Тошкент давлат техника университети


Нафас физиологияси тўғрисида тушунча


Download 1.12 Mb.
bet92/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Нафас физиологияси тўғрисида тушунча


Нафас физиологияси- инсон организмининг кислород ютиб, карбонат ангидрит чиқаришига айтилади. Кишининг нафас олиш жараёни уч фазадан иборат: ташқи нафас олиш, ҳавонинг қон ёрдамида ўпка альвеолаларига тушиши, ички нафас олишдан иборат. Ташқи нафас олишнинг меъёрида бўлиши ҳаво таркибига, ўпканинг хаётий сиғимига, ҳаво йўлларининг ўтказувчанлигига, кичик қон айланиш доирасининг ҳолатига, нафас олишнинг чуқурлиги ва сонига боғлиқ.
Атмосферадан нафас олинаётган ҳавонинг таркиби доимо ҳар хил бўлади.




Кислород

Азот

СО2

Сув
буғлари

Атмосфера ҳавоси

20,95%

78,07%

0,04%

0,094%

Ўпка альвеолаларидаги ҳаво

13,4%


74%


5,6%


7%


Нафас билан чиқариладиган ҳаво

16,4%


75%


4,1%


4,5%




Гипоксия турлар


Организм тўқималарининг кислород билан етарли миқдорда таъминланмаслиги тўқималарда кислород етишмаслигига олиб келади, яъни –гипоксияҳолати ривожланади. Шу сабабли организмга қўшимча кислород киритишга тўғри келади.
Нафас олинадиган ҳаво таркибида кислород миқдори оширилганда, альвеолаларида унинг босими ошиб кетади, натижада қон таркибидаги етишмай қолган кислород миқдори тўлдирилади ва организмдаги кислород (миқдори) мувозанати тикланади.
Кислород танқислигига марказий нерв системаси айниқса сезгир бўлади. Биринчи галда бош мия шикастланади, бош мияда моддалар алмашинувининг ўтиши организмнинг бошқа аъзоларига қараганда кислородни жуда кўп талаб қилади. Бош миянинг оғирлиги тана оғирлигининг 2% ни ташкил этади. Бош мия организмдаги кислород миқдорининг 25% ни ўзлаштиради.
Организмда кислород етишмаслигининг келиб чиқишига қараб икки хилга: ташқи ва ички сабаблар натижасида пайдо бўладиган хилларга ажратиш мумкин. Ташқи сабаблар натижасида пайдо бўладиган кислород етишмаслигида, нафас оладиган ҳаво таркибида кислород миқдорининг кескин камайиши кузатилади. Бу ҳолат самолёт юқорига кўтарилганда кузатилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling