Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дезинсекция
Дезинфекция-бу бактерияли қуролларни кимёвий токсинларни йўқ қилишдир. Бунда кийимлар, қуроллар буғли ҳаво аралашмасида ёки қайнаган сувда тозаланади. Дезинфекция учун оҳак ва хлорамин эритмаси, лизол, формалин, фенол, крезол ва ҳоказолардан фойдаланилади.
Дезинсекция–бу ҳашаротни йўқ қилишдир. Дератизация– кемирувчиларни йўқотиш билан боғлиқ бўлган тадбирлардан иборат. Ҳашаротларни йўқотиш учун физик (қайнатиш, дазмоллаш ва ҳоказо), химик (дезинсекция қилиш) ва аралаш усуллар қўлланилади. Кемирувчи ҳайвонларни қириб ташлаш учун механик қурилмалар (қопқонлардан)дан ва химиявий препаратлардан фойданилади. Дезинсекция-препаратларига киради: ДДТ препаратлари, гексахлорин, хлорофос. Дератизациялаш учун қўлланиланадиганган препаратларга киради: крисид, руҳ фосфиди, калий, олтингугурт оксиди. Бу тадбирларни ўтказган кишилар тўла санитария ишловидан ўтказилади. Карантин зонасида касаликка чалинганларни аниқлаш ишлари ҳам ўтказилади. Масалан, ҳароратнинг кўтарилиши, беҳоллик, бош оғриги, тошма тошиши. Сан дружиначилари ва медицина ходимлари ҳовлиларда яшовчиларни аниқлайдилар ва зудлик билан тузилма командаларига ёки медицина муассасаларига бу ҳақда маълум қиладилар. Бемор касалхонага жўнатилгандан сўнг у яшаган ҳовли, хонада дезинфекция ўтказилади, буюмлар зарарсизлантиради. Касал билан муомалада бўлганлар ҳам санитария ишловидан ўтказилади ва махсус хоналарда алоҳида жойлаштирилади. Касалга алоҳида идиш–товоқ, сочиқ, совун, тувак берилади. Кунига икки маҳал тана ҳарорати ўлчанади ва дафтарга ёзилади. Ҳар сафар овқатланишидан олдин касалга қўлини ювишда, оғзи ва томоғини чайишда, тишларини тозалашда ёрдам берилади. Оғир касалларнинг юз кўллари ҳўл сочиқ билан артилади, кўз ва оғиз бўшлиғи борат кислотаси ёки ичимлик содасининг 1-2 %ли эритмасига ҳўлланган тампон билан артилади. Касал фойдаланган сочиқ, салфетка ёқиб ташланади. Ётоқ яралар пайдо бўлмаслиги учун беморнинг ётиш ҳолатини ўзгартириб туриш лозим. Касал ётган хона кунига икки марта шамоллаттирилади, ҳўл латта билан поли артиб чиқилиши лозим. Касалларга қораётган одам оғзи бурнига дока боғич тақиб олиши, халат, қўлқоп кийиши керак. Беморга қарагандан сўнг қўлларини 3 % ли лизол эритмаси билан ёки хлораминнинг 1 % ли эритмаси билан дезинфекция қилиши лозим. Касалга қараётган одам оғзи бурнига пахта дока боғич тақиб олиши, халат, қўлқоп кийиши керак. Бемор буюмларини ювгандан сўнг қўлларини уч фоизли лизол эритмаси ёки хлораминнинг бир фоизли эритмаси билан дезинфекция қилиши лозим ва эритмага ботирилган сочиқни олиб ювиб ташлашлари керак. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling