Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet121/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ис газидан заҳарланиш.


Ис гази (СО) рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, ундан ўй шароитида ва ёпиқ жойларда (шахталар, конлар) ишлаганда заҳарланиш мумкин. Уйларда печни нотўғри ёқиш натижасида ис гази тўпланади ва заҳарланишга сабаб бўлади.
Ис гази одам организмига фақат нафас йўллари орқали киради. Нафас аъзоларида қонга сўрилиб, ундаги гемоглобин билан бирикади (карбоксигемоглобин ҳосил бўлади). Натижада гемоглобин ўпкада кислород билан бирика олмайди., демак, кислородни тана тўқималарига олиб келолмайди ва ўткир гипоксия ривожланади. Бундай ҳолат ўлимга олиб келиши мумкин.
Ис газидан заҳарланиш унинг ҳаводаги концентрациясига ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади.
Енгил даражадаги заҳарланишда бош қаттиқ оғрийди, айланади, қулоқлар шанғиллайди, кўнгил айнийди, баъзан қусиш, ҳушдан кетиш, гандираклаш кузатилади.
Ўртача даражада заҳарланишда мушаклар кучсизланади, нафас сиқилади, пульс тезлашади, артериал қон босими пасаяди, кўнгил айнийди ва қусилади, ақл хиралашади, баъзан одам уйқучан бўлади. Юзида қирмизи доғлар пайдо бўлади.
Оғир даражада заҳарланишда одам батамом ҳушидан кетади. Оёқлари кўкариб ёки оқариб, юзида қирмизи доғлар пайдо бўлади. Пульс тезлашади, артериал қон босими кескин пасаяди, нафас олиш секинлашади ва чуқурлашади, мушаклар бўшашади, нафас тўхтайди ва одам ўлади.
БТЁ.
Аввало заҳарланган одам тоза ҳавога олиб чиқилади, пахтани нашатир спирт билан хўллаб хидлатилади, танаси иситилади ва тинч қўйилади. Нафас олиш тўхтаганда зудлик билан сунъий нафас олдирилади. Шифокорлик ёрдами ўпканинг сунъий вентиляцияси, кислород бериш, лобелин ёки цититон инъекция қилиш, аналептиклар, юрак-томир воситалари бериш, танани иситиш ва б. дан иборат.


ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ. ҲАВО-ТОМЧИ ВА МАИШИЙ КОНТАКТ ЙЎЛИ БИЛАН ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИКЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ




Юқумли касалликлар таснифи.
Л.В. Громашевский 5 гуруҳга бўлади:

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling