Тошкент давлат техника университети
Аҳоли ва ҳудудларни Ф.В лардан муҳофазалаш тадбирлари
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот тадбирлари
- Ижтимоий-иқтисодий тадбирлар.
- Мухандислик-техник тадбирлар.
- Махсус тадбирлар
Аҳоли ва ҳудудларни Ф.В лардан муҳофазалаш тадбирлариТашкилий тадбирлар. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга қаратилган чора тадбирлар, турли авария, ҳалокатларни олдини олиш, бартарафетиш, фавқулодда вазиятда аҳолини ҳаракатланишга тайёрлаш каби тадбирлар мажмуасидан иборат. Ахборот тадбирлари. Ахборот воситалари (телевизор, радио, интернет) орқали жаҳонда ва республикамизда содир бўлаётган офатлар, ҳалокатлар, уларнинг кўриб чиқиш сабаблари, оқибатлари хавфи тўғрисидаги маълумотлар орқали аҳолини хабардор қилиб бориш, вужудга келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият, унга қарши муҳофаза тадбирлари, ҳаракатланиш қоидалари, эвакуация тадбирларига оид маълумотлардан аҳолини хабардор қилиш, ахборот узатиш каби тадбирлар ташкил этади. Ижтимоий-иқтисодий тадбирлар. Аҳоли ва ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий муҳофазалашга қаратилган чора-тадбирлар, фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларнинг хавфини бартараф этиш, -аҳолини моддий таъминлаш, иқтисодий жиҳатдан кўрилган зарарни қоплаш ва бошқалар ташкил этади. Мухандислик-техник тадбирлар. Аҳоли ва ҳудудларни табиий, техноген фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш мақсадида қурилиш конструкторлик ишлари, биноларнинг фавқулодда вазиятларга бардошлигини таъминлаш каби тадбирлар ташкил этади. Махсус тадбирлар. Аҳоли ва ҳудудлар муҳофазасини таъминлашга каратилган куч ва воситалари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг тайёргарлигини кучайтиришга каратилган, улар устида доим олиб бориладиган тадбирлар мажмуи ташкил этади. Ҳозирги шароитларда аҳоли ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таминлаш маълум усулларда амалга оширилади: Аҳолини зарурият бўлганда, яшириниш учун ишлаб чиқариш, жамоат, турар жойларда, махсус ҳимоя иншоотларида жамоа муҳофаза воситаларидан фойдаланишини таъминлаш; Фавқулодда вазият зонасидан аҳолини эвакуация қилиш; Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш; Тиббий муҳофаза тадбирларини амалга ошириш; Авария қутқарув ва бошқа шошилинч ишлар. фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат; аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-ҳаракатлари мажмуи; фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси; фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling