Тошкент давлат техника университети
Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг кучлари ва воситалари
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг маблағлари қуйидагилардан таркиб топган
Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг кучлари ва воситалари.Фуқаро муҳофазаси қўшинлари. Ҳудудий ва объектларнинг ҳарбийлашмаган умумий–махсус мақсадли тизимлари. Маҳаллий ҳокимият органларининг (вилоят, шаҳар ва туманлар) фавқулодда вазият вазирлиги кўткаручи командаларининг тизимлари. Фавқулодда вазият вазирлигига ҳокимликлари ҳамда тезқор буй сўнувчи Республика командаларининг тизимлари. Вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ҳамда профессионал-ихтисослаштирилган авария ва қутқарув ва авария тиклаш бўлинмалари. Объектларнинг ихтисослаштирилган тизимлари. “қизил Ярим Ой” ҳамда “қизилхож” жамияти кўнгилли отрядлари. “Ватанпарвар” мудофаага кўмаклашувчи ташкилот. Буларнинг таркибида Республикамиз бўйича “Нажодқор”- Республика қидирув-қутқарув маркази ҳамда сувдан қутқариш хизмати тизимлари тузилган бўлиб, Республикамиз миқёсида бўладиган ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ҳудудий вазифаларини бажарадилар. Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг маблағлари қуйидагилардан таркиб топган:-давлат бюджетлари ҳисобидан; -маҳаллий бюджет ҳисобидан; -вазирлик ва унинг бўғинлари ҳисобидан; -муассаса ва ташкилотларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан; “қизил ярим ой” ҳамда “қизил хож” жамиятининг бирламчи заҳиралари ва бошқалардан. Ҳар бир корхонанинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи фуқаро муҳофазасини ташкил этилишини, унинг ҳолатини, кучларининг, техникасининг доимий тайёр ҳолатда бўлишини назорат этади, ҳамда қутқарув ва қайта тиклаш ишларига бошчилик қилади. корхона фуқаро муҳофазаси бошлиғи шу корхона жойлашган район фуқаро муҳофазаси бошлиғига ва шу корхонанинг юқори ташкилотига бўйсўнади. Ҳар бир корхонанинг фуқаро муҳофазаси бошлиғига ўринбосар тайинланади. Катта корхоналарда бир нечта ўринбосарлар тайинланади, жумладан: 1.Ишчи-хизматчиларни жойлаштириш (ёки эвакуация бўйича); 2.Мухандис-техник ишлари бўйича; 3.Моддий-техника таъминоти бўйича; Фуқаро муҳофазасининг ишчи-хизматчиларни жойлаштириш бўйича ўринбосари жойлаштириш режаларини ташкил этади. Уларнинг оилаларини эвакуация этиш, жамоат тартибини сақлаш ишларига бошчилиқ қилиш ҳамда ишчи-хизматчиларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ишларини ташкиллаштириш вазифаларини бажаради. Фуқаро муҳофазасининг муҳандис-техник бўлими ўринбосари корхонанинг бош муҳандиси ҳисобланади. Унинг вазифаси ишлаб чиқаришни алоҳида режим асосида ишлаш режасини тузиш, тинчлик даврида ишлаб чиқаришнинг муттасил ишлашини таъминлаш экстремал ҳолатларда авария-техника ва ёнғинга қарши хизматларни, қутқариш ишларини олиб боради. Бундан ташқари табиий офатлар, авария, ҳалокат бўлганда қутқариш ва аварияни тўсиш, қайта тиклишлаш ишларига бошчилиқ қилади. Фуқаро муҳофазаси моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари қилиб корхонанинг таъминот бўйича бошлиқ ўринбосари тайинланади. Бу шахс махсус жиҳозларни, техника, транспорт ва муҳофазага таалуқли жиҳозлар билан таъминлайди ва сақлайди. Яна бошпаналарни кўриш ва ўз қўл остидаги ишчи-хизматчиларни эвакуация қилишни таъминлайди. Ҳамда иншоотларни таъмирлаш ишларини бажаради. Корхона фуқаро муҳофазаси штаби тузилади. Бу штабда ҳар хил буйруқлар, бажариладиган чора тадбирлар ва фуқаро муҳофазасининг юқори ташкилот талаблари, иш режалари ишлаб чиқилади, унинг бажарилиш ҳисоботлари тузилади. корхона Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи этиб шу корхонанинг Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланади. Корхона фуқаро муҳофазаси штаби зиммасида ишчи-хизматчиларни ва корхона ходимлари оилаларини қирғин қуроллар таъсиридан, душманнинг бевақт ҳужумидан ўз вақтида огоҳ қилиш вазифаси туради. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling