Тошкент давлат техника университети


Офтоб уришининг белгилари


Download 1.12 Mb.
bet112/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Офтоб уришининг белгилари: Одам узоқ вақт қуёш нурлари остида бош яланг юрса, офтоб уриши мумкин. Дастлабки белгилари худди иссиқ ургандагидек, кўринишда бўлиб, сўнг бўшашиш, қулоқларда шовқин, қўл- оёқлар титраши, юз қизариши, юрак уриши ва нафас тезлашиши каби аломатлар рўй беради. Тана ҳарорати 38-400 С гача кўтарилиши мумкин.
Оғир ҳолларда одам ҳушидан кетиб, нафас ва юрак тўхташи ҳам рўй бериши мумкин. Беморни салқин жойга бошини танаси билан бир текисда ётқизилади. Қусаётган пайтда бошини ёнбошлатиб, бармоққа тоза дока ўраб оғзини қусқидан тозаланади. Бемор юзи совуқ сувда ювилади, танаси ҳўл сочиқда артилади. Пешонасига музли халтача қўйилади. Бир пиёла сувга ярим чой қошиқ туз солиб ичирилади. Нафасни қўзғатиш учун вақти- вақти билан новшадил спирти ҳидлатилади.
Агар бемор ҳушсиз бўлса дарҳол сунъий нафас олдириш ва юрак массажини бошлаш керак.
Офтоб урганда тана қизиб кетишидан ташқари тери куйиши ҳам мумкин. Енгил куйса (тери қизариб шишса, текканда оғриқ сезилса) бу жойга вазелин ёки ўсимлик мойи суриш кифоя. 3-4 кун давомида қуёш нурларидан сақланилса, шикаст ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Тери қаттиқ куйганда қизаради, пуфакчалар пайдо бўлади. Уларга тегмаслик керак! Пуфакчалар майда бўлса, куйган жойга синтомицин эмулсиясини суриб, қуруқ стерил докада боғланади ва шифокорга мурожаат қилинади.

Ҳушдан кетиш


Бутунлай соғлом кишилар ҳам ўта дим хонада, чарчаганда, қаттиқ қўрққанда, қонни кўрганда, ётган жойдан кескин турганда ҳушдан кетишлари мумкин. Айниқса, юрак қон томир тизими касалликларида, кучли оғриқ ва кўп қон йўқотганда бу ҳол кўпроқ рўй беради.
Ҳушни йўқотишдан олдинги ҳолатда бош айланади, қулоқ шанғиллайди, кескин заифлик сезилади, эсноқ тутади, кўз олди қоронғулашади, совуқ тер босади, кўнгил айнийди, қўл ва оёқ ўзига бўйсунмай қолади. Одамларнинг ранги оқаради. Юрак уриши секинлашиб кўз қорачиғи кенгаяди. Кўзлар аввалига олайиб кейин ёпилади. Айни шу пайт одам йиқилиб тушиши мумкин. Агар одам ўзини биладиган ҳолатда бўлса, уни дарҳол ўтирғизиб, бошини пастга тушуриш керак. Бўйни ва кўкрак қафасини қисиб турадиган кийимлардан халос қилиш: ёқаларини, бўйин боғини ечиш, бўйнидаги турли тақинчоқларни олиб қўйиш керак. Агар ҳушдан кетган вақти одам ўзини билмай қолса уни орқаси билан чалқанча ётқизиш, бошни пастга тушириб, оёқларини кўтариброқ қўйиш лозим. Жабрланувчининг камарини бўшатиб, бетига сув сепиб, юзларига енгилгина уриш керак. Бўйни ва кўкрагини иложи борича совуқ сувда ҳўлланган сочиқ билан уқалаш мақсадга мувофиқ.Шундан сўнг жабрланувчига новшадил спирти ҳидлатиш керак. Агар новшадил спирти бўлмаса, унинг ўрнига одеколон ёки оддий ошхона сиркасидан фойдаланиш мумкин. Шу вақт давомида тоза ҳаво келишини ҳам таъминлаш керак. Бунинг учун дераза дарчаси, ойналар ёки эшик очиб қўйилиши лозим.Ҳушни йўқотиш одатда 3-5 дақиқа давом этади. Агар беҳушлик ҳолати биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг ўтиб кетмаса ва белгиланган муддатдан узоқ давом этса, беморни тўшакка ётқизиб, иссиқ ўраб ёки грелка қўйиб, тинч қўйиш керак. Имкон бўлса юрак томчиларини, арслонқуйруқ ёки кардамон тинитмаларини ичириш керак. Ҳушини йўқотган киши ўзига келгач, аччиқ чой ёки қаҳва ичириш лозим. Ялпизли ёки мойчечакли чой ҳам яхши фойда беради. Қоида бўйича беҳуш бўлган киши касалхонага ётқизилмайди. Асабдан келиб чиқадиган тез-тез такрорланувчи беҳушликда қуритилган далачой, лимонўт, жўка гулларидан чой дамлаб мунтаззам ичиб туриш тавсия этилади. Бу ўсимликларни биргаликда ёки алоҳида қўллаш мумкин. Ўсимликдан қанча миқдорда чой дамлаш ўзингизга ҳавола.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling