Тошкент давлат техника университети


ОИВ инфекцияси даври қанча муддат давом этиши мумкин?


Download 1.12 Mb.
bet131/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

ОИВ инфекцияси даври қанча муддат давом этиши мумкин? Инфекция юққан дастлабки даврларда одам узини соғломҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат хеч қандай аломатларсиз 8-10 йилгача чузилиши мумкин. Аммо, касаллик қандай кечишидан қатъий назар, доимо ОИВ- инфекцияси даври ОИТС даврига албатта ўтади.
  • Касаллик вируси қайсийўллар билан юқади?


    Вирус инфекцияси юққан одамнинг қонида, эркакларнинг шахватида, аёлларнинг жинсий аъзолари чиқиндиси ва кўкрак сутида бўлади. Шунинг учун вирус асосан 3 хил йўл билан юқади: жинсий алоқа воситасида ва инфекция юққан онадан ҳомиласига ўтади.
    Вирус қон орқали юқиши қуйидаги ҳолларда рўй беради:

    • томир орқали наркотик мода олувчиларда шприц ва игна ишлатганда,

    • тери коплами бутунлигини бузиб бажариладиган муолажалар воситасида,

    • вирус Билан зарарланган қон куйилганда,

    • стрелланмаган тиббиёт анжомлари ишлатилганда.

    Презирвативсиз жисний алоқанинг вагинал, анал турларида, оғизда яра бўлганҳолларда – оғиз орқали жинсий алоқада ҳам вирус юқади.
    Вирус юққан онадан ҳомилага инфекция ҳомиладорлик даврида, туғиш жараёнида ва Гўдакка кўкрак сути билан юқибқолиши мумкин.
    Ҳозирги кунда ОИВ инфекциясининг сезиларли даражада кўпайиши гиёхвандлик билан боғлиқлиги маълум, бу бўлмагур одат эса аввало ёшлар орасида кенг тарқалиб бормокда. Айникса томир орқали гиёхвандлик моддаларни юбориш, бир шприц билан бир-иккита одам ишлатиши орқали юктириши, бошқа инфекциялар яъни вирусли гепатит А,С ва Захм касаллигининг кенг тарқалишига сабаб бўлади. Охирги йилларда ёшлар орасида ОИВ/ОИТС касаллиги жинсий йўл орқали , жинсий алоқада нотаниш фохшалар, енгил табиатлилар билан арокқхўрлик орқали юқиш сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда кадимдан сақланиб келган оилани мукаддас деб билиб, эр-хотин умрбод вафодор бўлиб қолиши каби ОИВ касаллигининг тарқалишининг олдини олувчи асосий ҳимояҳисобланади. Афсуски цивилизация деб аталадиган чет мамлакатлардан кириб келаётган айрим бизга тўғри келмайдиган одатларни ёшлар қабулқилиб шунга берилиб, оқибатда узларига алкоголизм, гиёхвандлик, ОИВ каби касалликларга чалиниб юқтириб юртимизда ҳам тарқалиб кетишига сабаб бўлмоқда.
    ОИВ/ОИТСга қарши тадбирларни ўтказиш фақат Соғлиқни Сақлаш тизими эмас, бошқа сохалар, жумладан Халқ таълими, ички ишлар, адлия вазирликлари, оммавий ахборот воситалари, «Ёшлар иттифоқи», маҳаллаларга ҳам боғлик .
    Ўзбекистон Рсепубликаси ОИВ/ОИТС касаллигининг олдини олиш бўйича Вазирлар Махкамасининг 26 июнь 1992 йилда қарорқабул қилинди ва 1997 йил Ўзбекистон Республикасининг 1997-2000 йилга ОИВ/ОИТС касаллиги профилактикаси бўйича дастур ишлаб чиқилди ва шу дастурда асосий 6 та йўналиш кўрсатилди.

      1. ОИВ/ОИТС касаллигига қарши Миллий сиёсат.

      2. ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашда тиббий жихозларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

      3. Жинсий йўл билан юқувчи касаллик ОИВ/ОИТСга қарши профилактик тадбирларни кучайтириш.

      4. ОИВ/ОИТС касаллигининг тарқалишининг олдини олишда аҳолии ўртасида санитария таргибот ишларини кучайтириш.

      5. ОИВ/ОИТС билан касалланганларни ва уларнинг оила аъзоларини тиббий ва моддий ҳимоялаш.

      6. ОИВ/ОИТС хизматининг моддий техника базасини яхшилаш, замонавий тиббий асбоб-ускуна билан жихозлаш.

    1. Download 1.12 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   156




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling