Тошкент давлат техника университети


Корхона фуқаро муҳофазаси штаби асосида қуйидаги хизматли тизимлар ташкил этилади


Download 1.12 Mb.
bet43/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Корхона фуқаро муҳофазаси штаби асосида қуйидаги хизматли тизимлар ташкил этилади:


-алоқа ва ташвиқот;
-медицина;
-радиация ва кимёвий қуроллар таъсирига қарши;
-жамоат тартибини сақлаш;
-электр таъминоти;
-авария-техникани таъмирлаш;
-панада ва қочоқлар масканида хизмат кўрсатиш;
-транспортда хизмат кўрсатиш
-моддий таъминот ва бошқалар.
Буларга махсус топшириқларни бажариш вазифалари топширилади.
Юқоридаги ҳарбир хизматга фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан раҳбар этиб, бўлим, цех, смена бошлиқлари тайинланади. Юқорида таъкидланган фуқаролар муҳофазасининг хизматли тизимларидан ташқари техника ва транспорт воситаларига махсус қайта ишлов беришда фуқаролар муҳофазасининг бир қатор хизматли қисмлари кенг ишларни ташкил этади. Шу жумладан фуқаролар муҳофазаси лабораториялари радиоактив ва заҳарли моддаларни аниқлаш учун радиометрик ва кимёвий таҳлил ишларини олиб боради. Улар асосан корхона ёки ташкилотларнинг лабораторилари таркибида ташкил этилиб, унга мутахассислар жалб этилади ва керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Радиоактив моддалар ва биологик воситалар билан заҳарланган одамларни тўлиқ санитар-қайта ишловдан ўтказиш учун ювиниш масканлари ташкил этилади. Бу масканлар асосан ҳаммом ва душхоналар асосида ташкил этилиб, улар олдиндан тайёрланиб қўйилади. Бу масканларда кийим-кечаклар, пойафзал ва шахсий сақловчи воситаларни
дезактивация қилувчи майдончалар тайёрланиб жиҳозланади. Бу ювиниш маскани бир соатда 80 одамни санитар-қайта ишловдан ўтказади.
Кийим-кечаклар, пойафзал ва шахсий сақловчи воситаларни дезактивация, дегазация ва дезинфекция қилиш кийим-кечакларни зарарсизлантирувчи марказлар ташкил этилади. Булар асосан ҳаммом ва кийим-кечакларни ювувчи масканлар таркибида ташкил этилади. Бундай масканлар бир соат ичида 50-100 кг кийим-кечакларни қайта ишлов бериш қувватига эга.
Транспорт воситаларини дезактивация, дегазация ва дезинфекция қилиш учун эса зарарсизлантириш шахобчалари ташкил этилади. Бу зарарсизлантириш шахобчалари асосан транспортларни ювувчи қисмлари таркибида ташкил этилиб, улар бир соат мобайнида 4-5 та юк автомашиналарини зарарсизлантириш имкониятига эга.
Демак, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда асосий ролни фавқулодда вазият давлат тизими куч ва воситалар ўйнайди.
Ўтган ХХ аср инсоният тараққиётда туб бурилиш ясади. Дунё ҳамжамияти мунособатларнинг янги босқичига қириб келди, иқтисодий алоқалар кенгайиб бормоқда, ер юзида иқлим исиб бормоқда, сайёрамиз аҳолисининг тезликда кўпайиб бориши кўзатилмоқда. Сўнгги йилларда халқаро терроризмнинг фаоллашуви намоён бўлмоқда, кўпчилик дунё мамалакатлари турли экстремистик ташкилотларининг ҳаракат доирасига қириб қолмоқда.
Марказий Осиё ҳудудида ҳам табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони ошиб бормоқда.
Бундай шароитда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимининг урни кучайиб боради. Бу тизим тинчлик ва ҳарбий даврда фавқулодда вазиятлар рўй берганда одамлар, иқтисодиёт, ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаб беради. Аммо, бу таъминотга фақатгина фуқаро муҳофазаси фаолияти, жумладан раҳбарлар ва тузилмалар шахсий таркибининг тайёрлиги, аҳолининг фуқаро муҳофазаси бўйича билимларини ҳар томонлама такомиллаштириб бориш билангини эришиш мумкин.
Тайёргарликнинг асосий йўналишларидан бири фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга маънавий-руҳий тайёрлаш ҳисобланади. Инсоннинг фавқулодда вазият шароитига тушиб қолиши доимо унинг руҳиятига таъсир қилади. Тиббиёт статистикаси маълумотларига кўра ҳалокатли фавқулодда вазиятлардан сўнг кўпчилик оғир руҳий жароҳат олади ва руҳий муолажага муҳтож бўлади.
Табиийки одам ўзини назорат қила олмай қолади. Бунинг сабаби жуда оддий: одам хавфли шароитда фақат ўзини ўйлайди, атрофидаги ҳеч кимни ва ҳеч нимани сезмайди. Шунинг учун, ўйламай нетмай, беихтиёр ҳаракат қилади.
Фуқаро муҳофазасида руҳий тайёргарлик–бу одамларда руҳан чидамлиликни шакллантириш ёки қўйилган вазифаларни бажариш,
тинчлик ва уруш вақтидаги хавфли вазиятларда фидокорона ҳаракат қилиш қобилиятини кучайтиришдагиҳислатларини ҳосил қилиш демакдир.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling