Тошкент давлат техника университети


Террорирзм ҳақида маълумотлар


Download 1.12 Mb.
bet71/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Террорирзм ҳақида маълумотлар.


Бугунги замон глобал хавфсизлик тизимининг улкан муоммосига айланган халқаро терроризмга қарши кураш жараёнидаги долзарб масалаларидан бири – бу терроризм инфратузилмасини парчалашдир.
Бугунги халқаро терроризм йирик молиявий тузилмага эга деструктив куч бўлиши билан бир қаторда улкан бизнес манбаига ҳам айланиб улгирирди.
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда халқаро терроризмнинг бир йиллик молиявий айланмаси 1,5 триллион долларга тенг экан. Бу дунё ички маҳсулотининг 5 фоизи демакдир. Жаҳон банки ва бошқа ҳалқаро молиявий-иқтисодий ташкилотлардаги меҳнат фаолияти давомида халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг молиявий жиҳатларини синчиклаб ўрганиб чиққан экспертлардан бири-Лоретта Наполеонининг фикрича, айни вақтга келиб терроризмнинг глобал иқтисодиёти шаклланган ва бу халқаро терроризмга қарши курашни янада мураккаблаштирмоқда. Унинг фикрига кўра, терроризм молиявий манбаларидан бири турли хорижий мамлакатларда яшаётган муайян этник ёки ғоявий гуруҳларнинг ўзлари мансуб бўлганмарказга, бошқача қилиб айтганда, терроризм “епидтсентр”ларига жўнатиладиган белгиланган миқдордаги маблағдан ташкил топади. Ушбу масалани изоҳлар экан, Л.Наполеони ўтган асрнинг 90-йилларида содир бўлганКосово воқеаларига мурожаат этади. Ўшанда Германия ва Шветсарияда истиқомат қилган Албаниялик муҳожирлар ўз ойлик даромадларининг 3 фоизини Косово жангариларига жўнатиб турган бундай усул ҳозир ҳам давом этмоқда.
Бу турли ҳайрия ташкилотлари ва алоҳида шахслар тамонидан бериладиган “хайр-еҳсон” маблағларидир. Гўёки, инсонпарварлик мақсадлари учун ажратилган бундай пуллар, аксарият ҳолларда турли террорчи гуруҳлар ихтиёрига келиб тушади. Яқин Шарқдаги турли хайрия жамғармалари бу борада анчайин фаол.
Халқаро терроризмнинг молиявий манбаларидан яна бири - бу одамларни гаровга олиш эвазига маблағ ундиришдир.
Баъзан айни масалада алоҳида шаҳслар, йирк тадбиркорларнинг ҳам “ҳисса”сини кузатиш мумкин. Масалан 1987-йилда Яқин Шарқлик бир йирик бизнесмен АҚШда “Саҳоват халқаро жамғармаси”ни ташкил этади. Асосий мақсадларидан бири халқаро мужоҳидлар харакатини молиявий таъминлаш бўлганмазкур жамғарма 1993-йилда АҚШда солиқдан озод ташкилот мақомига эга бўлади. Ушбу ташкилот вакиллари турли жангари гуруҳларни молиявий таъминлаб турган ва бундай хатти-ҳаракатни ўз ҳомийларидан усталик билан яшира олган. АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, биргина 2001-йилнинг ўзида жамғарма 3,6 миллион доллар маблағ йиққан ва ундан 2,7 миллион долларни Афғонистон, Босния, Покистон, Чеченистон ва бошқа ҳудудлардаги жангари гуруҳларга жўнатган.
Ўғрилик, талон-тарож қилиш ва контрабанда каби жиноий фаолият ҳам терроризмга молиявий озуқа бериб турган воситалардан саналади. Онтарио ва Квебекдан (Канада) машина ўғирлаб Ливанга жўнатадиган жиноий гуруҳ ўз даромадининг 10 фоизини муайян террорчи гуруҳларга беришга мажбур экан. Бундан ташқари, сигарет ва алкогол махсулотларидан тортиб, олмос ва нефт контрабандаси билан боғлиқ жиноятлар ҳам у ёки бу маънода терроризм тузилмалари билан алоқададир. Л.Наполенининг фикрича, смаглинг айни вақтда катта индустрияга айланган. 1999-йилда БМТ бу борада тадқиқот ўтказиб Афғонистондан
Покистонга контрабанда қилинган маҳсулотлар ҳажми 1 млрд. АҚШ доллари, Афғонистондан эронга ноқунуний йўллар билан ўтказилган моллар қиймати эса 140 млн. долларни ташкил этганини маълум қилган эди. Жахон банки маълумотларига кўра, бу савдо айланмаларида “Толибон” ҳаракати 75 млн. долларлик улушга эга бўлган.
Л.Наполеони тадқиқотларидан келиб чиқадиган асосий хулосалардан бири шуки, бугун халқаро терроризм билан ноқонуний бизнес ўзаро чамбарчас боғланиб кетган. Халқаро терроризмга қарши айни вақтда ноқонуний бизнес манфаатларига қарши кураш ҳамдир. Ғоявий омиллар билан қоришиб кетган. Молиявий манфаатлар халқаро терроризмга қарши курашнинг мураккаб жабҳаларидан биридир.
Бугунга келиб, терроризм деярли ўзининг мукаммал, аниқ мақсадларга йўналтирилган ўз системасига эга бўлгандаҳшатли ташкилотга айланиб улгурди. Энди улар аниқ мақсадларига, бу мақсадларни амалга ошириш учун миллиардлаб сармояларга эга. Энди олдимизда шунчаки ўкотар куроллар билан куролланган, кутурган жангарилар тўдаси эмас, пухта ишлаб чикилган режага асосан иш юритувчи, аклли, тажрибаси, ўз ишининг устаси бўлганмаккор душман турибди. Мана уларнинг мақсадлари:
Терроризм таҳмин килган бир сиёсий ва иктсодий мақсадга эришган;

  1. Уларга қарши чиққан тарафни кўпорувчилик, боскинчилик ёки кўркитиш йўли билан бартараф этиш;

  2. Оммавий – руҳий кўркитув;

Оммавий – ахборот воситалари оркали халкни ўз окимига тарғибот қилиш;

  1. Дин ниқоби остида ўз ёвуз мақсадларига эришган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling