Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet86/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ис газидан заҳарланиш.


Ис гази (СО) рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, ундан ўй шароитида ва ёпиқ

жойларда (шахталар, конлар) ишлаганда заҳарланиш мумкин. Уйларда печни нотўғри ёқиш натижасида ис гази тўпланади ва заҳарланишга сабаб бўлади.
Ис гази одам организмига фақат нафас йўллари орқали киради. Нафас аъзоларида қонга сўрилиб, ундаги гемоглобин билан бирикади (карбоксигемоглобин ҳосил бўлади). Натижада гемоглобин ўпкада кислород билан бирика олмайди., демак, кислородни тана тўқималарига олиб келолмайди ва ўткир гипоксия ривожланади. Бундай ҳолат ўлимга олиб келиши мумкин.
Ис газидан заҳарланиш унинг ҳаводаги концентрациясига ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади.
Енгил даражадаги заҳарланишда бош қаттиқ оғрийди, айланади, қулоқлар шанғиллайди, кўнгил айнийди, баъзан қусиш, ҳушдан кетиш, гандираклаш кузатилади.
Ўртача даражада заҳарланишда мушаклар кучсизланади, нафас сиқилади, пульс тезлашади, артериал қон босими пасаяди, кўнгил айнийди ва қусилади, ақл хиралашади, баъзан одам уйқучан бўлади. Юзида қирмизи доғлар пайдо бўлади.
Оғир даражада заҳарланишда одам батамом ҳушидан кетади. Оёқлари кўкариб ёки оқариб, юзида қирмизи доғлар пайдо бўлади. Пульс тезлашади, артериал қон босими кескин пасаяди, нафас олиш секинлашади ва чуқурлашади, мушаклар бўшашади, нафас тўхтайди ва одам ўлади. БТЁ.

Аввало заҳарланган одам тоза ҳавога олиб чиқилади, пахтани нашатир спирт билан хўллаб хидлатилади, танаси иситилади ва тинч қўйилади. Нафас олиш тўхтаганда зудлик билан сунъий нафас олдирилади. Шифокорлик ёрдами ўпканинг сунъий вентиляцияси, кислород бериш, лобелин ёки цититон инъекция қилиш, аналептиклар, юрак-томир воситалари бериш, танани иситиш ва б. дан иборат.

Ис газидан шамоллатиш


Куз-қиш мавсумида аҳолининг токсик газлардан ва ёз мавсумида маиший газлардан заҳарланишини келтириб чиқарувчи асосий сабаб ва омиллар табиий газ босимининг ўзгариши, ностандарт иситиш ускуналари ва газ сўриш насосларидан фойдаланиш, шунингдек оғир газлар йиғиладиган чуқурликларга тушишда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши кабиларни ташкил этиб келмоқда.
Маълумки, ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.
Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир ҳолатларда эса - аноксияга олиб келиши мумкин.
Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада атсидоз аломатлари юзага келади. Қон таркибида калий ва калсий мувозанати ҳамда марказий нерв системаси фаолияти бузилиши ва шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Табиий газнинг хонада тўпланиши оқибатида портловчи газ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлади ҳамда унинг портлаши натижасида инсон турли тан жароҳатлари олиши ёки оғир ҳолатларда ҳалок бўлиши мумкин.
Таҳлилларга кўра, токсик заҳарланиш ҳолатларининг 60-70% табиий газ билан боғлиқ бўлиб, 15-20% қисми табиий газ босимининг ўзгарувчанлиги таъсирида юзага келиши мумкин. Куз-қиш мавсумида табиий газга нисбатан аҳоли эҳтиёжининг ортиши ва истеъмолчилар томонидан қўшимча газ сўриш насосларининг ўрнатилиши, айрим ҳолатларда газ тақсимлаш ускуналарининг қуввати, аҳоли эҳтиёжига мос келмаслиги ёки носозлиги газ босимининг ўзгаришига олиб келган. Баъзан электр энергия таъминотидаги техник жараёнлар натижасида газ сўриш
насосларининг назоратсиз қолиши табиий газдан заҳарланиш ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
Юқоридагилар билан бир қаторда ҳозирда ҳам тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинлари, газ таъминоти филиаллари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар жамияти ходимлари томонидан ҳар бир хонадонда профилактика ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш, газ тақсимлаш ускуналарининг бир маромда ишлашини назорат қилиб бориш ишлари изчил равишда амалга ошириб борилмоқда.
Ҳушёрлик — хотиржамлик асоси
қиш фаслида турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш барчамизнинг бурчимиз
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган матбуот анжумани ташкил қилди.
Куз-қиш мавсуми кириб келиши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи бирмунча ортиши билан бирга консерваланган маҳсулотлар истеъмоли ҳам тобора кўпаяди. Бу эса, ўз навбатида, улар орасида ис газидан ҳамда сифатсиз консерва маҳсулотларидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси оқибатида ёнғинлар келиб чиқиши ҳолатларига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.
Жумладан, жорий йилда газ ва иситиш ускуналаридан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлари учун 3,4 мингга яқин объект фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 14 миллион сўмдан зиёд жарима солинди, 2 мингга яқин ностандарт ва сертификатга эга бўлмаган иситиш ускуналари йиғиштириб олинди. Шу билан бирга, жойларда профилактика тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.
Сифатсиз консерва маҳсулотларидан заҳарланишнинг оғир шакли — ботулизм. Айнан шундай маҳсулотларда овқатдан заҳарланишнинг оғир шакли бўлган ботулизм касаллигини келтириб чиқарувчи микроблар кўпаядиган кислородсиз муҳит пайдо бўлади.
— Ботулизмнинг олдини олиш мақсадида барча ўқув муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда суҳбатлар, семинар ва маърифий тадбирлар ташкил қилиняпти, — деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими Қамариддин Боқиев. — Шунингдек, жорий йил бошидан буён тегишли ишчи гуруҳлари деҳқон бозорларида 5,5 мингга яқин рейд ўтказиб, қарийб 4 мингта умумий овқатланиш объектини ўрганиб чиқди. Бунинг самарасида жорий йилнинг ўтган 11 ойида мамлакатимизда ушбу турдаги инфекциядан бирорта ҳам заҳарланиш ҳолати қайт этилмади.
Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Ис гази (СО) тулицёнмаган ёцилги махсулоти бўлиб, барча ёкилги моддалар таркиби да мавжуд. Атмосфера ҳавосида саноат корхоналари ва иссиқлик электр станцияларининг чиқиндилари, автомашинадан чиқадиган ёкилри газлари ва бошқалар заҳарли газлар ман- баи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналарида кўпинча технологик жараёнлар таъсири остида, тураржой биноларидаги газ аппаратларининг ишдан чиқиши, газнинг ташки ҳавога куйиб юборилиши натижасида ёки тутун тортувчи кувурларнинг вақтидан илгари ёпиб куй- илиши оқибатида пайдо бўлади. Ис гази кузга кўринмайди, у упка альвеолалари ОРҚАЛИ конга сингиб, гемоглабин билан қўшилиб карбоксигемоглабин пайдо қилади. Бунинг натижасида гемоглабинни кислород ташиш кобилиятидан махрум этади. Бундай газ бир литрининг ҳавода 0,125 мг/л концен трациям Узоқ вакт нафас йўли ОРҚАЛИ конга утиб турса, сурункали заҳарланишни келтириб чиқаради. С02 0,125 мг/л б соат вақт ичида упка ОРҚАЛИ организмга ўтгач, касаллик ало- матлари бошланади. Газ хидсиз, рангсиз, у билан ифлосланган ҳаводан нафас олганда одам сезмайди. Унинг заҳарлаш концентрацияси 0,25 - 0,5 мг/л (РЭМ-1 мг/м3) бўлади. Бунда бош оғрийди, айланади, юрак тез уради, кўнгил айниб, киши ҳушидан кетиши мумкин. Мазкур ҳолатларда касални тоза ҳавога олиб чиқолдлдиб, иложи борича тезрок касалхонага ёткизиш зарур.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling