Болалардаги ичак касалликларининг сабаблари.
Овқатлантириш тартибининг бир оз бузилиши ич кетишига олиб келиши мумкин. Ёш болаларда овқат хазм қилишнинг бузилишига кўпинчаовқат таркибининг ўзгариши, боланинг хаддан ташқари туйиб овқат ейиши, овқатда ёглар, углеводлар, оксилларнинг кўп миқдорда бўлиши, шунингдек табиий овқатлантиришдан сунъий овқатлантиришга эрта ўтказиш, овқатни пала - партиш, сифатсиз махсулотлардан тайёрлаш, овқат тайёрлаётганда кулларнинг, идиш - товоқларнинг тоза бўлмаслиги сабаб бўлади. Болаларда ўткир ичак касалликларининг пайдо бўлишига рахит, гипотрофия, экссудатив диатез, камконлик, тез-тез шамоллаш, ривожланишининг тугма нуксонлари, шунингдек боланинг ёши, ижтимоий аҳволи, онанинг касалликлари, моддий етишмовчилик ва бошқалар ҳам сабаб бўлади.
Ўткир ичак касалликларининг олдининг олиш.
Ҳар қандай касаликка даво қилишдан кўра унинг олдини олиш осон.Қандай болаларни ўткир ичак касалликларидан сақлаш мумкин?
Болани соғломқилиб вояга етказишни истаган ҳар бир ота-она буни билмоги зарур.
Аввало болани хаётининг дастлабки йилида тўғриовқатлантириш зарур.фақатовқатнинг миқдори ва сифатигина эмас, балки уни неча марта бериш ҳам мухимдир.нотўғри ёки сунъий овқатлантириладиган болалар
,кўкрак бериб бокилаётган Гўдакларга қараганда ўткир ичак касалликларига анча кўпрок чалинади. Сутли овқатлар уйда тўғри
тайёрланса ёки уларни сут ошхонасидан олиб, врач кўрсатмасига биноан болага берилса, касаллик анча камаяди. Бундан ташқари, илк ёшдаги болаларда рахит, экссудатив диатез,гипотрофия,анемия (камконлик) бронх- упка касалликларини вақтида аниқлаш ва уларга даво қилиш ката аҳамиятга эга.
Озик-овқатларни ёпик шкафда ёки музлатгичда сақлаш жуда мухим. Бунда хом ва пишган махсулотлар алохида - алохида сақланиши, хом гўшт, балик, сабзавотларни бошқа махсулотлардан булак куйиш лозим.
Ҳўл мева ва сабзавотларни ейишдан олдин устидан сув куйиб чайиш
ва
Кайнок сув куйиш зарур. Бола яшайдиган санитария – турмуш шароити яхши бўлганда ошхона,ҳожатхона,уй-жой,ховли озода тутилганда ичак инфекциясига йўл куйилмайди.
Бола қайт килса ва ичи кетса, дарҳол участка врачига мурожат қилиш зарур.
Аҳоли ва тиббиёт ходимлари хамкорликда иш олиб борганларида болаларда учрайдиган ўткир ичак касалликларининг олди олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |