбурдирлар.
Агар соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланмаса, бирорта ҳам корхона, сех, бўлим ишлаб чиқаришга қабул қилинмайди ва фойдаланишга топширилмайди.
Ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги қурилган ва таъмирланган корхонани, бу корхона устидан давлат санитария ва техник назоратини амалга оширувчи ташкилотларнинг ва касаба уюшмалар мехнал тcхника
назорати ташкилотларининг. ҳамда корхонани фойдаланишга қабул қилувчи фабрика, завод, маҳаллий касаба уюшмаси қўмитаси рухсатисиз фойдаланишга топширишга йўл қўйилмайди.
Корхона ва ташкилотларнинг маъмурияти барча иш ўринларини керакли техник жихозлар билан таъминлаши ва бу ўринларда мехнат муҳофазасининг қоида ҳамда стандартларига мос келувчи мехнат шароитларини яратишлари керак. Бундай қоида ва стандартларни Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамаси, вазирликлар, давлат назорати ташкилотлари, касаба уюшмалари марказий қўмитаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Меҳнат муҳофазасига оид қоидаларда маъмуриятга тегишли ва улар учун мажбурий бўлган қоидалар кўрсатилган. Агар бу қоидаларда ишни бажариш пайтида хавфсиз мехнат шароитларини таъминлашга йўналтирилган талаблар тўлиқ бажарилган бўлмаса, корхона маъмурияти касаба уюшма ташкилоти билан келишиб, хавфсиз меҳнат шароитларини таъминловчи чоралар кўради. Корхона ва ташкилотларининг маъмурияти ишчи ва хизматчиларни ўқитиши, йўл-йўриқ ўтказиши, кўринадиган жойларда хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича ишлаб чиқилган қўлланма осиб қўйиши шарт.
Ишчи ва хизматчилар мехнат муҳофазасига оид қўлланмаларга амал қилишлари. бу қўлланмаларда ишларни бажариш тартиби ва ишлаб чиқариш хоналари, ҳамда корхона чегарасида ўзини тутиш қоидалари ёритилган бўлади.
Зарарли мехнат шароитлари ва ифлосланиш билан боғлиқ бўлган ишларда, ишчи ва хизматчиларга белгиланган қоидаларга биноан текин махсус пояфзал, коржома. шахсий ҳимоя воситалари. сут, совун берилади. Уларни ишга қабул қилишдан олдин, топширилган вазифага яроқли эканлигини аниқлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида албатта дастлабки тиббий кўригидан ўтказилади ва бу кўриклар кейинчалик вақт-вақти билан ўтказилиб турилади.
Аёллар мехнатидан оғир ва мехнат шароити зарарли бўлган ишларда, шунингдек ер остидаги ишларда фойдаланиш ман этилади.
Мехнат қонунида хотин-қизлар, айниқса ҳомиладор аёллар, ёш болалик аёллар мехнатини муҳофаза қилишга алохида еътибор берилган. Ҳомиладор ва ёш болали аёлларни кечки ишларга. иш вақтидан ташқари вақтдаги ишларга, дам олиш кунларида ишга жалб этиш, хизмат сафарига юбориш таъқиқланади. Боласи бир ёшдан, ўн тўрт ёшга тўлмаган аёлларнинг иш вақтидан ташқари ишга жалб етилиши ва хизмат сафарига юборилиши фақат уларнинг розилиги билангина мумкиндир.
Шифокор маслаҳатига кўра ҳомиладор аёл вақтинча оғир ишдан бошқа енгилроқ ишга ўтказилади, ҳамда олдинги ўртача иш хақи сақланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан кейин аёлнинг хохишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунга белгиланган тартибда нафақа тўланади.
Ҳомиладор аёлларга бола туғилишдан олдин 70 календар кун, туққандан кейин 56 календар кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
Аёлга унинг хохишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш хақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади. Таътил давомида аёлнинг иш жойи, лавозими сақланади. Икки ёшга тўлмаган боласи бўлган ишлайдиган аёллар учун ҳар 3 соатда боласини овқатланлириш учун 30 дақиқадан вақт ажратилади.
Болани овқатланлириш учун бериладиган танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача ойлик иш хақи ҳисоби бўйича хақ тўланади.
Хотин-қизлар оғир юк кўтармасликлари лозим. Улар 20 кг юкни текис йўлда 60 масофага ташиб келтириш, иккита аёл биргалашиб 50 кг юкни кўтаришига рухсат элилади.
Мамлакатимизда ёшлар мехнатини муҳофаза қилишга ҳам катта эътибор бcрилмоқда. Ўсмирлар 16 ёшдан ва баъзи пайтларда касаба уюшмаси розилиги билан истесно тарзда 15 ёшдан бошлаб ишга қабул қилинадилар, 18 ёшдан кичик бўлган шахслар ишга қабул қилинаётганда тиббиёт кўригидан ўтказилади, кейинчалик улар 18 ёшга тўлгунга қадар ҳар йили мажбурий тарзда кўрикдан ўтказилиб турилади.
Балоғатга етмаган ишчилар учун қисқартирилган иш хафтаси белгиланган. 16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар учун 36 соатли иш хафтаси, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлганлар учун 24 соатлик исли хафтаси жорий етилган.
Ўсмирлар тунги ва хизмат вақтидан ташқари бажариладиган ишларга, ҳамда зарарли иш шароитларида ишлашга жалб этилиши мумкин эмас.
18 ёшга тўлмаган ходимларга камида ўттиз календар кундан иборат йиллик таътил берилади ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида фойдаланишлари мумкин. Ўсмирларнинг юк кўтариш нормаси ҳам бcлгиланган: ўгил болалар учун
16.4 кг. қизлар учун еса 10,25 кг юк кўтариш мумкин.
Балоғатга етмаган ўсмирларни нохия ёки шаҳар балоғатга етмаганлар билан ишлаш комиссиясини розилигисиз ишдан бўшатиш ман этилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling