Тошкент давлат техника университети
Рух ва унинг бирикмаларидан заҳарланиш
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мишьяк бирикмаларидан заҳарланиш.
- Алкоголдан заҳарланиш.
Рух ва унинг бирикмаларидан заҳарланиш.Танага рух бирикмалари нафас аъзолари ва ҳазм йўллари орқали тушиши мумкин. Рух бирикмалари билан заҳарланганда оғизда металл таъми, чанқаш, ҳолсизлик, кўнгил айниш, қусиш, қоринда оғриқ, ич кетиши кузатилади. Бемор уйқучан, мушакларда оғриққа шикоят қилади. Кейинроқ бронхит белгиси бўлган қуруқ йўтал кузатилади. Бу 4-5 соат давом этиб, сўнгра кучли титраш, тана ҳароратини 38-400 С га кўтарилиши, терлаш кузатилади. Оғир ҳолларда пневмония ва ўпка шиши ривожланади.Агар рух бирикмалари терига тушса яра пайдо бўлади, оғиз орқали кирса ҳазм йўлларининг куйишига олиб келади. БТЁ. Рух бирикмалари оғиз орқали кирганда меъдани 3 % натрий гидрокарбонат ёки 0, 2 % танин эритмаси билан ювилади, тузли сургилар берилади. Зиддизаҳар сифатида унитиол ишлатилади, у 1-кунларда ҳар 10 кг оғирликка 1 мл 5 % эритма ҳисобида 3-4 маҳал, 2-кунда 2-3 маҳал, 3-7- кунлар 1-2 маҳал берилади. Ишқорли ингаляциялар, глюкоза ва аскорбин кислота вена орқали, зарурий ҳолларда эса наркотиклар, юрак-томир воситалари берилади. Мишьяк бирикмаларидан заҳарланиш.Мишьяк бирикмалари танада нефротоксик, гепатотоксик, нейротоксик, энтеротоксик таъсирларни намоён қилади. Заҳар танага оғиз орқали тушганда металл таъми, қоринда оғриқ, қусиш кузатилади. Қусуқ массаси яшил рангда бўлади, ахлат гуруч қайнатмасини эслатади. Тана сувсизланиб, тиришишлар ривожланади. Гемолитик камқонлик, сариқлик, буйрак етишмовчилиги, оғир ҳолларда коллапс, кома кузатилади. Заҳар нафас йўллари орқали кирганда сопор ҳолати, тиришишлар, ҳушдан кетиш, нафаснинг фалажланиши, коллапс кузатилади. Ингаляция йўли билан заҳарланганда тезда қон гемолизга учрайди. 2-3-кунларга келиб жигар ва буйрак етишмовчилиги кузатилади. Мишьякнинг ўлдирувчи дозаси ичга қабул қилинганда 0, 1-0, 2 г га тенг. БТЁ. Меъдани ювиш, хуқна, венага 150-200 мл 5 % унитиол эритмаси юбориш тавсия этилади. Витаминотерапия ҳам мақсадга мувофиқдир. Алкоголдан заҳарланиш.Алкогол маст қилувчи дозадан ҳам юқори миқдорда қабул қилинса заҳарланиш келиб чиқади. Белгилари: юз терисини қизариши, тана ҳароратини пасайиши, қусиш, совуқ тер ажралиши, қорачиқларни торайиши, нафасни сусайиши, пульсни заифлашиши ва б. Тиришишлар, қусуқ массаларини аспирацияси, ларингоспазм ривожланиши, нафас ва юрак фаолияти тўхташи мумкин. 96 % спиртни 300 мл миқдори ўлимга олиб келади. БТЁ. Меъдани зонд билан ювиш лозим. Венага глюкозанинг гипертоник эритмасини инсулин билан қўшиб (500 мл 20 % глюкозага 20 ТБ инсулин), 500-1000 мл 4 % натрий гидрокарбонат эритмасидан юбориш мумкин. Комада форсирланган диурез усулидан фойдаланилади. Шунингдек, юрак- томир воситалари, тонусни оширувчилар (кардиамин, камфора) тавсия этилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling