Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беморларни турли асбобларда текшириш
Auskultasiyа. Тана аъзосида содир бўладиган товушни эшитиб кўришга айтилади. Бунда махсус асбоб- стетаскоп, фонендоскоп, стетофонендоскопдан фойдаланилади. Ўпка, юрак-томир тизимини, баъзан қорин қисмидаги аъзолар аускултация қилиб текширилади. Аускултация икки хил бўлади: 1) Бевосита аускультация- бунда беморнинг баданига бевосита қулоқни қўйиб эшитиб кўрилади. 2) Билвосита аускултация- бу усулда беморни махсус асбоб ( стетоскоп ва фонендоскоп ) билан эшитилади. Ўпкадаги хириллаш, плевранинг ишқаланишида пайдо бўладиган шовқин, юракнинг иши ва шовқини ана шу усулда текширилади. Аускултация усулидан артериал босимини аниқлашда, қон томирининг уришини эшитишда фойдаланилади.
Perkussiya. Тананинг устидан бармоқ учлари билан уриб кўриш perkussiya дейилади. Перкуссия ёрдамида айрим ички аъзолар чегараси аниқланади, шунингдек, уларда содир бўлган ўзгаришлар билинади. Перкуссия қилинганда маълум товуш эшитилади. Шу товушга қараб, перкуссия қилинган жойда аъзолар аҳволи ҳақида маълумот олиш мумкин. Бевосита ва билвосита перкуссия фарқ қилинади. Бевосита перкуссияда бемор баданига бир ёки жуфтланган бир неча бармоқ учлари билан уриб кўрилади. Билвосита перкуссияда баданга қўйилган бирор нарса (plessimetr) орқали уриб кўрилади. Асосан, бевосита перкуссия усули қўлланилади. Перкуссия қилинганда учта асосий товушга эътибор берилади: ўпка товуши ( равшан, аниқ, кучли ва давомли ) ўтмас товуш (секин ва қисва ) тимпаник товуш ( жарангли, давомли ва маълум баландликка эга) Перкуссия вилинган жойда тўқима ва аъзолар тебранади. Тебраниш теварак-атрофдаги ҳавога ўтади. Натижада товуш тарзида эшитилади. Перкуссия қилишда ҳосил бўлган товуш хоссаси, асосан, аъзолардаги ҳаво миқдорига ва организмнинг эластиклигига ҳамда таранглигига боғлиқ. Беморларни турли асбобларда текширишТехника тараққиёти туфайли беморни асбоб-ускуналар ёрдамида текшириш кенг русум бўлди. Термометр ёрдамида тана ҳарорати ўлчанса, меъда ва ўн икки бармоқли ичак суюқлиги махсус асбоб-зонд ёрдамида йиғиб олинади. Ёритгич вазифасини ўтайдиган кичкина лампочка ўрнатилган метал найча билан ички аъзолар шиллиқ қаватидаги касаллик белгиларини аниқлаш мумкин. Бронх, ҳиқилдоқ, қизилўнгач, ошқозон, тўғри ичак, қовуқ ва бошқа органларнинг шиллиқ қавати текширилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling