Тошкент давлат техника университети


ТАЯНЧ – ҲАРАКАТ ТИЗИМИНИНГ МЕХАНИК ШИКАСТЛАНИШЛАРИ


Download 1.12 Mb.
bet102/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

ТАЯНЧ – ҲАРАКАТ ТИЗИМИНИНГ МЕХАНИК ШИКАСТЛАНИШЛАРИ




Шикастланиш турлари,белгилари ва биринчи ёрдам кўрсатиш


Одам организмига ташқи факторлар таъсир этиши натижасида тўқималар ва органларнинг анатомик функционал жиҳатдан бузилиши шикастланиш дейилади. Таъсир қилувчи кучлар бир неча хил бўлади: механик., термик , кимёвий, электрик-руҳий таъсирлар фарқ қилинади.
Шикастланишлар аксари механик кучнинг бевосита таъсири натижасида келиб чиқади. Шикастланиш очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Тери ва шиллиқ пардалар шикастланмаган бўлса ёпиқ шикастланиш дейилади.
Буларга урилиш, бўғимларнинг чиқиши,бўғим ва суякларнинг шикастланиши, тўқималарнинг эзилиши ва бошқалар киради. Тери ва шиллииқ пардаларнинг шикастланиш бутунлигининг бузулиши билан кечадиган шикастланишлар очиқ шикастланиш дейилади. Шикастланишларнинг оғирлигига қараб, енгил (иш қобилиятини йўқотмайди), ўртача (вақтинча қобилиятини йўқотади) ва оғир шикастланишлар фарқ қилинади (бемор узоқ вақт даволанади).
Лат ейиш. Шикастланишлар ичида уриб олиш туфайли лат ейиш жуда кўп учрайди. Кўпинча бу ўтмас предмет таъсирида содир бўлади. Лат ейиш
– мушт, таёқ, тош билан уриш,йиқилиш, юқоридан нарсаларнинг қаттиқ урилиши натижасида келиб чиқиши мумкин. Юмшоқ тўқималарнинг шикастланиши билан қон томирларининг узилиши лат ейишга хосдир. Бунда тўқимага қон қуйилади, лекин тери бутунлиги бузулмайди. Тўқималар орасига қон тарқалиши қон талаш дейилади. Каттароқ қон томирлар шикастланган бўлса қон кўп миқдорда тўпланади ва гематома ҳосил бўлади. Уриб олиш натижасида органлар (ўпка , жигар, буйрак, ичаклар) шикастланиши мумкин. Бунда баъзан шок ҳолати рўй беради. Ҳаракат қилганда оғриқ кучаяди, тинч турганда камаяди. Ҳосил бўлган шиш катта кичиклиги қуйилган қон миқдорига ва лимфа томирларининг узилишига боғлиқ бўлади. Терига қуйилган қон ранги вақт ўтиши билан ўзгаради ва сўрила бошлайди. Қон талашнинг рангига қараб аниқлаш мумкин: биринчи кунлари гематома соҳаси қизил бўлади, сўрилиш бошлангандан сўнг яшил ва сарғиш ранга киради. Лат еган одамга ёрдам бериш учун оғриқни қолдириш мақсадида шикастланган соҳани юқори кўтариб қўйиш ҳамда совуқ компрес буюрилади. (Совуқ сувга намланган сочиқ қўйилади ва бинтли боғлом боғланади ) Гематоманинг сўрилишини тезлатиш учун 2-3 кундан кейин иссиқ компрес, ванна, УВЧ, массаж қўлланилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling