Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet65/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Халқаро терроризм ва унинг салбий иллатлари. Халқаро терроризм - бир давлат ҳудуди доирасидан ташқарига чиқадиган терроризмдир. Бу одамларнинг беҳуда ҳалок бўлишига олиб келувчи, давлатлар ва уларни расмий вакилларининг осойишта дипломатик фаолиятини бузувчи ҳамда халқаро алоқалар ва учрашувларни, шунингдек, давлатлар ўртасида транспорт ва бошқа алоқаларни амалга оширишни қийинлаштирувчи халқаро миқёсдаги ижтимоий хавфли ҳаракат ва қилмишлар йиғиндисидир. Ҳалқаро терроризм ХХ асрнинг 60-70 йилларига келиб ўзини яққол намоён қилди: дастлаб турли давлатлардаги жиноятчилар, ўз давлатига нисбатан экстремистик руҳдаги гуруҳлар бирлашиб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолаётган ва кам ривожланган мамлакатларда ҳаракат кўрсата бошлади. Халқаро террорчилар айрим давлатларнинг раҳбарларига, халқаро миқёсда обрўга эга бўлган сиясатчиларга четдан туриб суюқасд уюштириш, давлат, транспорт, алоқа ва миллий ҳавфсизлик тизимини ишдан чиқарувчи портлашлар ва ҳаракатлар содир этиш, транспорт воситалари, жумладан самолётларни олиб қочиш билан шуғуллана бошладилар. 80 йилларга келиб ҳалқаро терроризм янада жиддий тус олди.
Халқаро терроризм ўзининг ёвуз ниятларини турли террористик ҳаракатлари билан амалга оширади. Жумладан:

  • мустақил давлатлар чегарасини бузиш орқали амалга ошириш;

  • диний экстремистик гуруҳлар томонидан содир этиш;

  • экстремистик гуруҳлар таркибида қўпорувчилик ҳаракатлари бўйича ҳорижлик ёлланган кишиларнинг қатнашиши;

  • экстремистик гуруҳ аъзоларининг бошқа давлатлар ҳудудида ташкил этилган маҳсус лагерларда тайёргарлик кўриш;

  • қўпорувчилик содир этишда, ҳорижий давлатлар ва экстремистик уюшмалар ёрдамида халқаро тус олган ноқонуний қурол - яроқ савдоси ва наркобиснесдан келадиган манбалардан фойдаланиш.

Булардан кўринадики, халқаро террорчилар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ортди. Террорчилар қўлига ядровий, кимёвий, биологик ва замонавий ҳужумкор қуролларнинг тушиб қолиш хавфи кучайди, бундай ҳолат жаҳон жамоатчилигини қаттиқ ташвишлантириб қўйди.
1977 йилда катта "еттилик" давлатлари раҳбарларининг Бонн (ГФР) шаҳридаги учрашувида халқаро терроризмга қарши кураш тўғрисида баёнот қабул қилинди. Ҳалқаро терроризмнинг ошиб бораётган хавфи ва унга қарши кураш масалалари олий даражадаги кейинги барча учрашувларнинг асосий мавзуси бўлиб келди. Чунки халқаро терроризм бир тизимга бирлашиб ҳаракат қила бошлади.
Улар сафида турли давлат, миллат вакиллари, диний экстремистик руҳдаги шаҳслар, наркобизнес ва қурол - яроқ савдосидан фойда кўрувчи жиноий тўдалар, ёлланиб ҳизмат қилувчилар пайбо бўлди. Халқаро террорчилик ва экстремистик марказида разил жиноятчиларни тайёрлайдиган маҳсус лагерлар очилди. Халқаро террорчилар аҳолини, ҳусусан, диндорлар ва ёшларни давлатга, давлат ташкилотларига қарши қўйишга ҳамда ҳокимиятга қарши муқолифатни шакллантиришга ҳаракат қилди.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling