Қайсиҳолларда ОИВ/ОИТС юқмайди?
Вирус бошқа одамга қуйидаги ҳолларда юқмайди:
қўл бериб кўришганда, упишганда, кўчоқлаб кўришганда,
йўталганда ва аксирганда,
умумий телефондан фойдаланганда,
шифохонадаги беморни бориб кўрганда,
ҳашаротлар чакиши воситасида,
умумий ҳожатхонадан фойдаланганда,
умумий идиш-товоқдан бирга овқатланганда,
ховузда бирга чўмилганда,
ички ва сиртки кийимлар ОРҚАЛИ.
Энг яхши профилактика – одоб чегарасидан чиқмаслик.
Таносил касалликлари борлиги ОИТС юқиши хавфини оширадими?
Одам сузак (гонорея), захм (сифилис), хламидиоз ва бошқа, жинсий алоқа воситасида юқадиган, Таносил касалликлари бор бўлса, бундай кишиларга ОИТС юқиш эҳтимоли соғлом одамларга нисбатан бир нечаҳисса юқорибўлади.
ОИТС юқиш хавфини камайтириш мумкинми?
Дардни даволагандан кура, олдини олган маъкул. Ушбу акидага амал қилганҳолда, аввало ахлоқан пок бўлиш лозим, қуйидаги одатлар ОИТС юқибқ олиши хавфини камайтиради.
тасодифий жинсий алоқавақтида албатта резина ғилофидан фойдаланинг. У сизни нафақат ОИТС дан, балки бошқа таносил касалликлари ҳамда В, С ва Д гепатитлар юқишидан ҳам ҳимояқилади,
куйиладиган донор қони доимо ОИТС га текширилган бўлиши керак.
IХ ОИВ/ОИТС ни даволаб бўладими?
Афсуски, ҳозирги кунда ОИВ/ОИТС олдини оладиган вакцина ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун шахсий профилактиканинг аҳамияти ката. Даволаш учун ҳозирги кунда мавжуд дорилар фақат касалликнинг ОИТС даврига ўтишини бироз оркага суради. Уларни Узоқвақт давомида мунтазам қабул қилиш лозим. Бир йил давомида даволаниш 12-15 минг доллар туради.
Бугунги кунда Сан-Петербург вирусология институти олимларининг хабар қилишича ВИЧ-СПИД касаллиги тўғрисида вакцина ишлаб чиқилган ва бу вакцина ҳайвонларда яхши натижа кўрсатмокда. (Дабровольц) ўз хохиши билан розилик берган одамларда ҳам ўрганиб чиқилмокда. Олимларнинг айтиши бўйичаяқин 1-2 йилда бу вакцинани тўлиқ ВИЧ-СПИДга Қарши курашга ишлатиш тавсия қилинади. Бу албатта тиббиётнинг ката ютуғи деб ҳисобланиб, миллион одамларнинг соғлиғини ва албатта СПИД касаллигининг олдини олади деб умид қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |