Тошкент давлат техника университети
Эпидемия, эпидемик жараён тўғрисида тушунча
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
Эпидемия, эпидемик жараён тўғрисида тушунчаЭпидемия- юнонча эпи-ичида, демос- халқ сўзларидан келиб чиққан бўлиб, маълум бир ҳудудда учрамаган ёки жуда кам учраган касалликнинг бирдан пайдо бўлиши ва кўпайиб бориши демакдир. Пандемия- касалликнинг қисқа муддатда жуда кенг миқёсда тарқалиб кетиши. Эпидемик жараён- хасталик қўзғатувчи микроорганизмнинг одам организмига таъсир этиб яширин турлари пайдо бўлишидир. Эпидемия келиб чиқиши учун маълум шароитлар бўлиши керак. Касаллик қўзғатувчисининг патогенлиги-ўзига хос белгилар, маълум бир патофизиологик ўзгаришлар пайдо қила олиши. Юқувчанлиги- қўзғатувчининг бир организмдан бошқа бир организмга турли йўллар билан жуда тез тарқала олиши. Иммуногенлиги- бу қўзғатувчининг одам организмида ўзига хос равишда иммунитет ҳосил қилиши ( антимикроб, антитоксик ) Атмосфера ҳарорати ва босимининг ўзгариши. Касаллик қўзғатувчисининг силжиши, учиши, кўчишига шароит яратувчи омиллар ( ҳашаротлар, кемирувчилар, қушлар, ҳайвонлар, беморлар ) бўлиши. Табиий офатлар- ( сув тошқинлари, ёнғинлар, зилзила, довул, бўрон ) Жамият муаммолари ( яшаш тарзининг пастлиги, антисанитария ҳолатлари, урушлар, аҳолининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши ) Эпидемиологик ўчоқ- маълум бир ҳудудда пайдо бўлган юқумли касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг одамлар орқали тарқалиши мумкин бўлган ҳудуд. Бу ўчоқлар касалликнинг тарқалишига кўра, яшаб турган жойи, ишлаш жойи, ёши бўйича боғча, мактаб, лицей, коллеж, институт миқёсида бўлиши мумкин. Эпидемиологик ўчоқлар ушбу жамоанинг ўзида ёки ташқи муҳитдан олиб келингандан сўнг вужудга келиши мумкин. Бундай ўчоқлар бир одамда ёки оммавий равишда бўлиши мумкин. ФВда эпидемияга қарши санитария-гигиеник чора-тадбирлар ташкил қилиш. Юқумли касалликлар профилактикаси ва уларга қарши кураш тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади: Инфекциянинг пайдо бўлиши ва тарқалиб кетишини олдини олишга қаратилган давлат соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш. Касалланишни камайтириш, айримларини йўқотишга қаратилган тиббий тадбирлар ўтказиш. Санитария-оқартув ишларини олиб бориш ва касалликнинг тарқалиб кетишини чеклайдиган ҳамда олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиш. Касалликларнинг чет давлатлардан кириб келишининг олдини олиш тадбирларини ўтказиш. Эпидемик жараённинг ривожланишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади: Инфекция манбаи. Қўзғатувчиларнинг ўтиш механизми. Касалликка мойил аҳолининг бўлиши. Агар ушбу кўрсатилган омиллардан бири бўлмаса, эпидемик жараённинг тўхташига олиб келади. Шунинг учун профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар инфекция манбаини йўқотиш, касалликнинг ўтиш механизмини қирқиш ва аҳолининг касаллик юқтирмаслик қобилиятини кучайтиришга қаратилиши лозим. Инфекция манбаини зарарсизлантириш: Беморни ўз вақтида аниқлаш ва соғлом одамлардан ажратиб қўйиш. Беморни қайд қилиш рўйхатига олиш, шошилинч хабарномани 24 соат ичида СЕС га жўнатиш. Инфекция ташиб юрувчиларни аниқлаш, ажратиш, текшириш, ва даволаш ўз вақтида тез ва сифатли амалга оширилиши лозим. Инфекция манбаи бўлган уй ҳайвонлари аниқланади, зарарланган маҳсулотлар йўқотилади ёки қайта ишланади. Касал ҳайвонлар топилган жойлар дезинфекция қилинади.Иқтисодий жиҳатдан қиммати йўқ ҳайвонлар йўқ қилинади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling