Тошкент давлат техника университети
Барбитуратлардан заҳарланиш
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Барбитуратлардан заҳарланиш.Барбитуратлар қаторига барбамил, барбитал, фенобарбитал, бензонал ва б. кириб, юқори дозаларда заҳарланишларга сабаб бўлади. Барбитуратлардан заҳарланиш кўпроқ МНСнинг зарарланиши билан намоён бўлади. Барбитуратлар билан заҳарланганда 4 босқич кузатилади: а) ухлаш, б) юзаки кома, в) чуқур кома, г) комадан кейинги босқич. Ухлаш босқичида беморни уйқу тортади, апатия, атаксия, нутқнинг бузилиши кузатилади. Қорачиқ бирмунча торайган, ёруғликка реакция сақланган, нафас ва юрак фаолияти бузилмаган бўлади. Бемор оғриқ ва кучли овозга реакция беради. Гиперсаливация кузатилади. Ухлаш босқичи 10-15 соат давом этади. Юзаки кома босқичида уйқу чуқур бўлиб, рефлекслар сақланган. Эс-ҳуш йўқолган, қорачиқлар торайган, ёруғликка реакция камайган бўлади. Патологик рефлекслар пайдо бўлиши мумкин. Нафас секинлашган, пульс тезлашган бўлади. Бу босқичда тил орқага кетиб қолиши ва қусуқ массаларини аспирацияси натижасида асфиксия келиб чиқиши мумкин. Чуқур кома даври чуқур уйқу, рефлексларнинг йўқолиши, мушаклар тонусининг йўқолиши, оёқ-қўлларни музлаши, нафасни секинлашиши, цианоз билан тавсифланади. Бу босқичда ўткир юрак-томир етишмовчилиги, пульсни заифлашиши ва артериал босимни пасайиши кузатилади. Нафас тўхташи, коллапс, ўпка, мия шиши, пароксизмал тахикардия ривожланиши мумкин. Комадан кейинги даврда- ҳаракатлар координацияси бузилиши, эмоционал лабиллик, депрессия кузатилиши мумкин. Упка яллиғланиши, тўқималар озиқланишининг бузилиши келиб чиқади. Енгил заҳарланганда уйқучанлик 1 кун, ўртачада эса 1-2 кун, оғир ҳолларда 5 кундан ортиқ давом этади. БТЁ. Барбитуратлар оғиз орқали қабул қилинган бўлса тезлик билан қустириш ёки меъдани ювиш. Нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш мақсадида шиллиқ ва қусуқ моддаларидан тозалаш. Кислород ёстиқчасидан нафас олдириш. Туз сургиларини қўллаш (1/2 стакан сувга 30 г. туз) Тозаловчи ҳуқна қилиш. Фаоллаштирилган кўмир бериш. Кома ҳолатида сунъий нафас олдириш. Қондаги заҳарни чиқариб юбориш учун пешоб ҳайдовчи дорилар бериш Беморни шифохонага ётқизиш. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling