Тошкент давлат техника университети


Фуқаро муҳофазасини тарғиб қилишнинг қуйидаги шакллари


Download 1.12 Mb.
bet46/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Фуқаро муҳофазасини тарғиб қилишнинг қуйидаги шакллари


мавжуд:

  1. Оғзаки тарғибот

  2. Оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио). 3.Кино ва видеофилмлар.

  1. Кўргазмали воситалар (плакат, стенд, фотомонтаж, витрина ва ҳк). Оғзаки тарғибот энг таъсирчан шакллардан бири ҳисобланади.

Одамлар билан шахсий мулоқотда бўлишга асосланиб, бундай тарғибот муайян жамоа олдида тўрган фуқаро муҳофазаси вазифаларини, уларни ҳал этиш усулларини одамларга тушунарли далил ва мисоллардан тушунтириш, камчилик ва қийинчиликлар, уларни енгиб ўтиш йўллари ҳақида очиқдан очиқ фикр юритиш имконини беради.
Оғзаки тарғиботда маъруза, суҳбат, савол–жавоб кечалари, фуқаро муҳофазаси фахрийлари ва мутахассислари билан учрашувлардан фойдаланилади.
Тарғибот ишлаётган илмий ва техник атамалари ва тушунчаларни тингловчилар тўғри англашини таъминлайдиган қилиб баён этиши, фикрнинг мантиқийлиги, тушунтирилаётган қоидаларнинг турмуш билан чамбарчас боғлиқлигига ёрқин мисоллар келтириши, статистика маълумотларига таяниши, нутқининг жўшқинлиги ва ҳоказолар тарғибий чиқишларнинг ишончлилигини таъминлаб беради. Оғзаки чиқишнинг самарадорлигини оширишда мазмўннинг ҳал қилувчи ва муҳим рол
уйнашини таъкидлаш билан бир қаторда, тарғиботчи нутқининг тушунарли ва тўғри бўлиши кераклигини ҳам унутмаслик керак. Тингловчилар одатда содда, жонли тилда баён этилган маъруза, суҳбатни идрок қилиб оладилар.
Айрим табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда авария–қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш усуллари билан танишиб чиқамиз.
Авария–қутқарув ишларининг турлари қуйидагилардан иборат:
-ҳаракат маршрутлари ва иш майдонлари (объектлари)да разведка ишларини олиб бориш;
-ҳаракат маршрутлари ва иш майдонлари (объектлари)даги ёнғинларни чеклаш ва бартараф этиш;
-жабрланганларни қидириб топиш ва уларни вайрон бўлган, зарарланган, ёнаётган бинолардан, сув, газ, тутун босган бино ҳамда вайрона уюмлари орасидан олиб чиқиш;
-жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ҳамда уларни шифохоналарга жойлаштириш;
-аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш;
-эпидемия юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида керакли санитария-гигиена чоралари ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш;
-аҳолини сув, озиқ–овқат ва зарур нарсалар билан таъминлаш.
Кечиктириб бўлмайдиган шошилинч ишларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
-вайрона уюмлари орасида ва зарарланган ҳудудларда колонна йўлларни тайёрлаш, яъни пиёдалар ва транспорт воситалари учун йўл очиш;
-қутқариш ишларини олиб бориш учун шароит яратиш мақсадида газ, энергетика, сув, канализация ва технологик тармоқлардаги аварияларни чеклаш;
-иморат ва иншоотларнинг босиб тушиш хавфи бўлган ҳаракат хавфсизлигига ҳамда авария –қутқарув ишларини олиб боришга халақит берадиган конструкцияларини мустаҳкамлаш ёки бузиб ташлаш;



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling