Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet73/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Портлашдан сақланиш.


Уй ичи ва уй атрофида: уй ичи, уй атрофии ва ҳовлини ҳар хил ўсимликлар, чиқинди уюмлари ва кераксиз буюмлар йиғиндисидан тозаланиш керак. Уйлар эшиги олдида ва йўлакларда ҳеч қандай вақтинчалик гараж, омборхоналар ва шунга ўхшаш курилмалар бўлиши тавсия этилмайди. Кўп каватли уйларга, улар атрофига ва уйингизга келадиган нотаниш кишиларга эътиборсиз бўлманг, улар колдириб кетган буюмга эътиборсизлик килманг,чунки улар колдириб кетган буюм кўлбола портловчи курилма (модда) бўлиши мумкин. Кўп каватли уйлар томига чиқадиган ва ертўласига тушадиган эшиклар яхшилаб беркитилган ва кулфланган бўлиши шарт.
Автоуловда: агар сиз ўзингизнинг автоуловингизга портловчи курилма (модда) куйиб кетилшидан хавотирлансангиз, автоуловингизга
ўғирланишга қарши ишлайдиган сигнализатсия ўрнатинг ёки автоуловни каровсиз колдирманг. Хизматга, ишхонага, бозор ёки дўконларга боганингизда автоуловингизни гараж ёки курикланадиган автоулов майдончасига кўйинг. Ҳар сафар автоуловингиз ёнига келганингизда унинг ташки ва ички қисмини ташқаридан туриб кўздан кечириб чикинг.
Идорада: агарда сизнинг идорангизга келувчи меҳмонлар кўп бўлса, сиз ўзингизга коровул олиб, уларни металлодедектор ёки портловчи моддаларни аниқладиган детектор билан таъминланг, шунда олдингизга келган меҳмонлар орасидаги нотанишларни аниқлаб олишингиз мумкин. Ўзингиз танимаган меҳмонлардан бири сизга колдириб кетган шубҳали совғаларга ҳам эътибор беринг, улар кўлбола протловчи курилма (модда) бўлиши мумкин. Сиз ёки коровулларингиз томонидан шубҳали предмет аниқланса, зудлик билан шахсий таркиб (хизматчилар)ни хавфсиз жойга кўчиринг ва якинингизда милитсия бўлинмасига хабар беринг.

Ваҳима кўтарилиши оқибати.


Ваҳима кўтариш – террорчилар усулларидан бири. Оммавий ваҳима кўтарилиши – бу руҳий кўркитув. Бундай вазиятда инсон ўзини йўкотиб кўйиши табиий. Бу ҳавф ички ишлар идоралари ходимларининг террористик кўпорувчилик ҳаракатини бартараф этишлари учун кийинчилик тўғдириб, террористларнинг мақсадларини тезрок амалга оширишга имкон яратади. Шунинг учун шубҳали предметни кўрганингизда одамлар орасида ваҳима кўтарилмаслиги учун хотиржам ҳолда, лекин зудлик билан ички ишлар идоралари ходимларига хабар қилиш, уларнинг кўрсатмаларини аниқ бажариш ва атрофдагиларга ҳам ҳолат (вазият)ни тўғри тушунтириш керак бўлади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling