Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet93/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ички сабаблар туфайли пайдо бўладиган кислород етишмаслигида организмнинг паталогик жараён вужудга келиши асосий ўринни эгаллайди.1949 йил Киев шаҳрида қуйидаги гипоксия ҳолатлари таснифи қабул қилинган.
Гипоксик гипоксия- бунда артериал қон кислород билан етарлича тўйинмаган, кислород таранглиги камайган бўлади. Бунинг натижасида гемоглабиннинг кислород билан тўйиниши пасайиб кетади. Бу ҳолат нервни фаллажловчи таъсирга эга бўлган заҳарли моддалар билан заҳарланганда вужудга келади, таъсирловчи заҳарли моддалар, азот кислота ва унинг буғларидан нафас олганда вужудга келади.
Анемик гипоксия- бу қон таркибида гемоглабин камайиши ва баъзи заҳарли моддалардан заҳарланиш натижасида қон таркибида
метгемоглабин ҳосил бўлганда ривожланади. Метгемоглабин қон таркибида 20-50% ни ташкил қилиши мумкин. Агар қон таркибида 50% дан ошиб кетса, гипоксия ҳолати рўй беради.
Димланган (циркуляр) гипоксия- бунда қон ҳаракати секинлашади. Бу гипоксия азот кислота, бўғувчи таъсирга эга бўлган заҳарли моддалар, нервларни фаллажловчи заҳарли моддалардан заҳарланганда яхши ривожланади.
Гистотоксик гипоксия- бунда кислороднинг қондаги ва тўқималарнинг тўқималарга ташилиши ўзгармайди, лекин келтирилган кислород тўқималар томонидан ўзлаштирилмайди, бунинг натижасида қон таркибидаги кислород миўдори 15-18% ни ташкил этади. Карбонат ангидрит эса камайиб кетади. Бу ҳолат организмда витамин В ва витамин РР етишмаганида, эндокрин бузилишларида, наркотиклар таъсирида ҳам ривожланиши мумкин.
Гипоксия ривожланиши ва давом этиши муддатига қараб- яшин тезликдаўтувчи, ўткир ва сурункали турларига бўлинади.
Яшин тезликда кечувчи гипоксия- инерт газлари ( азот,метан, гелий ) цианид кислота буғларидан кислородсиз ҳавода нафас олгандан сўнг 1-1,5 дақиқа бемор ҳушдан кетади ва ҳалок бўлади.
Ўткир гипоксия тури- заҳарли моддалардан заҳарланганда, тоғ касаллигида самолётларда учаётганда, кислород миқдори кам бўлган газ аралашмаларидан нафас олганда вужудга келади.
Сурункали гипоксия тури- организмда нафас аъзолари, юрак-томир касалликлари натижасида ривожланади. Бир оз қўзғалишдан сўнг чарчаш, лоқайтлик, уйқучанлик, бошнинг оғирлашуви рўй беради. Психик ўзгаришлар юз беради, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилияти пасайиб кетади, иш бажарганда юрак уриши тезлашади, нафас сиқилади, кўкариш пайдо бўлади.
Кислород етишмовчилиги натижасида пайдо бўлган клиник симптомларга кўк ва кулранг гипоксиялар мисол бўлади.
Кўк гипоксия белгилари- перифирик ва вена қон томирларида қон ҳаракатининг сусайиши туфайли тери қаватлари ва шиллиқ қаватларнинг ранги кўкимтир-қизил рангда бўлади. Нафас қисилиши кучаяди, юрак-қон томирлар системаси томонидан ўзгаришлар унча ривожланмаган бўлади, ҳаракатлар бузилади, қон таркибида карбонат ангидрид кўпаяди. (гиперкапния)
Кулранг гипоксиянинг белгилари: териўаватлари қўл рангга киради, нафас олиши кучаяди, юрак-томир системасида ўзгаришлар содир бўлади, ҳушдан кетиш кузатилади ва кислород етишмовчилиги ривожланади, қон таркибида карбонат ангидрит миқдори камайиб кетади. Бундай ҳолатлар буғувчи таъсирга эга бўлган заҳарли моддалардан заҳарланганда, терида пайдо қилувчи заҳарли моддалардан нафас олганда вужудга келади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling