Тошкент давлат техника университети


ЮМШОК ТЎҚИМАЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ ВА БОҒЛОВ ТУРЛАРИ. ЖАРОҲАТЛАР ТЎҒРИСИДА


Download 1.12 Mb.
bet98/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

ЮМШОК ТЎҚИМАЛАРНИНГ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ ВА БОҒЛОВ ТУРЛАРИ. ЖАРОҲАТЛАР ТЎҒРИСИДА


ТУШУНЧА
Жароҳат деганда- тери ёки шиллиқ пардаларнинг механик шикасти тушунилади. Бунда ичкаридаги тўқималарга ҳам шикаст етган бўлиши мумкин. Жароҳатнинг турлари. Жароҳатлаган нарсанинг хусусиятига кўра қуйидаги жароҳатлар тафовут қилинади.
Кесилган жароҳатлар- тўқималарга бирорта ўткир нарса: пичоқ, шиша таъсир қилганда пайдо бўлади. Жароҳатнинг атрофи текис, остидаги тўқималар одатда камроқ шикаст етади, жароҳат очиқ бўлади, қонаб туради. Бошқа жароҳатларга қараганда бирмунча осон тузалади.
Шилинган жароҳатлар- кесилган жароҳатнинг бир тури бўлиб, бунда тери ва тери ости тўқимаси остидаги тўқималардан ажралиб чиққан бўлади. Бундай жароҳатлар урилиш чизиқ бўйича ҳаракат қилаётган кесувчи нарсалардан шикастланиш ёки терининг тери ости тўқимаси билан ажралиши оқибатида юз бериши мумкин.
Чопилган жароҳатлар- ўткир ва оғир нарса: болта, қилич ва ҳоказолар билан урилганда ҳосил бўлади. Остидаги тўқималарнинг анчагина шикастланиши кузатилади. Бирмунча секин битади.
Санчилган жароҳатлар- санчадиган ўткир буюмлар: бигиз, мих, найза ва ҳоказолар санчилишидан ҳосил бўлади. Бу жароҳатлар терига озроқ шикаст етказиши ва ичкаридаги аъзо ва тўқималар ( йирик қон томирлар, ўпка, юрак, жигар ) нинг кўпроқ шикастланиши билан характерланади. Ташқарига қон кам чиқади, бироқ чуқур жойлашган тўқималардан кўп миқдорда қон оқиши мумкин. Бундай жароҳатлар ғоятда хавфлидир.
Чопилган-кесилган жароҳатлар- чопилган ва кесилган жароҳатларнинг қўшма тури ҳисобланади. У ҳам ташқи, ҳам ички томондан анчагина қон оқиши билан характерланади. Тўқималарнинг анчагина эзилиши ва озроқ қонаши билан характерланади. Тўқималарнинг оғир эзилиши сабабли жароҳат атрофининг жонсизланиши кузатилади.
Юлинган жароҳатлар- уриб олинган жароҳатларга яқин туради. Одатда машина механизмларнинг ҳаракатланадиган қисмларидан юзага келади. Бунда жароҳатнинг ўлчамли катта, четлари нотекис бўлади, осонликча инфекция тушади. Узоқ муддат давомида турли асоратлар билан кечиб битади.
Тишланган жароҳатлар- одам ёки ҳайвонлар т ишлашидан содир бўлади. Тери ва унинг остидаги тўқималарга анча шикаст етади. Жароҳат ҳамиша инфекцияланган бўлади ва кўп асоратлар билан битади.
Ўқ тегишидан юз берган жароҳатлар-ўқ- отар қуролдан зарарланиш натижасидир. Бу жароҳатлар тешиб ўтган бўлиб, буюм тана қисмини тешиб ўтиб, кириш ва чиқиш тешиклари бўлади. Бунда кириш тешиги чиқиш тешигидан кичик ва берк бўлади. Тасодифан юз берадиган ҳамма жароҳатлар, жумладан ўқ еган жароҳатлар бирламчи инфекцияланган ҳисобланади ва тўқималарга кўп шикаст етиши билан ўтади, бу уларнинг
битиш шароитини қийинлаштиради. Вақтинча қон тўхтатишдан сўнг транспорт иммобилизацияси бажарилади ва бемор даволаш муассасасига ётқазилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling