Тошкент давлат техника университети
Заҳарли илонлар ва ҳашаротларнинг чақиши
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Овқат токсикоинфекциялари ва ботулизм.
Заҳарли илонлар ва ҳашаротларнинг чақишиЗаҳарли илонлар чақиши қаттиқ ва узоқ давом этадиган оғриқ, шиш, чаққан жойда қон қуюлишни келтириб чиқаради. Белда оғриқ бўлади, нафас олиш ва юрак уриши қийинлашади, оғир ҳолларда эс-ҳушнинг йўқолиши, қусиш, нафас олишнинг ва юрак фаолиятининг кескин сустлашуви кузатилади. Заҳар тезлик билан тананинг бошқа қисмларига тарқалиши мумкин, бунинг натижасида артериал босимнинг пасайиши, қўзғалишлар, талваса, нуқтали қон қуйилишлари кузатилади. Ҳашаротлар чаққанда тўқималарнинг маҳаллий шиши, қизариши ва маҳаллий тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилади. Ҳолдан тойиш, бош айланиши ва оғриши, титраш, кўнгил айниши, қусиш, айрим ҳолларда эшакем, белда ва бўғимларда оғриқ, юрак уриши кузатилади. БТЁ. Илон, чаён ва заҳарли ҳашаротлар чаққанда биринчи ёрдам бир хил бўлади. Жароҳатдан заҳарни сўриб ташлаш. Ёрдам бераётган одамнинг баданида шилинишлар ва жароҳатлар бўлмаслиги лозим. Илон чаққан жойга саримсоқ шарбати ёки 3 кун давомида янги хамиртуруш суртиш керак. Улардан 1 соат кейин майдаланган саримсоқ қўйиш керак. Илон чаққан жойга муз қўйиш, бор бўлса 0, 3 мл 0, 1 % адреналин эритмаси юборилади. Жароҳатни 3 % калий перманганат эритмаси билан ювиш керак. Жароҳатга боғлам қўйиш керак. Оғир ҳолларда жабрланувчини шифохонага олиб бориш лозим. Қовузлоқ қўйиш ва чаққан жойдаги терини тилиш қатъий ман этилади. Овқат токсикоинфекциялари ва ботулизм.Овқат токсикоинфекциялари-микроблар ва уларнинг токсинлари тушган озиқ-овқатларни истъемол қилиш натижасида келиб чиқади. Касаллик ўткир бошланиб, қорин дам бўлиши, қуриллаш, хуружсимон оғриқ, кўнгил айниш, қусиш, ич кетиши, кўп сув йўқотиш, шайтонлаш, артериал босим тушиб кетиши кузатилади. Бош оғриши, титраш, тана ҳарорати кўтарилиши мумкин. Биринчи ёрдам беришда меъдани ювиш, клизма қилиш, кўп миқдорда суюқлик ичириш тавсия этилади. Илиқ қайнатилган сувга ½ чой қошиқда сода эритмаси 1 стакан сувга қўшиб ичирилади. Бемор дарҳол шифохонага ётқизилиб, шифокор тавсияси асосида дори-дармонлар берилади. Ботулизм анаэроб микроблар (Clostridium botulinum) қўзғатадиган касалликдир. Ботулизм кўпроқ зарарланган консерва маҳсулотлари, консервланган ва дудланган маҳсулотларни истъемол қилинганда келиб чиқади ва кучли заҳарланиш белгилари билан кечади. Биринчи ёрдам овқат токсикоинфекцияларидаги каби. Махсус даво сифатида ботулизмга қарши зардобдан фойдаланилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling