Тошкент давлат техника университети


Ядро қуролидан шикастланиш ўчоғи


Download 1.12 Mb.
bet77/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ядро қуролидан шикастланиш ўчоғи.


Бунда ер усти бинолари, иншоотлари емирилади, қисман бузилади, ёнғин чиқади, одам ва ҳайвонлар шикастланади.
Бу ўчоғ тўрт зонага бўлинади:

    1. Тўла вайронагарчилиқ зонаси (зарб тўлкини босими 0,5 кг- см2 гак (50кПа) бинолар тўла вайрон бўлади, ёнғин бўлмайди, зарб тўлкини алангани ўчиради, фақат ертўлаларда одамлар сог қолади.

    2. Кучли вайронгарчилиқ зонаси (зарб тўлқини босими 0,3-0,5 кг- см2 га (30-50 кПа) бинолар, подваллар вайрон бўлади, ёнғин пайдо. бўлади, пана жойда бўлган одамлар ўртача, оғир шикастланади, суяк синиши, қон оқиши, контузия, нур касаллиги пайдо бўлади. Бу зонада қутқариш ишларини олиб бориш, шикастланган, заҳарланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

    3. Ўртача вайронгарчилик зонаси (з.т-к ортиқча босими 0,2-0,3 кг-см2 гак) (20-30кг) бинолар қисман емирилади, ёнғин ўчоқлари ва ёппасига ёнғин пайдо бўлади. Пана жойларга яширинмаганлар шикастланади, қўяди, лекин ўзи ОПМ га бора олмайди.

    4. Кучсиз вайронгарчилиқ зонаси зарб тўлқини босими 0,2-0,1 кгсм2 дан (10-20 кПа) бинолар вайрон бўлмайди, деворлар дарз кетади, ёнғин бўлиши мумкин. Одамлар енгил шикастланади. радиоактив моддалар билан заҳарланишнинг олдини олиш учун ядро қуролидан шикастланиш ўчоғида ишлаш режимига ва радиацион даражасига қараб улар шу жойда қанча вақт қолишига риоя қилиш зарур.

Масалан: А зонада радиоактив моддалардан яшириниб 15-20 соат қолиш, режим тадбирлари 4 суткагача ўтказилиши мумкин.
зонада 3 суткача, режим тадбирлари 15 суткагача ўтқазилади.
В ва Г зонада ертўлаларда одамлар 10-15 суткагача қолиши, режим тадбирлари 15-120 суткагача ўтказилиши керак. (бошпаналардан вақтинча чиқиш, овқатланиш, сув билан таъминлашни назорат қилиш).


2. Химиявий шикастланиш ўчоғи


3аҳарли моддалар таъсирига учраган территория, бунинг натижасида одамлар, ҳайвонлар ёки ўсимликлар шикастланиши юз берадиган жойлар химиявий шикастланиш ўчоғи ҳисобланади. Заҳарли моддалар билан шикастланишларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда аҳолининг ўзлари зарур хатти-ҳаракатларни бажариши кўп жиҳатдан душман томонидан химиявий қуролни кўлланиши белгиларини билиб олинишига боғлиқ бўлади. Душманнинг ўчиб бораётган самолёти орқасидан тўқ рангдаги тез чўкаётган ҳамда тарқалиб, кенгайиб бораётган тутунининг пайдо бўлиши ҳавода заҳарли моддалар бор деб таҳлил қилиш учун асосдир. Заҳарли моддаларнинг томчилари асфальт устида ҳам, биноларнинг деворларида ҳам, ўсимлик баргларида ҳам сезилиб туради. 3аҳарли моддалар борлигини, уларнинг таъсирида кўкатларнинг сўлиб қолиши, қушларнинг ҳалок бўлаётганидан ҳам билиш мумкин.
Душман томонидан заҳарли моддаларнинг қўлланилиши белгилари сезилиши биланоқ “химиявий тревога” сигнали бўйича шошилинч равишда противогазни кийиб олиш керак, зарур бўлиб қолганда эса терини ҳимоя қилиш воситаларини ҳам тақиб олиш лозим; агар яқин орада пана жой бўлса, у ерга ўтиб, яшириниш керак. Яшириниш жойга келишдан
олдин фойдаланилган ҳимоя воситалари ва терини ҳимоя қилиш воситалари ҳамда устки кийим-кечакларни ечиб ташлаш ва уларнинг яшириниш жойига кираверишдаги йўлакда қолдириш лозим; бундай эҳтиёт чораси яшириниш жойига заҳарли моддалар қириб қолишининг олдини олади. Газ ниқоб яшириниш жойига киргач ечилади. Яшириниш жойлари (подваллар, усти ёпиқ хандаклар) дан фойдаланилган вақтда у жойлар киши териси, унинг кийим-кечакларини суюқ ҳолдаги заҳарли моддалардан сақлайди, лекин ҳавода мавжуд бўлган заҳарли моддаларнинг буғлари, аэрозолларидан ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун газ ниқоблардан албатта фойдаланиш керак.
Яшириниш жойларида то бу жойлардан чиқиб кетиш тўғрисида фармойиш келгунича яшириниб турилади. Бундай фармойиш олингач, талаб қилинган индивидуал ҳимоя воситаларини тақиб олиш лозим (пана жойларда тўрган шахслар газ-ниқоб ва терини ҳимоя қилиш воситаларини тақиб оладилар ва шикастланиш ўчоғидан ташқарига чиқиб кетиш учун иншоотни ташлаб кетадилар.
Химиявий шикастланиш ўчоғидан чиқиб кетаётганда Махсус кўрсатгичлар билан белгилаб кўйилган йўналиш бўйлаб ёки фуқаро муҳофазаси (милиция) постлари кўрсатган томонга қараб юриш керак. Мабодо кўрсаткичлар, постлар ҳам бўлмаса, унда шамолининг йўналиши бўлган томонга қараб юриш лозим. Бу заҳарланган ҳаво булутининг узунасига тарқалиши (бу шамолнинг йўналишига мос келади) унинг фронт бўйлаб энига қараб тарқалишданбир неча марта ортиқ бўлганлиги туфайли шикастланиш ўчоғидан тезроқ чиқиб кетилишини таъмин этади.
Заҳарли моддалар билан заҳарланган территорияда тез ҳаракат қилиш керак, лекин югурмаслик, чанг кўтармаслик, биноларга суянмаслик, теварак-атрофдаги предметларга кўл урмаслик керак.Заҳарли моддалар томчи ва шираларини босиб ўтмаслик керак. Заҳарланган территорияда газ ниқобларни ечиш ман этилади.
Парклар, боғлар, полиз, далалар орқали ўтган йўллардаги заҳарланиш территория бўйлаб юрилаётганда эҳтиёт бўлиб юриш, ўсимликлар барги ва шохларидаги заҳарли моддалар томчилари кийим- кечакларни заҳарлаши мумкин. Бу эса жароҳатланишга олиб келади.
Заҳарланган территория бўйлаб юрганда терида, кийим ва кечакларда, пойабзалдаги заҳарли моддаларни дока ёки пахтадан тайёрланган тампонлар билан артиб ташлаш керак. Шикастланган жойлар химиявий ҳужумга қарши индивидуал пакет ичидаги эритма билан артилиши керак ёки илиқ сувда совунлаб ювилади. заҳарли моддаларлар билан жароҳатланган вақтда АИ-2 аптечкасининг № 2 катагига жойлашган таблеткаларни ичиш зарур.
Шикастланиш ўчoгидан чиқиб кетилаётганда йўлда учраган кексалар ва ногиронларга заҳарланмаган территорияга ўтиб олишларига ёрдам кўрсатиш лозим.
Химиявий шикастланиш ўчоғидан чиқгач, тезроқ тўла санитария ишлови ўтқазилади. Бунинг иложи бўлмаса қисман дегазация ва санитария ишлови ўтқазилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling