Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
ЗАҲАРЛАНИШЛАР, ТЕЗ ЁРДАМЗаҳарланиш деб заҳарли хусусиятга эга моддаларни танага тушиши натижасида ривожланадиган патологик жараёнга айтилади. Бундай хусусиятга саноат ва маиший мақсадларда ишлатиладиган турли хил кимёвий моддалар, ўсимлик ва ҳайвон заҳарлари, дори моддалари эга бўлиши мумкин. Ушбу моддаларни танага кириш тезлигига, заҳарлилик даражаси, миқдорига қараб ўткир, ўткир ости ва сурункали заҳарланишлар ривожланиши мумкин. Бундан ташқари сабабига кўра суидқасд туфайли ва тасодифан; касбий, маиший ва дорилардан заҳарланишлар ажратилади. Заҳарли моддалар танага тушгач маҳаллий, резорбтив ёки рефлектор таъсир кўрсатиши мумкин, лекин бу бўлиниш нисбий ҳисобланади. Заҳарланишларда биринчи ёрдам заҳарнинг танага таъсирини тўхтатиш ва чиқариб юборишга қаратилади. Бунинг учун қуйидагилар амалга оширилади: заҳарни танага тушишини тўхтатиш, заҳарни ҳали қонга сўрилиб улгурмаган қисмини чиқариб юбориш, заҳарли моддани сўрилишини камайтириш ва зарарсизлантириш, қонга ўтган заҳарли моддани зиддизаҳар ёрдамида зарарсизлантириш, организмнинг ҳаётий фаолиятини тиклаш. Дори моддаларидан заҳарланиш. Наркотик моддалардан заҳарланиш. Наркотик воситаларни юқори дозаларда қабул қилиш ўткир заҳарланиш ва ўлимгача олиб келиши мумкин. Морфиннинг 0, 1г дан ортиғи заҳарли ҳисобланади. Морфиндан ўткир заҳарланишда кўз қорачиқлари торайиб, ёруғликка сезги пасайиб кетади, тери қизаради, мушаклар тонуси ошиб кетади. Ҳинд каноплясидан (гашиш, марихуана) заҳарланиш психомотор қўзғалиш, кўз қорачиқларининг кенгайиши, қулоқларда шовқин, галлюцинациялар билан кечади. Кейинчалик умумий ҳолсизлик, беқувватлик, чуқур уйқу, тана ҳароратининг тушиб кетиши кузатилади. Оғир ҳолларда нафас бузилиб, асфиксия ривожланади. БТЁ. Меъдани зондсиз усулда ювиш (кўп миқдорда суюқлик ичириб, қусиш рефлексини чақириш билан), Туз сургиларини қўллаш (1 чой қошиқ аччиқ тузга ½ стакан совуқ сув), Кўп суюқлик ичириш (чой, кампот), Беморни шифохонага ётқизиш. Наркотикларга қарши зидди-заҳар сифатида налорфин ишлатилади, у венага (0, 5 % эритмаси 1-2 мл) юборилади. Налорфин йўқлигида тери остига атропин (0, 1 % эритмаси 1 мл) юбориш мумкин. Реанимация шароитида форсирланган диурез ва перитонеал диализ усулларидан фойдаланилади, нафас сусайганда ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилади. Бундан ташқари юрак-томир воситалари, аналептиклар (кофеин, кардиамин), витаминлар, глюкоза эритмаси юборилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling