Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet113/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Офтоб уриши ва иссиқ элитиши организмнинг қизиб кетиши натижасида вужудга келадиган оғир ҳолат. Болалар, семиз кишилар, юрак- томир ва эндокрин касалликлари билан оғриган беморлар қизиб кетишга айниқса мойил бўлади. Қизиш ва айни вақтда кўп терлаш организмда сув- туз алмашинувининг бузилиши, қон айланишининг қийинлашуви ва кислород танқислигига олиб келади. Иссиқ элитиши кўпинча шамолсиз иссиқ кунларда, айниқса, иссиқни кўтара олмайдиган ёки оғир жисмоний
меҳнат қилаётган кишиларда (масалан, қурилиш майдончаларидаги иш вақтида, тез юрганда) кузатилади. Қуёш нурларини яхши қайтармайдиган қора рангли кийим ёки ҳаво ўтказмай, бадандан чиқадиган буғни ушлаб қоладиган қалин кийим ҳам иссиқ элитишига шароит яратади. Шунингдек, температураси ва ҳавосининг намлиги юқори бўлган ёпиқ бинода ҳам кишини (масалан, иссиқ цехларда ишлаганда) иссиқ элитиши мумкин.
Офтоб уриши қуёш нурлари организмга тик тушаётганида, айниқса бошни қиздириб юборганида кузатилади.
Иссиқ элитиши ёки офтоб уришининг енгил шаклида киши бўшашиб, боши оғрийди, томир уриши ва нафаси тезлашиб, териси намиқиб туради, кўз қорачиқлари кенгаяди, тана ҳарорати, одатда, нормал бўлади. Ўртача даражада офтоб урганда эса кишининг боши қаттиқ оғриб, кўнгли айниб қусади, ҳаракатлари пойма-пой бўлиб, баъзан ҳушдан кетади, кўп терлаб, температураси 39-40 даражага кўтарилади. Оғир ҳолларда киши ўзини билмай қолади, талвасага тушиб, руҳий қўзғалиш рўй беради, бесаранжомланиб, кўзига йўқ нарсалар кўриниши, қулоғига йўқ товушлар эшитилиши, алаҳлаши мумкин. Нафаси юза, тез-тез бўлиб, томири минутига 120-140 мартагача уради, ҳарорати 41-42 даражагача кўтарилади, агар вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, шикастланган киши ўлиши ҳам мумкин.
Офтоб урган ёки иссиқ элитган кишини дарҳол тоза ҳавога олиб чиқиб, сояга ўтказиб қўйиш, тепасини сиқиб турган кийимларини ечиб, елпиғич ёки чойшаб билан елпиш, баданини совитиш, бошини совуқ сув билан намлаш керак: унга кўп суюқлик – туз қўшилган совуқ сув, совуқ чой ва кофе ичириш тавсия этилади. Нафас олишни қўзғатиш учун шикастланган кишининг юзи сувга ҳўлланган сочиқ ёки дастрўмол билан шапатиланади, новшадил спирт, кислород ҳидлатилади, бадани уқаланади. Беморнинг нафаси қийинлашиб ёки тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас олдириш керак. Оғир ва ўртача даражада шикастланган кишига биринчи ёрдам кўрсатиб, кейин энг яқин даволаш муассасасига олиб бориш ёки шошилинч равишда врач чақириш лозим.
Иссиқ элитиши ва офтоб уришининг олдини олиш учун ҳаво иссиқ кунларда ҳаракатларга қулай, очиқ рангли енгил кийим, бошга эса похол шляпа, панама, сурпдан тикилган енгил кепка ва бошқалар кийиш ёки очиқ рангли рўмол ўраб олиш керак. Иссиқ кунда узоқ йўл юришдан аввал жуда тўйиб овқатланиш ва ичкилик ичиш ярамайди, чанқоқни босиш учун яхшиси совуқ чой олиб юриш керак. Офтобда ухлаш ярамайди. Киши қизиб кетиши мумкин бўлган корхоналарда эса, танаффус вақтларида салқин душга тушиш ёки бошдан сув қуйиб олиш керак.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling