Тошкент давлат техника университети


Объектларни, озиқ - овқатларни зарарсизлантириш ва санитария ишловидан ўтказиш вақтида аҳолининг ҳаракати


Download 1.12 Mb.
bet81/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Объектларни, озиқ - овқатларни зарарсизлантириш ва санитария ишловидан ўтказиш вақтида аҳолининг ҳаракати.


Иш жойи, уй ва бошқа объектлар радиацион модда ва бошқа бактериал воситалар билан заҳарланган ҳолларида уларни зарарсизлантириш учун ҳимоя воситаларини тақиб олиш керак. Нафас олиш органларини ҳимоялаш учун газ ниқоб, терини ҳимоя қилиш учун резинкали фартук ва қўлқоплар кийилади. Радиоактив моддалар билан заҳарланганда иш жойи, уйнинг ички хоналаларида дезактивация ўтказилиши лозим. Хоналарнинг шипи, девори чўтка, супурги билан супурилади, ҳўл латта билан артилади. Худди шундай бошқа жиҳозларнинг барчаси, юмшоқ мебеллар аввал плессос билан сўнгра ҳўл латта билан артилади, кейин пол совунли сув билан ювилади.
Озиқ-овқатлар герметик шишаларда сақланган бўлса, сирти ювилади, юмшоқ нарсага ўралган бўлса, усти супуриб ташланади, кейин сув пуркаб 10-15 дақиқадан кейин ичидаги маҳсулот бошқа идишга олиб қўйилади ва дозиметрик текширувдан ўтказилгандан кейин истеъмол қилинади.
Гўшт, сариғ ёг, пишлоқ сиртидан 2-3 мм қатлами олиб ташланади. Мева ва сабзавотлар қайта–қайта ювилади, пўчоғи артилади, қайнатилади, шундан кейин истеъмол қилса бўлади. Ўсимлик ёги 3-5 сутка тиндирилади ва дезактивация қилинади.
қудуқ қопқоқлари – сув билан ювилади, қудуқ атрофидаги жойларни 15-20 метр радиусда дезактивация қилиш керак, яъни тупроқнинг юқори қатламларидан 5-10 см чуқурликда олиб ташлаш, ўрнига тоза қум сепиш керак бўлади. Дозиметрик асбаблар ёрдамида озиқ-овқат, сувдан бир оз олиб, фуқаро муҳофазаси лабораторияларида, СЭСда текширилади.
Радиоактив моддалар билан заҳарланган озиқ моддалар йўқ қилинмайди, дезактивация қилинади.
Иш жойи, уй заҳарли моддалар ёки бактериологик воситалар билан зарарланганда дегазация ва дезинфекция қилинади. Бунинг учун хлор қўшилган оҳак, хлорамин, ишқор, формалин, лизолдан фойдаланиш мумкин. Масалан: 3 % ли хлорамин эритмаси билан юмшоқ мебеллар артиб чиқилади. Эшик, дераза тутқичларига хлорли оҳак сепиб қўйилади.
Кийим-кечаклар 2%ли содали эритма билан дегазация қилинади.
Шундан сўнг, тўлиқ санитария ишловидан ўтиш лозим.
Санитария ишлови–(санитария ювиниш пунктларида) ҳаммом ва душманда ўтказилади.
Ювиниш пункти уч бўлимдан иборат:
а)ечиниш хонасига киришдан олдин ҳимоя воситаларини ечиш, устки кийимларни, бош кийимларини ечиш керак.
Б)ечиниш хонасига киргандан сўнг пойабзал, ич-кийимлар ечилади ва мажбурий тартибда медицина кўригидан ўтилади. шиллиқ пардалар (кўз. оғиз)га 2 % содали эритма билан ишлов берилади. Ювиниш пунктти ходимлари заҳарланган кийим–кечакларни зарарсизлантириш бўлимларига олиб ўтадилар ва ишловдан ўтказадилар.
В)шахслар ювиниш хонасига совун, мочалка билан қириб яхшилаб тозалаб ювинадилар. Ювиниш 10-15 минут давом этади. Кейин яна қайтадан дозиметрик назоратидан ўтадилар. Заҳарланиш даражаси нормадан ортиқ бўлса, қайтадан ювиниш керак бўлади.
Кийиниш хонасида яна бир марта медицина кўригидан ўтқазилади ва запас кийим бошлар берилади.
Уйда 0,5%ли хлораминнинг сувдаги эритмаси билан чўмилишдан олдин терига ишлов берилади.
Назорат саволлари:
1.Ядровий қурол ҳақида маълумот беринг? 2.Ядровий қуролнинг келтирувчи зарарлари?

  1. Ўтувчи радиация нури ва унинг инсон организмига таъсири? 4.Радиактив заҳарланиш ҳақида тушунча беринг?

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling