Тошкент давлат техника университети


Қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи кимёвий моддалардан заҳарланиш. Фосфорорганик бирикмалардан заҳарланиш


Download 1.12 Mb.
bet119/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи кимёвий моддалардан заҳарланиш. Фосфорорганик бирикмалардан заҳарланиш.


Фосфорорганик бирикмалар (дихлофос, карбофос, хлорофос, тиофос ва б.) қишлоқ хўжалигида зарарли ҳашоротлар, бегона ўтларга қарши курашда, шунингдек, дефолиантлар сифатида кенг ишлатилади. Заҳар танага тери, нафас йўллари, оғиз орқали тушиши мумкин. Фосфорорганик бирикмалар холинэстераза ферментини қайтмас равишда ингибирлаб, ацетилхолин миқдорини ошиб кетишига олиб келади.
Фосфорорганик бирикмалардан заҳарланишнинг 3 та даражаси ажратилади.
I даражада психомотор қўзғалиш, нафас сиқиши, ўпкада нам хириллашлар, терлаш, артериал босим ошиши, кўкрак соҳасида нохўш сезги кузатилади. II даражада миофибрилляция, тоник-клоник тиришишлар, кўкрак қафас мушаклари ригидлиги, нафас олишни бузилиши кузатилади.
III даражада оёқ-қўлларнинг мушаклари фалажланади, нафас мушаклари заифлашади, нафас маркази сусаяди, ҳаттоки нафас тўхтаб қолиши мумкин. Артериал босим тушиб кетади, юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилади. Ӯлим нафас ва юрак фаолияти етишмовчилиги туфайли рўй бериши мумкин.
Кейинчалик эса пневмония, психозлар ва полиневритлар ривожланиши мумкин.
БТЁ.
Жабрланувчини заҳарланиш майдонидан олиб чиқилади, кийимлари ечилади, тери илиқ сув билан ювилади. Агар заҳар оғиз орқали кирган бўлса, меъда зонд орқали ювилади, тузли сургилар берилади ва даволаш муассасасига юборилади. Фосфорорганик бирикмалар билан заҳарланганда холинэстераза ферментини қайта тиклаш хусусиятига эга бўлган моддалар- дипироксим, аллоксим, изонитрозин кабилар зиддизаҳар сифатида ишлатилиши мумкин.

Хлорорганик бирикмалардан заҳарланиш.


Хлорорганик бирикмалар нейротоксик ва тириштирувчи таъсирга эга. Заҳарланишда диспептик ўзгаришлар, қоринда оғриқ кузатилади. Оғир ҳолларда нафас сиқиши, қўзғалиш, атаксия, кўришнинг бузилиши, бурундан қон кетиши, тиришишлар келиб чиқади. Ӯткир юрак-томир ва жигар етишмовчилиги ривожланади. Ичга қабул қилинганда заҳарнинг 30 г миқдори ўлдирувчи таъсир кўрсатади.
БТЁ
Меъдани зонд орқали ювиш, тузли сургилар бериш лозим. Кейин эса форсирланган диурез ўтказилади. Венага кальций глюконат ёки хлорид (10 мл 10 % эритмаси), глюкоза аскорбин кислота билан, никотин кислота (2 мл 5 % эритма), В гуруҳ витаминлари юборилади. Тиришишлар кузатилганда диазепам, барбамил берилади. Токсик камқонлик ва гепатитни даволанади. Заҳарланган одам албатта шифохонага ётқизилиши лозим.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling