Тошкент давлат техника университети
ТЕХНОСФЕРИК ЗОНАЛАРДАГИ ХАВФЛАР ВА УЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Организмнинг ташқи муҳитга иссиқлик чиқариши уч йўл билан ўтиши мумкин
ТЕХНОСФЕРИК ЗОНАЛАРДАГИ ХАВФЛАР ВА УЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШСаноат корхоналарининги шлаб чиқариш зоналари ҳаво муҳитининг об-ҳаво шароитини ҳавонинг қуйидаги кўрсатгичлари белгилайди: 1.ҳавонинг ҳарорати t, oC билан ўлчанади. ҳавонинг нисбий намлиги % билан аниқланади. 3.ҳаво босими P, mm сим уст. ёки Pa билан ўлчанади. 4.Иш жойларидаги ҳаво ҳаракати, тезлиги V, m s билан ўлчанади. Булардан ташқари об-ҳаво шароитида таъсир қилувчи ишлаб чиқариш омиллари ҳам мавжуд, булар ҳар хил машина механизмлар ва ишлов берилаётган материаллар юзасидан тарқатиладиган иссиқлик нурлари ҳам ҳаво ҳароратини оширишга олиб келади. Бу омиллар таъсиридан ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш зоналаридаги ҳаво муҳитини саноат микроиқлими деб юритилади. Об-ҳаво омиллари ҳар бири айрим ҳолда ёки бир нечаси биргаликда инсоннинг меҳнат қилиш қобилиятига, соғлиғига жуда катта таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқариш шароитида об-ҳаво омилларининг деярли ҳаммаси бир вақтда таъсир қилади. Баъзи шароитларда бундай таъсир кўрсатиш фойдали бўлиши, масалан совуқ шароитда қуритиш натижасида камайтирилиши мумкин, баъзи вақтларда эса, салбий натижа беради. Бундан кўриниб турибдики, об-ҳаво омиллари баъзи бир ҳолларда инсон учун ижобий ва баъзи бир ҳолларда эса, салбий таъсир кўрсатиб, инсон организми ташқи муҳитга мослашувини бузиб юбориши мумкин. Ташқи муҳитга мослашув –бу инсон организмининг физиологик ва кимёвий жараёнлар асосида тана ҳароратининг бир хил чегарада (36-37 oC ) сақлаб туриш қобилияти демакдир. Об-ҳаво шароитининг доимо ўзгариб туриши тана ҳароратининг ўзгармаслигини сақлаш, инсон ҳаётининг асоси бўлган организмдаги биокимёвий жараёнларининг меъёрий шароитини таъминлайди. Тана ҳароратининг юқорида кўрсатилган даражадан ортиб кетиши иссиқлаш, совиши эса, совиш деб аталади. Иссиқлаш ва совиш ҳаёт фаолиятини бузувчи ҳалокатли ҳолат вужудга келтириши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон организмида ташқи муҳит билан мослашув физиологик механизми мавжуд бўлиб, у марказий нерв системасининг назорати остида бўлади. Бу физиологик механизмининг асосий вазифаси организмда модда алмашинуви натижасида ажралиб чиқаётган иссиқликнинг ортиқчасини ташқи муҳитга чиқариб, иссиқлик балансини сақлаб туришдир. Ташқи муҳитга мослашув икки хил: физик ва кимёвий бўлиши мумкин. Кимёвий ташқи муҳитга мослашув организмнинг иссиқлаш даврида модда алмашинувини камайтириши ва совиши натижасида модда алмашинувини ошириши мумкин. Аммо кимёвий ташқи муҳитга мослашув ташқи муҳитнинг кескин ўзгариши борасида физик ташқи муҳитга мослашувга нисбатан аҳамияти катта эмас. Асосан ташқи муҳитга иссиқликни алмаштиришда физик ташқи муҳитга мослашувнинг аҳамияти катта. Организмнинг ташқи муҳитга иссиқлик чиқариши уч йўл билан ўтиши мумкин:Одам танасининг умумий юзасида инфрақизил нурланиш орқали (радиация орқали ҳаво алмашинуви): Танани ўраб турган ҳаво муҳитини иситиш (конвекция); Терининг терлаб, буғланиши ва нафас олиш йўллари орқали суюқликнинг буғланиши натижасида. Меъёрий шароитда кучсиз ҳаво ҳаракат бўлган ҳолатда ҳаракатсиз одам организми радиация йўли билан организм ишлаб чиқараётган иссиқликнинг 45 %, конвекция натижасида 30%, ва терлаш орқали 25% йўқотиши аниқланган. Бунда тери орқали умумий иссиқликнинг 80% дан ортиғи, нафас олиш аъзолари орқали 13% ва тахминан 5% и иссиқлик яъни овқат, сув ва ҳавони иситишга сарфланади. Радиация ва конвекция орқали иссиқликни йўқотиш, фақат ташқи муҳит ҳарорати тана ҳароратидан кам бўлган ҳолларда бўлиши мумкин. Яъни ташқи муҳит ҳарорати қанча паст бўлса, иссиқлик йўқотиш шунча кучли бўлади. Ташқи муҳит ҳарорати тана ҳароратидан юқори ёки тенг бўлса, у ҳолда иссиқлик ажратиш терлаб буғланиш ҳисобига бўлади. Бир грамм тернии буғлатиш ҳисобига 2,5 kDj (0,6 kkal) иссиқлик йўқотилиши мумкин. Организмдан чиқадиган тернинг миқдори ташқи муҳит ҳароратига ва бажариладиган иш категориясига боғлиқ. Ҳаракатсиз организмда, ташқи муҳит ҳарорати 15 oC ни ташкил қилса, терлаш жуда кам миқдорни (соатига 30 мл) ташкил қилади. Юқори ҳароратда эса 30 oC ва ундан юқори, айниқса оғир ишларни бажарганда организмнинг терлаши жуда ортиб кетади. Масалан, иссиқ цехларда, оғир ишларни бажариш натижасида терлаш миқдори соатига 1-1,5 литрга етади ва бу миқдор тернии буғланиши учун 2500-3800 kDj (600-900 kkal)иссиқлик сарфланади. Шуни айтиб ўтиш керакки терлаш йўли билан иссиқлик сарфлаш фақатгина тана юзасида тер буғланганидагина амалга ошади. Тернинг буғланиши эса ҳавонинг ҳаракатига ва нисбий намлигига, кийган кийимининг материалига боғлиқ бўлади. Иссиқлик йўқотиш фақат терлаш йўли билан амалга оширилаётган шароитда ҳавонинг нисбий намлиги 75-80%дан ортиқ бўлса, тернинг буғланиши қийинлашади ва организм ташқи муҳитга мослашуви бузилиши натижасида иссиқлаш юз бериши мумкин. Иссиқлашнинг биринчи белгиси тана ҳароратининг кўтарилишдир. Кучсиз иссиқлаш, тана ҳароратининг енгил кўтарилиши, ҳаддан ташқарии терлаш, кучли сувсаш, нафас олиш ва қон томирлари уришининг тезлашуви билан чегараланиши мумкин. Агар кучли иссиқлаш юз берса унда нафас олиш қийинлашади, бош қаттиқ оғрийди, бош айланиши кузатилади ва нутқ қийинлашади. Ташқи муҳитга мослашишнинг бу хилдаги бузилиши ва тана ҳароратининг кескин кўтарилиши иссиқлик гепертермияси деб аталади. Иссиқлашнинг иккинчи белгиси терлаш натижасида кўп миқдорда туз йўқотилишидир. Бу ҳолат терининг сувни ушлаб қолиш қобилияти сусайганлигидан келиб чиқади. Яъни ичилаётган сувнинг тинмай тер бўлиб чиқиб кетиши натижасида организм кучли чанқоқликни сеза бошлайди ва сув кўп ича бошлайди, организмдан кўп сувнинг чиқиб кетиши янада кўп чанқоқлика олиб келади бу эса организмнинг сув билан заҳарланишига олиб келади. Бунда организм пайларида қалтираш пайдо бўлади, кучли терлаш ва қоннинг қуюқланиши кузатилади. Бу ҳолат кучли қалтираш касаллиги деб юритилади. Кейин иссиқ уриш вужудга келади. Бунда тана ҳарорати 40-42 oC га кўтарилиб одам ҳушини йўқотади ва қон томирларининг уриши кучсизланади. Бу вақтда организмдан тер чиқиб кетиши бутунлай тўхтаб қолади. қалтираш касали ва иссиқ уриш ўлим билан тугаши мумкин. Ишлаб чиқариш корхоналарида олиб борилаётган гигиеник чора-тадбирлар натижасида ишлаб чиқариш шароитида қалтираш касаллиги ва иссиқ уриши деярли йўқолиб бормоқда. Корхоналарда айниқса иссиқ цехларда организм йўқотадиган тузни тиклаш учун махсус ичимликлар ташкил қилинган. Инсон организмига фақатгина юқори ҳарорат эмас балки паст ҳарорат таъсири ҳам асосий физиологик жараёнларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Паст ҳарорат таъсирида қон томирлари тораяди, узоқ вақт таъсир қилиши натижасида эса капилляр қон томирлар фаолитининг бузилиши яъни оёқ ва қўл панжаларининг ачишиб оғриши, қулоқ ва буруннинг ачиши кузатилади. Ташқи нерв системасининг совуқ қотиши натижасида суяк системасида радикулит, оёқ-қўл ва бет бўғинларида ҳамда пайларда ревматизм касаллиги, плеврит, бронхит ва бошқа шамоллаш билан боғлиқ бўлган юқумли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling