Тошкент давлат техника университети
Куйганда ортиқча куйинманг
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Куйганда ортиқча куйинмангТанамизнинг устки қисмини қоплаб турган тери унинг остидаги барча тўқималарни ташқи муҳитнинг ноқулай таъсири ҳамда микроблар киришидан ҳимоя қилади. Баъзан шошма-шошарлик қилиб ёки ўзимиз билмаган ҳолда теримиз куйиб, жароҳат оламиз. Ҳар биримиз бир марта бўлса ҳам ана шундай ҳолатга тушганмиз ва кўпинча бундай пайтда ўзимизни йўқотиб, нима қилишни билмай қоламиз. Тўғри, куйишга қарши замонавий дори воситалари талайгина, аммо зарур маҳал улардан ҳеч бири топилмаса-чи? Уйингизни яхшироқ қаранг-чи, балки шифобахш ўсимликлар бордир?.. Бирор жойингизни куйдириб олдингизми, бир неча дақиқа совуқ сувга тутинг, токи тери остида чуқурроқ жойлашган тўқималар ҳам зарарланмасин. Шунингдек, куйган жойга муз қўйиш ҳам мумкин. Кейин эса қовоқ ёки картошкани бўлиб, қўйиб туринг. Бўлакчаларни ҳар икки-уч дақиқада, оғриқ тўхтамагунча алмаштириб туриш лозим. Ёки қора ёки кўк чойни дамлаб, совитасиз. Докани чойга ҳўллаб, куйган жойга қўйсангиз ҳам бўлади. Хонангизга кўркамлик бағишлаб турган гуллар кутилмаганда асқотиши мумкин. Масалан, алой ёки кактусни кесиб, куйган жойга қўйсангиз, оғриқ камаяди ва жароҳатланган тўқималар тезроқ тикланади. Шифо бағишловчи гуллардан бири патсимон каланхойдир. Ушбу ўсимлик шарбатида флавоноидлар, микро- ва макроэлементлар, органик кислоталар бор. Шунинг учун уни турли яралар ва куйган жойга қўйиш мумкин. Докани каланхой шарбатига яхшилаб ботиринг, 3-4 қават буклаб, терининг куйган қисмига қўйинг, ижобий натижага эришасиз. Биринчи ва иккинчи даражали куйишларни даволашда далачой, чаканда, лаванда ёки шафтоли ёғларидан фойдаланса бўлади. Аммо бу ёғларни куйишдан уч кун ўтибгина ишлатиш мумкинлиги унутманг. Акс ҳолда жароҳат оғирлашади. Далачойдан ёғ тайёрлаш усули: янги узилган ўсимлик баргларига 1:2 нисбатда ёғ (кунгабоқар, зиғир, зайтун ёки шафтоли) қўшилади ва ёпиқ жойда 21 кун сақланади. Тайёр бўлган малҳам куйиш ва йирингли яраларни даволашда ишлатилади. Иккинчи ва учинчи даражали куйишларни даволашни бошлаганда ярадан қатқалоқни кўчирадиган ўсимликлардан фойдаланилади. Қатқалоқни сачратқи илдизи ёки гулларининг қайнатмаси ёрдамида юмшатиш ва кўчириш мумкин. Шунингдек, қуритиб, майдаланган қирқбўғин ўти жароҳатнинг тезроқ, чандиқларсиз битишига ёрдам беради. Бунинг учун ўтни ярага қалин қилиб сепилиб, устига карам ёки турп барги қўйилади ва бинт билан боғланади. Боғлам кунига бир-икки марта алмаштирилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling