Тошкент давлат техника университети


Мабодо ўзингизга ОИТС юқиб колди, деб ўйласангиз нима қилиш керак?


Download 1.12 Mb.
bet133/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Мабодо ўзингизга ОИТС юқиб колди, деб ўйласангиз нима қилиш керак?


Бундай ҳолларда ОИТС профилактикаси Маркази ва улар кошидаги ишонч пунктларига мурожаат қилинг. Улар Тошкентда ва барча вилоят марказларида мавжуд. У ерда ОИТВ/ОИТС бўйичаўзингизни кизиктирган барча саволларга жавоб топасиз.


Жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар.


ЖаҳонСоғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотига Қараганда охирги 10 йил ичида, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар сони 27 тадан ошиб кетган. Ҳозирги вакда кўп учрайдиган венерик касалликлар ҳақида маълумот берамиз.

Захм (сифлис, луис)


Захм сурункали юқумли таносил каслликги бўлиб, уни оқиш трепонема қўзғатади. Захмнинг клиник кечишида тер ива шиллиққаватларга тошган тошмаларнинг аста секин регрессга учраши ва тошмалардан холос бўлган даври Билан алмашиниши характерли. Захмнинг клиник кечишида инкубацион, бирламчи, иккиламчи ва учламчи даврлар тофовут қилинади. Инкубацион давр организмга оқиш трепонемалар киргандан бошлаб, токасалликнинг биринчи белгиси оғримайдиган қаттиқ шанкр пайдо булгунга қадар давом этади. Захмнинг бирламчи даври – Терида бирламчи сифилома (қаттиқ шанкр) пайдо бўлгандан то тер ива шиллиқ ва қаватларда иккиламчи захмга хос тошмалар тошишига қадарбўлган муддатни ўз ичига олади. Бу муддат 6-7 хафтани ташкил қилади. Қаттиқ шанкр хосил бўлгандан сўнг бирламчи захмнинг иккинчи симптоми
кузатилади, бунда регионар лимфа тугунлар яллиғланиб шишади, катталашади ва бироз қаттиқлашади.
Бирламчи захмнинг биринчи 2-3 хафтасида Вассерман ва чукма реакциялар манфий бўлади. Одатда қаттиқ шанкр пайдо бўлгандан сўнг 4 хафта ўтгач серологик реакциялар мусбатлашади. Захмнинг иккиламчи даври 2-4 йил давом этиб, бунда серологик реакциялар мусбат бўлади.
Иккиламчи захмга хос бўлган хусусият бу актив тошмалар тошиши даврининг яшириш ёки асимптом даврлар билан алмашинишидир.
Захмнинг учламчи даври-3-5 йилдан кейин иккиламчи давр захмнинг учинчи даврига ўтади. Захмнинг учламчи даври йиллаб давом этади. Яллиғланган инфильтратлар, олча донагидек думбокчалар ёки тухумдек гуммалар пайдо бўлиб, тўқималарни емиради, ярага айланади ва чандикланиб битади. Мия, юрак, томир, жигар каби хаёт учун мухим аъзолар зарарланса бемор хаёти хавф остида колади; Юз зарарланган бўлса, бурун склети емирилиб, бемор бадбашара, бурни эгарсимон бўлиб колади. Ҳаракат, кўрув, эшитув аъзолари, нерв системасининг зарарланиши кишини умрбод майиб қилибқўяди.
Захм касаллигига чалинган ҳомиладор онадан болага ҳомила даврида касаллик юқиши мумкин. Бу ҳолатда касални юқтириб олган бола кўр бўлиб туғилиши мумкин. Ёки оғир касаллик иллатлари кузатилиши мумкин. Баъзи ҳолларда касаллик ҳомиланинг улик туғилишига олиб келиши мумкин.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling