Тошкент давлат техника университети
Маънавий–руҳий тайёргарликнинг шакллари, усуллари ва воситалари
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Маънавий–руҳий тайёргарликнинг шакллари, усуллари ва воситалари.“Ўтдан қўрқиш”ни енгиш. Одам сакраб ўта оладиган кенгликда узун зовур қазилади. Унга ишлатиб бўлинган солярка ёки бошқа ёнадиган суюқлик тўлдирилиб, ёқиб юборилади. Олов девор ҳосил бўлиб, таълим олаётганлар муҳофаза кийими кийиб ёки муҳофаза ниқобида сакраб, шу олов девор устидан ўтадилар. Бунда, ҳар эҳтимолга қарши, олов деворининг икки томонидан сув шланглари ушлаган одамлар турадилар. “Баландликдан қўрқиш”ни енгиш. Ходалардан тўрт қаватли уй макети кўрилади. Баландликда хода устида машқ қилинади. Машқ қилаётганлар хавфсизлигини таъминлаш учун улар белига хавфсизлик камарлари боғлаб қўйилади. Албатта, хода устида юраётганларнинг туйғулари дастлаб унчалик ёқимли бўлмайди. Ёки таълим олувчилар баланд минорага чиқиб, ундан қутқариш арқони ёрдамида пастга тушадилар. “Сувдан қўрқиш”ни енгиш. Сувли тўсиқ устига узунлиги 100 м ли тебранма кўприк кўрилади. Таълим олувчилар шу кўприк устидан юриб, сув тўсиқдан ўтадилар. Тайёргарликни бундай усулда олиб бориш одамларда фавқулодда вазият юз берганда эсанкираб қолмаслик, чидам ва мардлик кўрсатиш ҳиссини шакллантиради. Машғулотни ва ўқув машқларини сутканинг турли вақтларида, мураккаб об–ҳаво шароитида, заҳарланиш зоналарида олиб бориб одамларни қийинчиликларини енгиб ўтишга ўргатиш, маънавий–руҳий ҳислатларни шакллантириш мумкин. Машғулотни ва ўқув машқларини юқори суръатда, кечаси ва кундузи, мураккаб об–ҳаво шароитида, заҳарланиш зоналаридан ўтиб, вайрона уюмларини саранжомлаб, ёнғинларни ўчириб ва ҳ.к. ўтказиш керак. Фақат шундай йўл билангина қийинчиликларни енгиб ўтишга ўргатиш, одамларда зарур бўлган маънавий–руҳий ҳислатларни шакллантириш мумкин 1984 йил мартидаги Газли зилзиласи вақтида Когондан келган санитар дружиначилари фидокорона ҳаракат қилдилар. Бироқ, дружиначиларнинг айримлари қон оқиб тўрган яраларни, синган суякларни ва бошқа жароҳатларни кўриб қўрқиб кетган эдилар. Бу санитария дружиналарининг сардорлари тўғри қарорга келдилар–тегишли органлар билан келишиб, сандружиначиларни навбатчилик қилиш учун тез ёрдам тиббий пунктларига юборадилар. Бу қийинчилик яхши натижа берди. Демак, сандружиначиларда керакли ҳислатларни ҳосил қилиш учун даволаш профилактика муассасалардаги амалий ишдан, травматология институти муассасаларида, касалхоналарда ишлашдан, сандружиначиларнинг завод тиббий пунктларида ва шаҳар тиббий тез ёрдам станцияларида навбатчилик қилишларидан фойдаланилган жойларда тўғри йўл тутадилар. Ишлаб чиқаришда банд бўлмаган аҳолининг маънавий–руҳий тайёргарлиги муаммоси миллион–миллион кишиларга тегишли муаммодир. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари бу мавзуга кўпроқ эътибор беришлари, ишламаётган аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдаги маънавий–руҳий чиниқтиришга ёрдам берадиган тадбирларга жалб қилишлари керак. Бундай тадбирларга биринчи галда кимёвий хавфли объектлар яқинида ҳамда тошқин, сув босиш ва сел келиш хавфи, бошқа хатарлар бор жойдаларда яшаб тўрган аҳоли жалб этилиши керак. Тарғибот. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни тарғиб этишдаги асосий вазифалар қандай, бунда тарғибот нималардан иборат бўлиши керак? Биринчи вазифа. Тинчлик даврида ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида, фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкинлигини ва улар нақадар хавфли эканлигини тушунтириш. Иккинчи вазифа. Фуқаро муҳофазасининг роли ортиб бораётганини, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳақидаги давлат ҳужжатларининг мазмунини, аҳолининг фуқаро муҳофазасига оид ҳуқуқлари ва вазифаларни тушунтириш. Учинчи вазифа. Аҳолига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни ўргатишга ҳисса қўшиш. Тўртинчи вазифа. Фуқаро муҳофазаси илғор тажрибасини кенг тарғиб қилиш. Бешинчи вазифа. Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тарихи ва анъаналарини тизимли тарғиб қилиш. Тарғибот ҳушёрлик оширилиши кераклигини, олдини олиш тадбирлари ўтказиш муҳимлигини, одамларда юксак маънавий –руҳий фазилатларни тарбиялаш зарурлигини, шунингдек бепарволик ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳага оғир шикаст етказиши, энг ёмони одамлар қурбон бўлиши мумкинлигини эслатиб туриши керак. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling