Тошкент давлат техника университети
Радиацияга қарши пана жойлар
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Радиацияга қарши пана жойларЯдро қуроли портлаган вақтда ундан ҳосил бўладиган портлаш, булутнинг ҳаракат қилиш йўли бўйлаб радиоактив моддалар тарқалиб боради. Бундай моддалар билан турли жойлар, иншоотлар, экинзорлар, сув ҳавзалари ва ҳоказолар заҳарланади. Ер юзидаги портлашдан кейин орадан икки соат ўтгач, радиация икки ҳисса камаяди, уч соатдан сўнг тўрт ҳисса, етти соатдан кейин ўн ҳисса, икки суткадан кейин эса радиация даражаси юз ҳисса камаяди. Яшириниш жойларидан ташқари пана жойлар ҳам радиоактив моддалардан ҳимоя қилади; улар одамларни нурланишдан ҳимоя қилади, нафас олиш органларига, тери, кийим–кечакларга радиоактив моддалар тушишидан сақлайди. ПГУ одамларни ёруғлик нурланишидан, сингувчи радиациядан, кимёвий зарарли моддалар, бактериологик моддаларнинг тери, кийим- кечакларга тегишидан сақлайди. Ҳимоя коэффициенти ПРУ радиация таъсирини неча марта бўшаштиришини, одамларнинг нурланиш дозасини қанчалик камайтиришини кўрсатади. Бу коэффициент ер юзасидан бир метр баландликдаги очиқ жойларда радиация даражаси пана жойдагига қараганда неча марта кўп эканлигини кўрсатади. Радиацияга қарши пана жойлар уларнинг ҳимоя коэффициенти жуда юқори қилиб кўрилади. М: ёғоч уйлардаги ертўлалар радиация нурланишини 7-12 марта камайтиради, ғиштли бинолар эса 200-300 мартага камайтиради. Бир неча қаватли эшикли бинолар ер тўласининг ўрта қисми 500- 1000 мартагача радиация кучини камайтиради. Радиацияга қарши ҳимоя хусусиятини ошириш учун пана жойлар ;иҳозланиши керак. М: Жиҳозланмаган ертўлалар радиация кучини 7-12 марта, жиҳозланган ертўлалар 350-400 марта камайтиради. Хоналарнинг ҳимоя хусусиятини ошириш учун улардаги эшик ва деразалар тирқишини ёпиш, қум тўлдирилган ҳалтачалар билан тўсилади, тахтачалар коқилади, иссиқлик сув олиб кирадиган қувурлар атрофи каноп момиги билан беркитилади. Беркитилган жойларга 60-70 см қалинликда тупроқ қатлами уюлади. Хонадаги ҳавонинг ташқарига яхшироқ тортилишини таъминлаш учун мўриларини 1,5-2 марта кўп ҳаво олиб кирадиган қувур–туйнуклар ўрнатилади. Ҳар 4-6 соатда ертўла ҳавоси алмашиниб турилиши керак, 15-20 минут пана жойдан противогазни ечмасдан чиқиб туриш мумкин. 50 киши сиғадиган ертўлаларга вентиляцион қурилма кўрилади. Чуқурлар ёки энг оддий пана жойлар чуқурлар икки хил; -усти очиқ ва усти ёпиқ бўлади. Бу чуқурлар кишиларни оддий ўқотар қуроллардан, ёндирувчи моддалардан қисқа муддатга ҳимоя қилади, лекин зарарли моддалардан ва бактериологик воситалардан ҳимоя қила олмайди. Чуқурлар қисқа муддатга мўлжалланган. Энг оддий пана жойлар–хандаклар, усти ёпиқ хандаклар, тирқишлар, ертўлалар ва ҳоказо ҳисобланади. Чуқур–ўн кишига мўлжаллаб кўрилади. еттита ўтириш, учта ётиш учун жой тайёрланади. Бундай хандакнинг узунлиги 8-10 метр бўлади ва кўпи билан 50 киши жойлаштирилиши мумкин, кўшни хандаклар билан орадаги масофа 10 метрдан кам бўлмаслиги керак. Усти очиқ хандакнинг чуқурлиги 180-200 см, юқори қисми 80 см қилиб қазилади ва хандакнинг энг устки қатлами яъни томи 20-30 см қалинликдаги толь, полиэтилен плёнкаси билан ёпиб тупроқ билан шиббаланиб чиқилади. Хандак қазилаётганда чиқаётган тупроқни унинг икки томонига 50 см нарига ташланади. 130-140 см чуқурликда эни тахминан 35 см бўлган супача ясалади. Супача устини тахта билан қоплаш зарур. Хандак тубидан сув чиқиб кетадиган арииқча қазилади, эшик тагига қараб сув тўпловчи қудуқча ковланади. Хандак деворларини ўйиб токчалар ясалади сув ва озиқ-овқатларни сақлаш учун. 10-20 кишига мўлжалланган жойларга бирта кириш жойи колдирилади. Усти ёпиқ хандак. Бу хандак зарарли моддалар, бактериологиг воситалар ва қирғин қуролларидан ҳимоя қилади. Хандаклар усти 10-15 см қалинликдаги темир бетон элементлар, тахталар ва хаказолардан фойдаланилади. Ҳимоя қилиш қувватини ошириш учун 50-60 см қалинликда устидан тупроқ ётқизилади. Хандак устидаги ёриқлар чим, сомон-похол, шох, ўт-кўкатлар билан ёпилиши керак, сув кирмаслиги учун гидроизоляция ўрнатиш керак. Хандакка эшик кўрилади, радиоактив моддалар кирмаслиги учун эшик 5-7 см бўлган ходачалар, тахталардан кўрилади. Ҳавосини сўрувчи туйнук кўрилади, ўн кишилик жойга туйнук катталиги тахминан 100 см куб бўлиши керак. Туйнукдан юқори қисми 1,5-2 метр баландликда ташқарига чиқариб қурилиши керак. Усти ёпиқ хандакда ёритиш воситалари бўлиши керак. Хандак устидаги ёғочларга маз суртиш ёки оқ бўёкга бўялади, бу аланганинг юқори ҳароратидан сақлайди вақтинча. ўн киши сиғадиган хандакни уч киши 10-12 соатда тугатиши мумкин. бир суткада икки группа ишчилар бирта ўн киши сиғадиган усти ёпиқ хандак кўриб билади. Асбоблардан 2-3 та белкурак, бирта лом, иккита болта, бирта узун арра, бирта болға, бирта омбур зарур. Томни ёпиш учун: тўсинлик 1,7 метр куб ёғоч, девор учун коплама тахта, хода, поя, 1,3 метр куб шох-шабба, 20 метр квадрат тол, 2,5 метр куб лой, 3,5 кг мох, 250-300 грамм узунлиги 50 мм бўлган михлар ва сим керак. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling