Тошкент давлат техника университети
Электр токидан шикастланиш
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Электр токидан шикастланишЭлектр симларни иккала қутбини ушлаганда токдан шикастланиш рўёбга келади, бу бошқа куйишлардан фарқ қилади. Электр токининг таъсир қилиши унинг кучига, кучланиши ва таъсир давомлигига боғлиқ бўлади. Терининг қаршилиги қанча кам бўлса, ток таъсири шунчалик чуқур ва хавфли бўлади. Одам бадани орқали юқори кучланишдаги ток ўтганда умумий ва маҳаллий шикастланишлар содир бўлади. Токни кириш ва чиқиш жойида термик, кимёвий ва механик шикастланишлар намоён бўлади. Мушак кўчади, тунел пайдо бўлиб, қонталашади. Электр токдан шикастланган соҳада сарғиш- қўнғир ёки кулранг куйиш жароҳатлари рўёбга келади. Улар одатда катта бўлмасдан 2-3 мм, ўртаси паст ва атрофи дўмбоқча каби (ток нишонлари) кўтарилиб туради. Бунда қизариш ва оғриқ бўлмайди. Умумий ўзгаришлар асосан асаб тизими фаолиятининг бузилишидан иборат бўлиб, бу бемор организми учун энг хавфли ҳисобланади Умумий белгилар токнинг таъсир қилиш даврига боғлиқ. Енгил ҳолларда қўрқув, дармонсизлик, ҳушдан кетиш, кўнгил айниш бўлади. Оғир ҳолларда шок белгиси, ўлим олд ҳолатлари рўй беради. Шикастланганда нафас олишнинг тўхташи, юрак фибрилляцияси юзага келиши, тана ҳарорати пасайиб, фалажлик рўй бериши кузатилади. Электрожароҳат оғир бўлган ҳолларда тезда ёки бир неча кундан кейин ўлим юз бериши мумкин. Биринчи тиббий ёрдам. Энг аввало ток таъсирини тўхтатиш керак. Бунинг учун ток узиб қўйилади (рубилник, включател ўчирилиб, пробка буралади), ток урган одамга тегиб турган сим қуруқ таёқ билан олиб ташланади. Оёққа калиш кийиш ёки қуруқ тахтада туриш шарт. У хонага олиб қирилади, маҳаллий куйган соҳа тозаланиб, боғлов қўйилади. Электр токидан шикастланиш унча оғир бўлмаса, биринчи ёрдам бериб, беморни тезда касалхонага олиб бориш керак. Биринчи ёрдам кўрсатишда оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи ва юрак ишини яхшилайдиган воситалар (Валериана настойкаси ва бошқалар) бериш керак. Беморнинг нафас олиши узилган ёки тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас олдирилади. Бунда яхшиси «оғиздан-оғизга» усулидан фойдаланиш керак. Сунъий нафас олдиришни юрак ишини яхшилайдиган дорилардан (кордиамин, кофеин) инъекция қилиш ва нафас олишни яхшилайдиган дорилардан (цититон, лобелин, эфедрин) юбориш билан бирга олиб бориш мақсадга мувофикдир. Юрак уриши сусайган ёки тўхтаб қолган бўлса, тезлик билан юракни устдан (ёпиқ) массаж қилиш зарур. Массажни юрак фаолияти тўла тиклангунча (6- 8 соат) давом эттириш керак. Электр токидан шикастланишнинг олдини олиш учун хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш зарур. Илгари электр жароҳатлар табиатдаги ток манбаи - чақмоқдан юзага келар эди. Бунда ҳам биринчи тиббий ёрдам юқорида қайд қилингандай бажарилади. Чақмоқ уриши оғир ўтганда: қўл-оёқ қоракўмирга айланиб, ҳатто танадан ажралиб кетиши ҳам мумкин. Оғир чақмоқ уришлар шифохоналарнинг махсус бўлимларида даволанади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling