Тошкент давлат техника университети


Чўкишлар, турлари ва уларда биринчи ёрдам.Совуқ уриши , даражалари ва биринчи ёрдам.Иссиқ уриши, босқичлари ва тиббий ёрдам кўрсатиш


Download 1.12 Mb.
bet109/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Чўкишлар, турлари ва уларда биринчи ёрдам.Совуқ уриши , даражалари ва биринчи ёрдам.Иссиқ уриши, босқичлари ва тиббий ёрдам кўрсатиш.


Чўкишни бир нечта турлари фарқланади.

  1. Ҳақиқий чўкиш-ўпка ва нафас йўлларини сув тўлдиради, одам ҳаёт учун курашади ва талвасали ҳаракат қилиб, сувни тортади ва сув ўз навбатида ҳаво киришига ҳалақит қилади. Чўкаётган одамнинг териси кўкарган бўлиб, оғиз ва бурундан кўпик келади; агар одам сув тагида 3-6 дақиқадан кўп бўлмаса, жонлантириш чоралари муваффақиятли бўлиши мумкин.

  2. Қуруқ чўкиш-овоз ёриғи спазми туфайли сув ўпкага кирмайди, тери кўкариши кам, ҳушдан кетиши кузатилади, чўкаётган одам шу заҳоти сув тубига тушади.

  3. Синкопал чўкиш-тўсатдан нафас олиши ва юрак уриши тўхташи ўлимга олиб келади. Бунда чўкаётган одам териси оқаради.

Қуруқ ва синкопал чўкишда, одам сув тубида 10-20 дақиқадан ортиқ бўлса, жонлантириш чоралари муваффақиятли бўлиши мумкин.
Совуқ сувда чўкаётганда ҳимоя қилувчи гипотермия эффекти пайдо бўлади ва жонлантириш чораларини 20 дақиқа давомида сув тубида бўлганда ҳам ўтказиш мумкин.
Чўкаётган одамни қутқариб, қирғоққа олиб чиқилади ва биринчи ёрдам берилади. Агар шикастланган одам ҳушдан кетмаган бўлса, пульси қониқарли ва нафас олиши сақланган бўлса, уни текис, қуруқ қаттиқ жойга ётқизилади, боши паст бўлиши лозим, кийимлари ечилади, қўл ёки сочиқ билан ишқаланади. Иссиқ ичимлик берилади ва иссиқ матога ўралади.Агар жабрланувчи ҳушсиз бўлиб, пульс ива нафас олиши сақланган бўлса, боши орқага қилинади, пастки жағи олдинга тортилади, сўнг уни боши паст қилиб ётқизилиб, бармоқлар билан оғиз бўшлиғини лойдан, қусуқ массаларидан тозалаш керак, уни ишқалаб, артиб иситилади.
Жабрланувчи ҳушдан кетганда, мустақил нафас олмаганда, лекин юрак фаолияти сақланиб, нафас йўлларини тозалаш чоралари ўтказилгандан сўнг, тезликда сунъий нафас беришни бошлаш керак. Жабрланувчи нафас олмаганда ва юрак фаолияти кузатилмагандасунъий нафас беришни юрак массажи билан бирга ўтказиш лозим. Олдин нафас йўлларидан сувни чиқариб ташлаш керак, бунинг учун уни қорни билан тизза бўғимида букилган оёғи сонига ётқизилади кураклар орасига босилади. Бу муолажалар 15-16 секунддан ошмаслиги керак, чунки сунъий нафас ўз вақтида берилиши керак.
Биринчи ёрдам кўрсатилгандан сўнг жабрланувчини тезликда касалхонага ётқизиш лозим, чунки ўпкада асоратлар ривожланиши мумкин (иккиламчи чўкиш синдроми). Иккиламчи чўкиш синдроми белгилари: ўткир нафас етишмовчилиги, кўкракда оғриқ, йўтал, ҳансираш, ҳаво етишмаслиги, қон билан йўталиш, қўзғалиш, пульс тезлашиши.
Кўча-кўйда рўй берадиган турли фалокатлар, бахтсиз ҳодисалар оқибатида одамлар кўп қон йўқотиши, оёқ-қўллари шикастланиши мумкин. Баъзан одамнинг юраги уришдан тўхтаб, ўлим билан ҳаёт орасида қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Демак, оғир ҳолатларда ён атрофдаги одамлар ўзларини оддий томошабин эмас, балки нажоткор сифатида ҳис этишлари даркор, яъни шикастланган одамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўлларини билиб қўйсалар, яхши бўларди.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling