Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet45/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Фуқаро муҳофазаси тарғиботини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситалари. Фуқаро муҳофазаси тарғиботини ким ташкил этиши ва олиб бориши керак? Бу саволга жавобни Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида” ва “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги қонунларидан топиш мумкин. Уларда белгиланишича, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларни тарғиб этиш давлат органлари, шунингдек одамларни муҳофаза қилишва қутқариш борасидаги тегишли жамоат бирлашмалари томонидантаъминланади. Билимларни тарғиб этиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябридаги 427–сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги қарорининг 4–моддасида бундай дейилган: “Давлат матбуот қўмитаси, “ўзтелерадио” компанияси, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, қизил ярим ой Жамияти марказий қўмитаси, республика давлат ҳокимяти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа вазирликлар, идоралар, корпорациялар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимлар, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, кенг ташвиқот қилинишини таъминласинлар”.
Тушунтириш ишларинининг муҳим томони–унинг мазмуни, аниқлиги, турмуш билан боғлиқлигидир. Бу ишнинг шакли, усуллари ва воситаларининг катта аҳамияти бор.
Тарғибот юқори савияли, тушунарли, таъсирчан бўлиши, унинг шакллари хилма–хил ва ёрқин бўлиши энг аввало тарғиботчи кадрларнинг таркиби, тайёргарлиги қай даражада эканлигига қараб аниқланади.
Тарғиботнинг қандай аҳволдалиги табиийки, биринчи галда барча даражадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари зиммасида бўлади. Фуқаро муҳофазаси ходимлари давлат ва жамоат ташкилоталрини, ижодий жамоаларни, турли фондларни жалб қила олсаларгина тарғиботни йўлга қўйиш шунчалик муваффақиятли амалга оширилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling