Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet99/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Жароҳатларни даволаш.


Жароҳат юзасини тозалаш ва бирламчи чок қўйиш. Манипуляцияларнинг бу турини кичикроқ юза жароҳатлари бўлган беморларда ёки атрофлари текис, ифлосланмаган ва ичкарида жойлашган тўқималар ҳамда анчагина шикастланган кесилган жароҳатларда бажарилади.
Жароҳат атрофи соч ёки жундан тозаланади, тери спирт билан артилади ва йод эритмаси суртилади. Бундай ҳолларда бактерицид таъсирига эга бўлган махсус лейкопластирли боғлом қўйса ҳам бўлади.
Жароҳатга бирламчи хирургик ишлов бериш. Жароҳатга бирламчи хирургик ишлов бериш асосида жароҳат чеккалари, деворлари ва тубини соғлом тўқималаргача кесиш, уни асептик жароҳатга айлантириш принципи ётади.
Шикастланган соҳа ва унинг оғир-енгиллигига қараб бирламчи хирургик ишлов бериш маҳаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Жароҳат тозаланади, қон оқиши узил-кесил тўхтатилади. Ички томондан кеткут чок солиш ва терини ипак билан чоклаш ёрдамида жароҳат чеккалари бир-бирига яқинлаштиради. Жароҳат чеккаларига антибиотиклар қўйилади. Жароҳатга бирламчи хирургик ишлов бериш жароҳатлангандан сўнг дастлабки соатларда бажарилиши керак. Антибиотикларни парентерал қўллаш хирургик тозалашни кечроқ муддатда ( бир суткачача ) ўтказиш имконини беради. Инфекция ривожланиши хавфи бўлган жароҳат дренажланади, ёрдамчи чоклар солинади ёки умуман чокланмасдан, асептик боғлам билан бекитилади. Яллиғланиш ҳодисалари бўлмаганда 3-4 сутка ўтгач чок солинади.( бирламчи тикилган чок ) Жароҳат йиринглаган ҳолларда яллиғланиш ҳодисалари тугагандан кейингина уни тикиб қўйиш мумкин. Бу вақтда келиб жароҳатда грануляциялар пайдо бўлади. Улар кесилади ва чок билан тиқилади ( иккиламчи тикилган чок)
Юз, тил, қўл панжаси жароҳатланганда, яъни қон таъминоти яхши бўлган соҳаларда жароҳат чеккалари минимал даражада кесилиб, чоклар солинади ва зарурат бўлганда иммобилизация қилинади. Жароҳатни бирламчи хирургик тозалашдан сўнг нормал битаётган чоклар 7-8 кунида олинади.
Йирингли жароҳатларни даволаш. Жароҳат ўз вақтида тозаланмаса ёки тозалаш етарлича сифатли ўтказилмаса, у йиринглай бошлайди. Клиник жиҳатдан у жароҳат атрофларининг қизариши, ҳам маҳаллий, ҳам умумий ҳароратнинг кўтарилиши, беморнинг ҳолсизланиши, жароҳат майдонининг қаттиқ оғриши билан характерланади. Бундай ҳолларда жароҳатга дренаж қўйиш лозим бўлади ( жароҳатга иккиламчи хирургик ишлов бериш ). Шу мақсадда илгари чоклар солинган бўлса, улар олинади ва йиринг чўнтаклари кесиб очилади. Йиринг чиқишини яхшилаш учун қўшимча кесмалар- контрапертуралар қилинади. Бу даврда ( гидрация босқичи)
жароҳатни унинг катта-кичиклигига боғлиқ ҳолда резина ленталар, дренаж найчалар, натрий хлориднинг гипертоник зритмасига ботирилган ғовак тампонлар билан жароҳат ичидаги йиринг сўриб олинади. Антибиотиклар, ферментлар, антисептик воситалар юборилади.
Интоксикацияга қарши курашиш ва организмнинг ҳимоя иммун биологик реакцияларини фаоллаштириш учун кўп миқдорда суюқлик юборилади, витаминларга бой, юқори калорияли овқат тайинланади, бўлиб-бўлиб қон қуйилади. Ўткир босқич тугаганидан кейин ( дегидратация ) босқичи мазли боғламлар қўлланилади, боғлам кам янгиланади, физиотерапевтик муолажалар тайинланади. Жароҳатларни даволашда иммобилизация қилиш, газли гангрена ва қутуришга қарши тадбирларни дарҳол ўтказиш лозим бўлади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling