Тошкент давлат техника университети
Бактериологик шикастланиш ўчоғида аҳолининг ўзини тутиши ва ҳатти – ҳаракат қоидалари
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Бактериологик шикастланиш ўчоғида аҳолининг ўзини тутиши ва ҳатти – ҳаракат қоидалари.Бактериологик воситалар билан заҳарланган ҳамда юқумли касалликларнинг тарқалиш манбаи ҳисобланган шаҳарлар, аҳоли пункттлари, халқ хўжалик объектлари ва териториялар бактериологик шикастланиш ўчоғи деб аталади. Бундай ўчоқларни душман турли юқумли касалликларни чақирувчи воситаларни кўплаб ишга солиш йўли билан вужудга келтириши мумкин. Бактериологик қуроллар портлаган жойларда, суюқ томчилар, тупроқ устидаги ўсимликлар ва бошқа предметлар сиртидаги белгиси порошоқсимон моддалари мавжуд бўлади ёки бомба портлаган вақтда–енгил тутун (туман) булути ҳосил бўлиб, у аста–секин ерга чўка бошлайди ва тарқалиб кетади. Йилнинг ўша фаслига мос бўлмаган ҳашарот ва кемирувчилар кўпаяди ва улар хавфли ҳисобланади. Одамлар, чорва моллари, ҳайвонлар орасида кўплаб қирилиш ҳам ўша жойда бактериологик қурол ишлатилганлигининг белгиси бўлади. Бактериологик қурол ишлатилганлиги аниқлангач дарҳол газ ниқобни, (респиратор) ниқоб ёки пахта–дока боғичини тақиб олиш, терини ҳимоя қилувчи воситаларни ҳам кийиш ва бактериологик қурол қўлланилганлиги ҳақида фуқаро муҳофазаси бошқармасининг энг яқин ердаги органларига ёки медицина муассасига хабар қилиш керак. Сўнгра шароитга қараб ҳимоя иншоотларига яшириниш керак. Тинчлик вақтидаёқ махсус профилактика ўтказиш керак.Вакцина ва зардоб билан эмлаш орқали АИ–2 даги воситалардан бактерияга қарши фойдаланиш керак. Бактериологик қуролдан тўлиқ ҳимояланиш учун эпидемияга қарши чоралар кўрилади. Шахсий гигиена ва санитария гигиена талабларига риоя қилиш керак. Ҳар бир киши ўзини тутиши, ваҳима кўтармаслиги, идиш–товоқларни дезинфекция қилувчи воситалар билан ювиши ёки сувда қайнатиб ишлов бериши зарур. Халқ хўжалиги объектидаги, районлардаги, шаҳарлардаги фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг фармойиши билан карантин ва обсервация чоралари қўлланилади. Душман томонидан бактериологик қуроллар кўлланилганлиги тасдиқланганда (ўлат, вабо, ва ҳоказолар каби) карантин эълон қилинади. Карантин деганда шикастланиш ўчоғидан теварак–атрофдаги аҳолини тўла ажратиб чиқилиши назарда тутилади. Юқумли касалликлар тарқалиб кетишига йўл қўймаслик учун.Карантин зонасининг ташқи чегараларига қуролли соқчилар қўйилади, комендантлик хизмати ва патруллик қилиш ташкил этилади, кўча ҳаракати тартибга солинади. Карантин эълон қилинган районлардан одамларнинг чиқиб кетиши, чорва моллари ва турли ашёлар олиб чиқилиши ман этилади. Заҳарланган территорияга кириш учун фуқаро муҳофазасининг бошлиқлари томонидан фақат махсус тузилмалар ва транспорт турларига рухсат берилади. Карантин зонасида қолган ва ўз ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттираётган халқ хўжалиги объектлари алоҳида иш режимига ўтказилади. Смена ишчилари озроқ кишидан иборат бўлган группаларга бўлинади. Улар ўртасидаги алоқалар камайтирилади. Карантин зонасида барча расталар, кинохоналар, бозорлар иши тўхтатилади. Озиқ-овқатлар, ичимликлар махсус командалар орқали етказиб турилади. Касаллик тарқатиш воситаси алоҳида хавфли бўлган группага алоқадор бўлмаган ҳолда эълон қилинган карантин обсервация билан алмаштирилади. Обсервация шикастланиш ўчоғида медицина кузатуви олиб боришни ва даволаш профилактика тадбирларининг ўтказилишини назарда тутади. Обсервация вақтида изоляцион чеклаш тадбирлари карантин вақтидагига қараганда анча камроқ. Бактериологик шикастланиш ўчоғида аҳолини профилактик даволашдан ўтказиш керак, бунда даволанишни объектларга бириктириб қўйилган медицина ходимлари, медицина тузилмаларининг шахсий гуруҳи ташкил этилади. Ҳар бир санитария дружинасига кўчанинг бир қисми, квартал уй ёки цех бириктирилиб қўйилади. Санитар дружина ходимлари суткасига 2-3 мартадан ўзларига бириктирилган жойларни айланиб чиқадилар. Аҳолига даволаш учун дори–дармонлар берилади. Касаллик тарқатувчи воситанинг тури аниқланиши билан махсус профлактика ўтказилади (антибиотиклар, зардоблар ва ҳоказолар билан). Касалликнинг олдини олувчи дори–дармонларни ичиш мажбурий, бу қурбонлар сонини камайтиради ва касаллик ўчоқларини тезроқ тугатади. Карантин ва обсерватория хоналарида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари ташкил этилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling