Тошкент давлат техника университети


Қовузлоқ қўйиш техникаси қуйидагича амалга оширилади


Download 1.12 Mb.
bet96/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Қовузлоқ қўйиш техникаси қуйидагича амалга оширилади. 10 см энликда 6-8 қаватли бинтлардан фойдаланилади.
Қон кетаётган жойга проксимал, оёққа нисбатан дистал ҳолда оёқлар атрофини икки марта айлантирилиб ўраш керак.
Битта тугун қилинади ва тугун устига тахтача ёки шохчани қўйиб, бинт охирларини тахтача устидан квадрат тугун қилиб боғланади.
Қон тўхтагунга қадар тахтача айлантирилади.
Қон тўхтагандан сўнг албатта ШТЁХ ходимига хабар бериши шарт, чунки у Қовузлоқ қўйилган беморга кейинчалик ёрдам беришини ўз зиммасига олади.
Қовузлоқ қўйилганлигини ва қўйилган вақтни ёзма равишда шифоҳонагача бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳисоботига қайд этилиши керак.

Қовузлоқ ишлатилгандаги хавфсизлик


Албатта кенг бинт ишлатилади ва яхшилаб фиксацияланади.
Ҳеч қачон ипларни, арқонларни, камарлар ёки бошқа материалларни ишлатиш мумкин эмас, чунки улар тери ва унинг остидаги тўқималарни кесиб кириши мумкин.
Қовузлоқ қўйилганда тиббиёт раҳбарининг рухсатисиз уни бўшатиш ёки ечиш мумкин эмас.
Қовузлоқ доимо кўзга кўриниб туриши шарт.
Қовузлоқларни бўғим устига қўйиш мумкин эмас, лекин жароҳатга яқинроқ бўлиши керак.
Қон кетишни тўхтатиш учун Қовузлоқ ўрнида тонометр манжеткасига доимий равишда ҳаво юбориб туриб ишлатиш мумкин.
Махсус соҳалар (бурун, қулоқ ва оғиздан қон кетиш)
Жуда кўп сабабларга биноан ушбу соҳалардан қон кетиш вужудга келади. Булардан айримлари жуда оғир ҳисобланса, қолганлари потенциал оғир ҳисобланади. Ушбу соҳалардан қон кетишининг травматик сабаблари бўлиб юз травмалари ёки бош суягининг жароҳатланиши ғисобланади. Бош суягининг травмаси натижасида қон кетиш бош мия жароҳатланишининг асосий белгиларидан бири бўлиши мумкиндир. Юз травмалари ҳам бош мия жароҳатланишига олиб келиши мумкин ва булар беморнинг нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қийинчиликлар туғдиради. Бундан ташқари травмага боғлиқ ҳолда бурундан қон кетишга сабаблардан бири – бу бармоқ билан шикаст етказиш (бурун кавлаш).
Ушбу соҳалардан қон кетишнинг соматик сабабларига синуситлар ва юқори нафас йўлларининг бошқа инфекциялари киради мураккаб сабаблардан бири бўлиб гипертензия ва қон ивишининг бузилиши ҳисобланади.
Бош суягининг синиши ёки бошқа бош мия трвмалари натижасида вужудга келган бурун ёки қулоқдан қон кетиш ҳолатларида кетаётган қонни тезда тўхтатишга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Бу ҳолатда қон кетишни тўхтатиш бош мия ички босимининг ошишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида турли хил бошқа оғир ҳолатларни келтириб чиқаради. Акс ҳолда кетаётган қонни гигроскопик боғлам қўйишорқали йиғиш керак. чунки бу ҳолатда бош мия ички босими камаяди ва инфекция манбаини киришига тўсқинлик вужудга келади.
Агарда беморда бош мия травмаларидан ташқари бошқа сабабларга кўра бурундан қон кетиш кузатилса, у ҳолда қуйидаги ёрдам кўрсатилади.
Беморга олдинга енгил эгилган ҳолдаги ўтиришни тавсия этилади (агар қонни ошқозонга кетишига йўл қўйилса, у ҳолда қусиш вужудга келади. Бунинг натижасида аспирация кузатилади. Сўнгра эса босим ошганлиги туфайли бурундан қон кетиш кучаяди).
Икки томондан буруннинг юмшоқ қисми бевосита босиш амалга оширилади.
Беморнинг тинчлантириш ва тетиклантириш керак.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling