Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликнинг олдини олиш чоралари
- Беморларнинг ва касалликнинг бошдан кечирганларнинг овқатланиш режими
- Болаларда ўткир ичак касалликларининг олдини
Касалликнинг белгилари:Кўнгил айниши, кусиш, холсизлик, иштаҳасизлик, жигарнинг катталашуви, сийдик рангининг тук бўлиши, нажасининг рангсизланиши, сариклик ҳарорати 37-38 С терининг кичиши, унг ковурга остида оғриқ. Касалликнинг олдини олиш чоралари:шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг(кулларни совунлаб ювинг) қайнатилмаган сувни истеъмол қилманг мева ва сабзавотларни қайнатилган сувда чайиб истеъмол қилинг мослаштирилмаган сув ҳавзаларида чўмилишни таъкикланг моддий имкони бўлса, гепатит А га Қарши эмланиш мумкин шахсий гигиена қатъий риоя қилинг (Тиш чўтка, сочиқ, устара) лар ҳар бир киши учун алохида бўлиши керак Янги туғилган чақалоқлар ҳамда хавфли гуруҳдагилар гепатит В га эмланиши шарт Беморларнинг ва касалликнинг бошдан кечирганларнинг овқатланиш режими:ўткир, ёгли ковурилган, дудланган, тузланган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг овқатни қайнатилган ва майдаланган ъолда истеъмол қилинг, масалан ёғсиз шурвалар, бугда пиширилган котлетлар, турли хил сабзавотлар, пюрелари тавсия қилинади. сут махсулотларини кўпрок истеъмол қилинг: сут, ёғсиз творог, қатиқ, ёғсиз сметана. беморга кўпрок суюкликлар Беринг, масалан: мевали компотлар, шарбатлар, турли қайнатилган қайнатмалар, кисель. С витаминига бой бўлган махсулотларни истеъмол қилинг масалан: наъматак дамламаси. ҳўл мевалар айникса олмалар ва сабзавотлар бодринг, тарвуз, бугда пиширилган ошковокни истеъмол қилинг. Болаларда ўткир ичак касалликларининг олдиниолиш Бола организмининг тинмай усиши ва ривожланиши унинг асосий хусусияти. Бола қанчалик ёш бўлса, ривожланиш кўрсаткичлари шунчалик юқорибўлади. Ёш бола организми ташки мухитнинг ҳар қандай нокулай шароитларига жуда сезгир бўлади, уларда бир катор касалликлар узига хос кечади. Бола ютиш куникмаси рўй - рост ифодаланган ҳолда дунёга келади, туғилганидан кейин 8-12 соат ўтгач эса она кўкрагини эма олади. Бирок, боланинг оғизбўшлиғи жуда кичик, шиллиқ пардалари жуда нозик, қон томирларга бой бўлади. Оғизбўшлиғи меъда билан калта воронка шаклидаги қизилунгач ОРҚАЛИ бирлашади. Болалар меъдасининг кириш кисми жуда нозик бўлиб, унчалик яхши бекилмайди, натижада бола эмган сутини осонликча қайтариб ташлайди, чиқиш кисми ва аксинча ривожланган, унинг кискариши меъданинг чала бушалишига, унда овқат йигилиб колиб қайт қилишга олиб келиши мумкин. Овқат меъдадан ун икки бармок ичакка бола она кўкрагини эмганидан сўнг 2-2,5 соатдан кейин ва сигир сути берилганда эса 3-3,5 соатдан кейин тушади. Овқат ун икки бармок ичакда шира таъсирида таркибий кисмларга пачаланади. Кўкрак ёшидаги боланинг ичаги яхши ривожланган, ката кишиларникидан 6 маротаба узун. Овқатлантриш қоидалари бузулгудек бўлса, овқат ичак деворларида ушланиб қолишига, қориннинг коппайиб, оғришига олиб келади, бундай ҳолат катталарда кам кузатилади. Шундай қилиб,бола тинмай усиши ва ривожланиши туфайли организмида моддалар алмашинуви жадал кечади. Хаётининг биринчи йилида бола вазни учҳисса ортади ва бўйи 20-25 см га усади, шу сабабли у овқат билан бирга етарли миқдорда оксиллар, ёглар, углеводлар, тузлар ва витаминлар олиши зарур. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling