Тошкент давлат техника университети


Совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади


Download 1.12 Mb.
bet111/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Совуқ олишнинг 4 даражаси фарқланади:


  1. даражали совуқ олганда қон томирлари торайиб кетиши натижасида совуқ олган сохадаги тери оқариб ёки кўкариб кетади ва хеч нарсани сезмайди. даволаш натижасида бир неча кундан кейин бу ўзгаришлар йўқолади.

  2. даражали совуқ олишда тиниқ суюқликка тўлган пўфакчалар хосил бўлади. Терини ўсувчи қавати шикастланмагани учун у 1-2 хафтада тикланади.

  3. даражали совуқ олишда қонли суюқлик билан тўлган пўфаклар хосил бўлади. Тўқималар чуқур шикастланган учун у тикланмайди, агар тери кўчириб ўтказилмаса, чандиқ хосил бўлади. Шикастланган сохада сезги йўқолади. Нам некроз кузатилади.

  4. даражали совуқ олишда (мумиёланиш) бўғимлар ва суяклар ҳам шикастланади. Совуқ урган соха қорайиб, қурий бошлайди. Оғриқ ва заҳарланиш натижасида бемор халок бўлади.

БТЁ. Совуқ олган одамни иссиқ хонага олиб кириш, нам кийимларни ечиб ташлаш, баданни совуқ урган жойини иситиш, қон айланишини тиклаш учун массаж қилиш зарур. Совуқ урган одамни илиқ ваннага киритиб, сув ҳарорати аста-секин 360С гача оширилади.Кейин бемор иссиққа уралиб, баданни шикастланган жойига асептик боғлам қуйилади. Совуқ урган сохага ёғ ва мазлар суртиш мумкин эмас. Беморга иссиқ чой,
кофе ичирилади, сўнгра шифохонага юборилади. Оғир ҳолларда анальгетиклар қилинади, юрак-қон томир ва нафас фаолиятини тиклашга ҳаракат қилинади. Терига инфекция тушишини олдини олиш, органзмни тиклаш учун витаминли овқатланиш зарур. Совуқ олган кишига қоқшолга қарши зардоб юборилади.Дала шароитида
Нам оёқ кийим, қўлқоп, пайпоқ ечилади.
Иссиқ қўл билан тананинг совуқ олган жойлари иситилади. Иссиқ ичимлик берилади.
Боғлом қўйилади. Шифохонага юборилади.

Уй шароитида


Нам оёқ ва уст кийимлари ечилади.
Бемор 17-180 С ли ваннага киритилиб, сув ҳарорати 360 С гача аста-секин кўтарилади.
Иссиқ чой ёки кофе ичириб, иссиқ жойга ётқизиб, ўраб қўйилади.

Иссиқ ва офтоб уриши


Иссиқ ваофтоб уришига сабаб об-ҳавонинг юқори ҳарорати ва намлиги, иссиқ, дим хонада кўп ўтириш, қуёш остида бош яланг юриш, қалин, ҳаво ўтказмайдиган (резинали, брезентли, сунъий толали) кийимлар кийиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, овқатни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш кабилар оқибатида вужудга келади.
Иссиқ уришининг белгилари: бош оғриғи, кўнгил айниши, ҳолсизланиш, бош айланиши, қусиш, оғиз қуриши, қаттиқ чанқаш, юзнинг тўқ қизил рангга кириши кабилардир. Томир уриши ва нафас олиш тезлашади, бемор юрак қисмида ноҳуш оғриқ сезади. Енгил офтоб урганда тана ҳарорати 37,50 га, оғир ҳолларда эса 39-410 гача кўтарилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling