Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзингиз ва яқинларингиз бу касалликдан қандайқилиб сақланишларингиз мумкин
Безгак касаллигининг белгиларибошқаюқумли касалликларнинг белгиларига ўхшашлиги сабабли сиз уни фарклашда кийналишингиз мумкин.
Безгак касаллигининг асосий белгилари- дармонсизлик, иштаҳасизлик, бош оғриши, тана ҳароратининг кутарилиши (37,5 даражадан юқори) дир. Безгак паразити конга ва қон ОРҚАЛИ жигарга утиб , одам танасини заҳарлайди. Заҳар таъсирида касал танасида қуйидаги белгиларниҳисқилади: ваража, мушакларда оғриқ, касал танасининг қаттиқ калтираши. Тана ҳарорати жуда юқори бўлиб, 40-41 даражага етади.Шундан кейин касал терлайди ва тана ҳарорати аста –секин пасайиб , мўътадил ҳолатга тушади ва касал ухлайди. Дўстим! Сиз бу ҳолатни кўриб алданмаслигингиз керак. Бундай ҳолатда кўп кишилар , касалликдан фориг булдим деб уйлайдилар. Аслида бундай эмас.Бу касаллик шу зайилда хафта, ой, йил давомида токи даволанмагунча такрорланаверади. Азиз Дўстим! Сиз бу белгиларни доимо эсингизда сақланг. Агар бу белгиларнинг бирортасини ўзингизда ёки яқинларингизда сезсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор сизни текшириб зарур бўлса даволасин! Дўстим! Хеч качон ўзингизни ўз бошимчалик билан шифокор маслаҳатисиз даволаманг. Бу ишингиз билан кимматли вақтингизни эмас балки хаётингизни ҳам бой бериб куйишингиз мумкин. Безгак касаллиги сизга юққан ёки юкмаганлигини фақат шифокор аниқ айтиши мумкин. Бунинг учун қони текшириш шарт. Агарда конда безгак паразити топилса тезда шифокор кўрсатмаси ва назорати остида даволанишни бошлаш керак. Безгак касаллигини даволаш жуда катта жисмоний куч ва маблағ сарфлашни талаб қилади. Шунинг учун бу касалликни даволашдан кўра олдини олиш осонроқдир. Ўзингиз ва яқинларингиз бу касалликдан қандайқилиб сақланишларингиз мумкин?Касалликдан сақланишнинг бирдан-бир усули пашшаларга қарши курашиш, паша чакишидан ўзимизни ҳимоя қилишдир. Бунинг учун сиз пашшахоналардан фойдаланишингиз мумкин. Текширишлар натижасига Қараганда каерда пашшахоналардан тўғри фойдаланилса , ўша жойдарда касаллар сони камайиб , болалар ўлими сони Жаҳонда 25 % га камайган. Бу эътиборга лойиқ эмасми? Агарда пашшахонангиз бўлмаса асло ранжиманг. Бу муаммони ечишнинг бошқайўллари ҳам бор. Масалан : уйингиз эшик ва деразаларини юпқа ва ҳавоўтказадиган тур пардалар билан тусишингиз мумкин. Бу билан ётоқхонангизга пашшалар киришининг олдини олган бўласиз. Агарда пашшахонангиз бўлса , эшик деразаларга тур пардалар тутишнинг ҳожати йўқ. Чунки пашшахонадан тўғри фойдаланиш сизни тур пардалардан кўра кўпрок пашшларданҳисоя қилади. Рисоламиз охирида сиз фахмлагандирсиз, боткокзолрлар, шолизорлар, ўт босган ифлос ариқ ва зовурлар пашшаларнинг тухум қўядиган ва кўпаядиган жойи экан. Бундай жойларни тозалай олсангиз ёки боткокларни курита олсангиз, бу ишингиз пашшалар (ўзингиз ва болалрингиз душманлари) нинг тухум қўйиш ва кўпайиш жойларини йўқотасиз.Демак сиз безгак касаллигининг олдини олиш учун ҳаракат қилган бшласиз Бу эса сиз ва жигарбандларингиз учун фойдалидир. Шундай экан ташаббус кўрсатинг. Бошқаларгша ўрнак бўлинг. Маҳалладошларингиз билан биргаликда пашшалар лашкарига қарши кураш бошланг! Уларнинг кўпайиш жойларини йўқ қилинг ! Шоли ҳавзаларига «Гамбузия» баликчаларини куйиб юборинг, чунки улар пашшаларнинг тухуми ва янги очилган пашшачаларнинг « ажали» дир. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling