Тошкент давлат техника университети
Мазкур касалликнинг келиб чиқиш тарихи
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Мазкур касалликнинг келиб чиқиш тарихи.Беморнинг ҳаёт тарихи. Биринчи навбатда беморни безовта қилган касаллик ва унинг шикояти тингланади. Ундан касалликнинг ривожланиш тарихини қисқача баён қилиб бериш сўралади. Бунда касаллик қандай пайдо бўлганлиги, тиббиёт ёрдами кўрсатилгунча касаллик қандай ривожланганлиги, қандай эҳтиёт чоралари кўрилганлиги ва ҳоказолар тўғрисидаги маълумот тўпланади. Касаллик ҳақида тўпланган маълумотларга касаллик анамнези дейилади. Беморнинг иши ва турмуши, атроф- муҳит шароити, оила аъзолари ўртасида рўй берган касалликлар, ёмон турмуш ёки ҳаёт тарихи дейилади. Турмуш тарихини тўплаш қуйидаги тартибда олиб борилади: беморнинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар тўпланади. Беморнинг илгари бошидан кечирган ва наслдан-наслга ўтган касалликлари аниқланади. Наслни аниқлашнинг муҳим аҳамияти шундаки, бунда беморнинг у ёки бу касалликка нисбатан мойиллиги билиб олинади. Суҳбат охирида жинсий ва оилавий турмуши, иш ва яшаш шароити, зарарли одатлар ( тамаки, носвой чекиш, спиртли ичимликлар ичиш) аниқланади. Беморни юқоридаги тартибда савол-жавоб қилиб текшириш субъектив текшириш усулига киради. Бу усулда текшириш тугаллангач, текширишнинг объектив усулига ўтилади: бемор кўздан кечирилади, ички аъзолар ҳолатини аниқлаш мақсадида пайпаслаш (palpasiya), уриб кўриш ( perkussiya) ва эшитиб кўриш(auskultasiya) усуллари қўлланилади. Бундан ташқари, беморнинг тана ҳарорати, бўйни, вазни, кўкрак қафасининг айланасини ўлчаш, балғам, сийдикнинг бир кунлик миқдорини аниқлаш каби текшириш усуллари ҳам бор. Беморнинг қони, сийдиги, ахлати, балғами, йирингини лаборатор-бактериалогик текшириш, артериал босимни ўлчаш, органларни рентгенда текшириш, электрокардиограмма қилиш, ректороманоскапия( йўғон ичакни текшириш), sistoskapiya (сийдик пуфагини текшириш), урография ( сийдик йўлларини рентген қилиш) ва бошқалар- жиҳозли текшириш усулига киради. Paypaslash. Бу усул билан фақат қорин бўшлиғидаги аъзоларнинг касалликлари эмас, балки лимфа тугунлари ( бўйин, қўлтиқ ва чов соҳасидаги лмфа тугунларининг) ҳолати, яъни катта- кичиклиги, шакли, қаттиқ-юмшоқлиги, оғриш-оғримаслиги, ҳаракатчанлиги ҳам аниқланади. Бундан ташқари терининг таранглиги, намлиги ёки қуруқлиги, бўғимлар, мушаклар ҳолатини аниқлашда ҳам шу усул қўлланилади. Paypaslash усулини мукаммал билиш, касалликларга аниқ ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга. М, юрак соҳасини пайпаслаш билан юрак фаолияти ва юрак мушакларида ўзгаришлар ҳақида маълумотларга эга бўламиз. Қоринни пайпаслашдан асосий мақсад, қорин бўшлиғидаги аъзоларнинг жойлашган ўрни ва ҳолатини аниқлашдир. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling