Тошкент давлат техника университети


жадвал. Ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигининг рисоладаги меъёрлари


Download 1.12 Mb.
bet23/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

жадвал. Ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигининг рисоладаги меъёрлари


Йил фасли

Иш
категориялари

Ҳавонинг
ҳарорати oC

Нисбий
намлиги %

Ҳаракат
тезлиги, m.s

Совуқ давр

Енгил-1

20-23

60-30

0,2




Ўртача –
оғирликдаги

18-20

60-40

0,2




оғир -111

16-18

60-40

0,3

Илиқ давр

Енгил-1

20-25

60-40

0,2




Ўртача –
оғирликдаги

21-23

60-40

0,3




оғир -111

18-21

60-40

0,5

Иссиқ давр

Енгил-1

20-30

60-40

0,3




Ўртача –
оғирликдаги

20-30

60-40

0,4-0,7




оғир -111

20-30

60-40

0,5-1,0

2-жадвал Йилнинг совуқ ва илиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати,

нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган меъёрлари


Иш категориялари

Ҳавонинг ҳароратиoC

Нисбий намлиги %

Ҳаракат тезлиги, m.s

Ташқаридаги ҳаво,ҳарорати
oC

Енгил-1

19-25

75

0,2

15-30

Ўртача –
оғирликдаги

17-25

75

0,2-0,4

15-30

оғир -111

13-25

75

0,5

15-30

Бироқ бу ҳолда ҳам меъёрлар йўл қўйса бўладиган максимумни чегаралайди. Иссиқлик ажралиши юқори бўлган цехларда ҳавонинг ҳаракат тезлиги ҳам бироз ортиқча белгиланади.


ГОСТ да хоналарнинг катта- кичиклиги, иссиқлик ва намлик ажратишининг бирга учраши, доимий ҳарорати ёки ҳарорат ва намлик кабиларни сунъий усулда тутиб туриш шароитларини ҳисобга оладиган қатор қўшимча тавсиялар ва аниқликлар ҳам мавжуд.


3-жадвал


Йилнинг иссиқ даврида ишлаб чиқариш хоналари ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво ҳаракати тезлигининг йўл қўйиладиган меъёрлари

Иш
категориялари

Ҳавонинг
ҳароратиoC

Нисбий намлиги
%

Ҳаво ҳаракати
тезлиги, m.s

Енгил-1

Энг иссиқ

28 oC55




0,2-0,3

Ўртача –

ойнинг соат 13

27 oC60




0,3-0,7

оғирликдаги

да ташқи ҳаво

26 oC65







ўртача ҳарора-

25 oC70










тидан юқори

24 oC75

дан







бўл-маслиги,

ортиқ










бироқ 28 oCдан

бўлмаслиги







ошмаслиги керак

керак.













26 oC65

0,5 ва

ундан







25 oC70

юқори.










24 oC да ва







Оғир-111




бундан паст
бўлганда 75 дан













ортиқ













бўлмаслиги













керак






Атмосфераҳавоситаркибидагичанглар


Саноатда, транспорт воситаларини ишлатишда ва қишлоқ хўжалигида бажариладиган ишларнинг деярли ҳаммасида чанг ҳосил бўлиши ва ажралиши кузатилади. Чангларнинг турлари уларнинг келиб чиқишига қараб табиий ва сунъий чангларга бўлинади.
Табиий чанглар сарасига табиатда инсон таъсирисиз ҳосил бўладиган чанглар киради. Бундай чанглар шамол ва қаттиқ бўронлар таъсирида қум ва тупроқнинг эррозияланган қатламларининг учиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, вулқонлар отилиши, космосдан ер атмосфераси таъсирига тушиб қолган метиоритлар ва бошқа космик жисмларнинг ёниб кетишидан ҳосил бўладиган чангларни киритиш мумкин. Табиий чангларнинг атмосфера муҳитидаги миқдори табиий шароитга, ҳавонинг ҳолатига, йилнинг фаслига ва аниқланаётган зонанинг қайси минтақага нисбатан жанубий районларда, ўрмон зоналарига қараганда чўл зоналарида, шунингдек қиш ойларига нисбатан ёз ойларида кўпроқ бўлиши маълум.
Аниқланишича ҳар бир кубометр ҳаво таркибида катта шаҳарлар ҳудудларида 6000 атрофида ҳар хил катталикдаги чанг зарралари бўлиши аниқланган, далалар ва боғларда бу миқдор ўн марта кам, тоғли ҳудудларда эса ундан ҳам камроқ чанг зарралари бўлади.
Сунъий чанглар саноат корхоналарида ва қурилишларда инсоннинг бевосита ёки билвосита таъсири натижасида ҳосил бўладиган чанглар киради. Масалан, машинасозлик саноатида-чўян ишлаб чиқарувчи печларда ва бу саноатнинг ҳамма қуювчилик цехларида, иссиқлик электростанцияларида ёқилган кўмирнинг маълум қисми қўл ва тутун сифатида атмосферага чиқариб юборилади, қурилиш ишларида ер қазиш ишлари, портлатиш ишлари ва бошқа жуда кўп ишларда кўп миқдорда чанг ажралиб чиқади. Бу чангларни атроф муҳитга чиқариб юбориш табиатга ҳалокатли таъсир кўрсатади
Чангларнинг келиб чиқиши бўйича органик, минерал ва аралаш чанглар мавжуд. Чангларнинг зарарли таъсири унинг кимёвий таркибига боғлиқ.
Чангларнинг катталиги бўйича улар уч гуруҳга бўлиб қаралади.: а). катталиги 10 mkm дан катта бўлган чанглар йирик чанглар дейилади. Бундай чанглар ўз оғирлиги таъсирида ерга қўнади.
б) катталиги 10 mkm дан 0,25 mkmгача бўлган чанглар. Бу чангларни микроскопик чанглар деб юритилади. Улар ерга масалан, ёмғир, қор ва шабнам каби ёғилаётган оғир зарраларга илашиб қолган ҳолатларда қўниши мумкин.
в). катталиги 0 ,25 mkmдан кичик бўлган чанглар ултра микроскопик чанглар дейилади ва бу чанглар ҳеч қачон ерга қўнмайди учиб юради.

Саноат корхоналаридаги заҳарлар ва заҳарланиш.


Саноатда ишлаб чиқариш заҳарлари бу ишчига меҳнат фаолияти шароитида таъсир этадиган ва иш қобилиятини пасайтирадиган, соғлиғига
путур етказадиган касбий ёки ишлаб чиқаришда рўй берадиган заҳарланишлардир.
Заҳарлар умумий ёки маҳаллий таъсир қилиши мумкин. Умумий таъсир заҳарнинг қонга сўрилиши натижасида ривожланади. Бунда асосан, айрим органлар ёки тизимлар заҳарланиши кузатилади. Масалан, марганецдан асаб тизхими, бензоналдан қон яратиш органлари зарар кўради. Маҳаллий таъсир тўқималарнинг парчаланиш маҳсулоти ва нерв охирлари таъсирланишидан чиққан рефлектор реакциялар натижасида умумий ҳодисалар билан ҳам ўтади.
Заҳарланишлар ўткир, ўртача ва сурункали формаларда ўтади ва бу заҳарланишлар қуйидагича тавсифланади:

      1. заҳарнинг таъсири қисқа муддатли бўлади;

      2. организмга заҳар нисбатан катта миқдорда тушади (заҳарли моддани янглишиб ичиб қўйилганда, тери заҳарли модда билан қаттиқ ифлосланганда).

      3. сурункали заҳарланишлар организмга оз миқдордаги заҳарли заҳарларнинг узоқ вақт таъсири натижасида аста-секин йиғилиши натижасида пайдо бўлади. Масалан, бензоналдан ўткир заҳарланишда асаб системаси зарар кўради ва наркотик таъсир кўрсатади, сурункали заҳарланишда эса қон тизими зарарланади.

Ишлаб чиқариш заҳарлари бошқа салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Улар организмнинг иммун системасига таъсир этиб, юқори нафас йўллари касалликлари, сил, юрак-томир тизими каби касалликларининг ривожланишига имкон яратиб беради. Баъзан эса генетик таъсир кўрсатиб, майиб-мажруҳликка олиб келиши мумкин.
Ишлаб чиқариш санитарияси - ишчиларга зарарли ишлаб чиқариш омилларини таъсирини олдини олувчи воситалар, санитарик-техник гигиеник ва ташкилий тадбирлар системасидир. Ишлаб чиқариш санитариясида асосий эътибор инсонга ҳаво муҳити ва бевосита тегиш орқали салбий таъсир этадиган ишлаб чиқаришнинг зарарли омилларига қаратилади. Ҳаво орқали ишчига таъсир этадиган зарарлар, ноқулай микроиқлим, чанглар, газлар, шовқинлар, инфра ва ультратовушлар, иш жойларини ёки хонани етарлича бўлмаган ва жуда ҳам ёритилганлиги электромагнит, инфрақизил, ультрабинафша, радиоактив ва бошқа нурланишлар кўринишларида бўлиши мумкин. Инсонга зарарли омиллар уларга бевосита текканда ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Уларга қаттиқ ёки суюқ зарарли ,,моддали" ускуналар ёки жиҳозларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Очиқ майдонларда далада жараёнларни бажаришда ишчилар хавфсизлиги ва соғлиги метеорологик (ҳаво ҳароратининг юқори ёки пастлиги, шамол, ёмғир, қор, қуёш радиацияси ва бошқалар) шароитга ҳам боғлиқ бўлади.
Ишлаб чиқариш санитариясининг вазифаси эса ишлаб чиқариш зарарларининг рухсат этилган даражаси асосида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратишдир.
Ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларни рухсат этилган даражалари (РЭД) ёки миқдорлари (РЭМ), меҳнат шароитлари тавсифини бошқа оптимал кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш объектлари ва хоналарига санитар талаблар махсус илмий-текшириш институтлари ва лабораторияларида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган талаблар эса қонун кучини олади ва стандартлар, санитар ва қурилиш нормалари ҳамда қоидалари кўринишида жорий этилади.
Ишлаб чиқаришда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун улардаги ҳар бир машина ва механизмлардаги иш шароити, хавфсизлик стандартлари ва нормаларига жавоб берилиши учун вазирликлар ва тегишли ташкилотлар ўзларининг асосий эътиборларини қаратадилар.
Ишлаб чиқаришдаги мутахассисларнинг вазифаси эса қайд қилинган машиналарнинг ҳаммасида иш шароитини хавфсизлик стандартлари ва санитария нормалари талаби бўйича таминлашдан иборат.
Ишлаб чиқаришдаги мутахассислар бу масалаларни муваффақиятли амалга ошириши учун ишлаб чиқариш шароитидаги зарарли омилларнинг хоссалари ҳақида, меҳнат шароитини таҳлил қилиш усллари бўйича ва улар асосида меҳнат шароитини яхшилаш ва ташкил этиш тадбирларни илмий асослаш учун етарлича назарий ва амалий билимларга эга бўлиши керак.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling